Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

“Менинг шаҳрим. Таълим” лойиҳаси бежиз бренд номини алмаштирмади

02.03.2016

Эндиликда барча абитуриентлар учун электрон тестларнинг чиқаришларида нафақат Тошкентда жойлашган, балки Ўзбекистоннинг барча олий ўқув юртлари бўйича ахборотни топиш мумкин.

 

Аввал “Менинг шаҳрим. Таълим” Лойиҳаси фақат пойтахт олий ўқув юртлари бўйича ахборотни тақдим қиларди. Энди эса абитуриентлар учун дастурий маҳсулотлар (тўлиқ версиялари ва блокли тўпламлар) ўз ичига Ўзбекистоннинг барча минтақаларидаги олий ўқув юртлари тўғрисидаги ахборотни олади. Айнан: Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент, Фарғона, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси олий ўқув юртлари тўғрисидаги ахборот.

 

Барча  минтақалар олий ўқув юртлари бўйича Abitur.uz дастурий маҳсулотлари факультетлар, кафедралар, бакалавриат ва магистратура мутахассисликлари, қабул квоталари ва ўтиш баллари, кириш тестлари учун зарур фанлар тўғрисидаги ахборотни сақлайди. Лойиҳа маҳсулотларининг  тўлиқ рўйхати билан http://abitur.uz сайтида танишиш мумкин.

 

Шу муносабат билан “Менинг шаҳрим. Таълим” Лойиҳаси бренд номини Abitur.uz га алмаштирди. Бу тушунарли, ахир “Менинг шаҳрим. Таълим”нинг эски бренди аксарият истеъмолчиларда фақат Тошкентдаги таълим билан фикран боғланади. Олдин минтақалардаги фойдаланувчилар дастурларни сотиб олган ҳолда бевосита тестларнинг ўзидан фойдаланишлари мумкин эди. Эндиликда дастурий маҳсулотлар Ўзбекистон бўйлаб абитуриентларга нафақат имтиҳонларга тайёрланиш, балки ўзларининг минтақаларида олий ўқув юртини ва мутахассисликни танлаш имконини беради.

 

Шундай қилиб, янги Abitur.uz бренди тарқатиладиган абитуриентлар учун электрон маълумотномаларнинг моҳиятини аниқроқ акс эттиради. Ахир ҳар бир тўлиқ версия ва блокли тўплам абитуриентлар учун тестлардан ташқари батафсил таърифлари келтирилган ўқув даргоҳларининг каталогини, қайси ўқув юртларида у ёки бу мутахассисликни олиш мумкинлиги кўрсатилган ҳолда мутахассисликлар маълумотномасини, таълимга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни сақлайди.

 

Эслатиб ўтамиз, электрон тестлардан фойдаланиш ҳуқуқи дастур фаоллаштирилган пайтдан бошлаб бир йил муддатга тақдим қилинади. Ушбу йил мобайнида электрон маълумотларнинг янгиланган версияларини бепул юклаб олиш ва Ўзбекистоннинг барча ўқув даргоҳлари бўйича энг долзарб ахборотни олиш мумкин ҳамда энг асосийси – ҳар бир янгилашда янгидан-янги тестлар!

 

Abitur.uz электрон тестлари бўйича тайёргарлик кўрилса, кириш имтиҳонларини топшириш анча осон кечади!

 

 

Мавзуга доир мақолалар:

 

«DeltaCard» эгалари учун электрон тестлар чегирма билан тақдим қилинади

 

Тестларни Paynet орқали харид қилиш ҳамон арзон

 

«Менинг шаҳрим» Лойиҳаси скретч-карталар реализациясини бошлади

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16