Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари: қўллаш амалиёти

26.03.2018

Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ишни қандай ташкил этиш мумкин? «Norma» профессионал ривожланиш маркази хизматларидан фойдаланувчилар бу борадаги тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

 

Машҳура Ҳақбердиева, «Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси» АЖнинг кадрлар бўйича бош мутахассиси:

 

Сўнгги пайтларда меҳнат муносабатлари соҳасида кўплаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Шу сабабли нафақат янги НҲҲ чиқишини, балки «Norma» ПРМ семинарлари жадвалини ҳам доим кузатиб бораман. НҲҲ эълон қилинганидан кейин яқин орада ўтказиладиган «Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари: қўллаш амалиёти, кўп йўл қўйиладиган хатолар ва иш берувчининг жавобгарлиги» мавзуидаги семинарга бораман. Бунда қарор ёки фармон ижроси учун тайёрланган буйруқ лойиҳасини албатта ўзим билан олиб келаман. Маърузачи Абдусалом Абдувалиевич Рисқуллаев барча саволларга батафсил жавоб берибгина қолмай, идоравий ҳужжатларда хатолар бор-йўқлиги юзасидан ҳам маслаҳатлар беради. Учинчи йилдирки, ана шундай режимда ишлаяпман.

 

Семинарга бир ўзим бормайман – бошқа ташкилотлардан ҳамкасбларимни чорлайман. Уларга ҳам жуда ёқади, катта фойда олганликларини айтишади. Чунончи, январь ойида «Hi-TechBank» кадрлар бўлими бошлиғи Нодира Бакаева билан бирга семинарга келдик, Янги йил, Наврўздаги дам олиш кунларининг кўчирилиши билан боғлиқ кўплаб саволлар берилди. Ҳар доимгидек барча саволларимизга жавоб олдик.

 

Альфия Миникаева, «Металл мануфактиринг» кадрлар бўлими бошлиғи:

 

Кадрлар ишини юритувчилар, ҳар қандай касб эгалари сингари, профессионал вазифаларни ҳал этишда қийинчиликларга тўқнаш келадилар. Ечим топиш ниятида бир неча йилдан буён «Norma» профессионал ривожланиш марказининг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бўйича семинарларига қатнайман. Маърузачи Абдусалом Рисқуллаев ҳуқуқни қўллаш амалиётида юзага келувчи барча саволларга аниқ жавоб беради. Семинар савол-жавоблар тарзида ўтади. Бу қўшимча билим олиш имконини беради, у исталган пайтда қўл келиб қолиши мумкин.

 

Сўнгги бор ўриндошлик асосида ишловчи ходимлар таътилининг муддати ҳақидаги савол билан қизиқдим. Кўпчилик ҳамкасбларим меҳнатга ҳақ тўлашда бўлганидек, улар қолган ходимларникидан икки баравар кам бўлиши керак деб ҳисоблар экан. Бироқ бу фикрлари хато бўлиб чиқди. Қонун ҳужжатларига мувофиқ улар учун меҳнат таътили муддати қолган барча ходимларникидек белгиланган.

 

Алёна Титова, «Alutex» МЧЖ ҚК кадрлар бўлими инспектори:

 

Бир қараганда кадрлар ишини юритувчиларнинг меҳнати осондек туюлади: қонун, қоидалар, йўриқномалар мавжуд – уларга қараб ишлайвер. Бироқ бу янглиш фикр. У билан амалиётда тўқнаш келганда кўп қийинчиликлар юзага келади. Яхши ҳамки «Norma» профессионал ривожланиш маркази бор, унда вақти-вақти билан меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бўйича семинарлар ўтказиб турилади. Барча саволларимга жавоб олишимга ишончим комил. 

 

Яқин орада ўтказиладиган семинарга бормоқчиман. Эндиликда пойтахтда прописка қилинмаганларни ишга қабул қилиш мумкинлиги тўғрисидаги янгилик юзасидан саволим бор. Бу масала биз учун жуда долзарб, сабаби ишлаб чиқаришимиз «Сергели» саноат зонасида жойлашган, Тошкент вилоятидаги аҳоли пунктларига яқинмиз, ишга кириш ниятида бўлганлар кўп мурожаат қилади.  

 

Шуни қайд этиб ўтмоқчиманки, ПРМда жуда ҳозиржавоб мутахассислар ишлайди. Яқинда ходимларни янги меҳнат шароитидаги ишга ўтказиш борасида зудлик билан маслаҳат олишимиз керак бўлиб қолди. Кўп саволларга тўқнаш келдик, семинар ўтказилишига эса анча вақт бор эди. Қўнғироқ қилиб, ёрдам сўрадик. Абдусалом Абдувалиевич ҳаммасини тушунтириб берди.

 

Таҳририятдан: «Norma» профессионал ривожланиш марказида «Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари: қўллаш амалиёти, кўп йўл қўйиладиган хатолар ва иш берувчининг жавобгарлиги» мавзуидаги семинар 2018 йил 29 мартда бўлиб ўтади. Бу ерда дастур билан танишиш ва ёзилиш мумкин.



 

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум