Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Нима учун солиқ органининг ҳар бир хатига жавоб талаб қилинмайди Биноларга туташ участкалар ижараси соддалаштирилади: ўзбошимчалик билан қурилган иншоотларни расмийлаштириш ёки бузиш керак Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарлар билан ишлаш Товарларнинг чакана савдоси қандай ҳисобга олинади Божхоначилар билан низони судгача ҳал қилиш имконияти пайдо бўлдиБожхоначилар билан низони судгача ҳал қилиш имконияти пайдо бўлди

ҚҚС бўйича илк ҳисоботни муаммосиз топшириш сири

31.01.2019

Рус тилида ўқиш

ҚҚС тўловчи корхоналарнинг бухгалтерлари 2019 йил 26 февралгача солиқ бўйича ҳисобот топширишлари шарт. «Norma» профессионал ривожланиш марказидаги тренинглар уни муаммосиз топширишда ёрдам беради.

 

Умумбелгиланган ва соддалаштирилган ҚҚС тўловчилар учун алоҳида тренинглар ўтказилади. Ҳозироқ «Norma» ПРМ саҳифасига ўтиб, ўзингизга керакли семинарни танлашингиз мумкин.

 

Соддалаштирилган ҚҚС тўловчилар учун тренинг иштирокчиларга соддалаштирилган ҚҚС бўйича ҳисоб-китоб ва унинг олтита иловасини тўлдириш ва топшириш қоидалари билан танишиш имконини беради. Бундан ташқари, улар норезидентлардан олинган ишлар ва хизматлардан ҚҚС бўйича ҳисоботнинг иккита шаклини тўлдириш қоидалари билан танишадилар. Умумбелгиланган ҚҚС тўловчилар яна битта шаклни тўлдиришни ўрганиб оладилар. Ушбу шакл – ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси ҳисоб-китоби. Тингловчилар ҳисоботнинг белгиланган 9 та шаклининг барчасини ишонч билан тўлдиришни ўрганадилар.

 

Тренинг самаралироқ ўтиши учун эксперт Игорь Аипкин солиқ солинадиган ва солинмайдиган оборотларга эга бўлган шартли корхона маълумотларига асосланиб, солиқ ҳисоботларини тўлдириш алгоритмларини тушунтириб беради.

 

Машғулотларда: 

  • реал вақт режимида ҚҚС бўйича ҳисобот шаклларини тўлдириш алгоритмлари билан танишасиз;
  • йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоларни таҳлил қиласиз;
  • мавзунинг барча жиҳатлари юзасидан батафсил маслаҳат оласиз.

 

Барча тренинг қатнашчилари батафсил тавсияларни ёзма шаклда оладилар, амалиётда улардан фойдаланиш қулай бўлади.  

 

Ҳозироқ ёзилинг! Бунинг учун ҳавола орқали ўтишингиз лозим. «Тематика» бўлимида «Февраль» тугмачасини босинг. Сўнг керакли тренингни танлаб, унга ёзилинг.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_