Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

«Норма» профессионал ривожланиш марказида кадрлар бўйича иш юритишга ўқитишади

30.03.2016

Сиз кадрлар бўлими ходимимисиз? Шошилинг! Сиз 4 апрелда бошланадиган кадрлар бўйича иш юритиш курсига ёзилишга ҳали улгурасиз.

 

«Норма» профессионал ривожланиш маркази навбатдаги “Кадрлар бўйича иш юритиш” ўқув курси ўтказилиши ҳақида хабар беради.

 

Кадрлар хизматлари мутахассислари ва корхонада кадрлар ҳисобини юритадиган ходимлар олдига муҳим вазифа қўйилади – кадрлар бўйича ҳисобни шундай ташкил қилиш лозимки, тегишли органлар текшируви натижалари бўйича, шунингдек меҳнат низо ва мунозаралари ҳолатларида  молиявий йўқотишларнинг олди олинсин. Ушбу курс айнан шундай вазифаларни ҳал қиладиганлар учун мўлжалланган. Таълим асносида кўриб чиқиладиган мавзулар рўйхати билан ҳавола бўйича танишиш мумкин.

 

Ўқув курси иш тажрибасига эга мутахассислар ҳамда ёш кадрларга қизиқарли ва фойдали бўлади.  Курс дастурида нафақат асосий асосларга, балки янги тартиб-қоидалар ва иш юритиш номенклатурасида содир бўлган ўзгаришларга ҳам тўхталиб ўтилади. Ўқув дастури 40 академик соатдан иборат. Ўқиш тугаганидан кейин сертификат берилади.

 

Ўқиш 10 кун давомида бегим кунлари ўтказилади.

 

Мазкур курсни катта тажрибага эга профессионал амалиётчи А. Рисқуллаев олиб боради. А. Рисқуллаев Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясига раҳбарлик қилган, Меҳнат кодекси лойиҳасини ишлаб чиқишда қатнашган, “Ходимлар бўйича менежернинг энг зарур китоби”, “Меҳнат дафтарчаларини юритиш амалиёти” китоблари муаллифи ҳисобланади.

 

Бир тингловчи учун ўқиш қиймати 800 000 сўм. Газеталар обуначилари ва/ёки «NORMA» бренди остида чиқарилган дастурий маҳсулотлар фойдаланувчилари учун 50% чегирма тақдим қилинади. Уларга ўқиш 400 000 сўмга тушади.

 

Курсга ёзилиш учун «Норма» профессионал ривожланиш маркази сайтидан электрон буюртманомани юборишингиз ёки иштирок этиш истагингиз ҳақида +998 (71) 200-00-45 телефон рақами орқали хабар беришингиз зарур.

 

Ўқиш Марказнинг Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Таллимаржон кўчаси, 1/1-уй манзили бўйича жойлашган биносида рус тилида ўтказилади.

 

Шунингдек маълум қиламизки, мазкур курс ўзбек тилида ҳам ўқитилади, машғулотларнинг бошланиши 2 майга режалаштирилган.

 

 

Мавзуга доир материал:


Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари электрон китоб шаклида нашр қилинди

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум