Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қайси бухгалтерларга талаб катта

30.03.2018

Меҳнат бозорида қайси мутахассисларга талаб юқорироқ? Қандай қилиб юқори ҳақ тўланадиган бухгалтер бўлиш мумкин? Бунда САР/CIPA халқаро сертификати ва DipIFR дипломи соҳиби, солиқ ва бухгалтерияга оид қонун ҳужжатлари масалалари бўйича маслаҳатчи Игорь Аипкин ёрдам беради.

 

Меҳнат бозорида турли малакадаги молия мутахассислари керак. Бошловчи бухгалтердан тортиб профессионал мутахассисларгача, ҳаммага иш топилади. Шу билан бирга ҳар қандай ташкилотда нафақат бухгалтерия ўтказмаларини бажарадиган, балки раҳбар тадбиркорга маслаҳатчи бўла оладиган мутахассисга эҳтиёж туғиладиган вазиятлар ҳам юзага келади.

 

Профессионаллик даражаси – бу масала нафақат иш берувчиларни, ҳатто бухгалтерларни ҳам хавотирга солмоқда. Ишни механик тарзда бажарадиган ва компьютер дастурига маълумотларни киритиш билан чекланадиган мутахассисга юқори ҳақ тўланмайди. Шу боис, бошловчи бухгалтер юқори ҳақ олиш истагида бўлса, ҳар бир жиҳатга эътибор қаратиши, барча жараёнларнинг моҳиятини англаб етиши керак.

 

Юқори тоифали мутахассис ХМҲС халқаро оқидаларига мувофиқ зарур молиявий ҳисоботларни тузиши ва типик бухгалтерия топшириқларини ҳал этиши керак.  У нафақат солиқ ва статистика бўлимларига ҳисоботларни тақдим этиши, балки раҳбарга молия масалалари бўйича, хусусан, солиқ солишни оптималлаштириш соҳасида ҳам маслаҳатчи бўлиши лозим. Профессионал бухгалтер таннархни калькуляциялашнинг замонавий усулларини қўллаш кўникмасига эга бўлади. Ахир ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва тақдим этилаётган хизматлар таннархи тўғрисидаги аниқ маълумотлар корхоналарга нархни шакллантириш, захираларни баҳолаш, фойдани ҳисоблаш, харажатларни режалаштириш ва назорат қилишга доир қарорларни қабул қилишга имконият яратади. 

 

Турли таълим муассасалари профессионал ривожланишда ўзига хос поғоналар бўла олади. Масалан, «Norma» профессионал ривожланиш марказида «Молиявий ҳисоб» ва «Бошқарув ҳисоби» курслари ўтказилади. Навбатдаги семинарлар апрель ойидан бошланади.


 

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16