Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Сайёҳлик ташкилотлар ва меҳмонхоналарда солиқ солишнинг ўзига хосликлари

28.09.2016

«Norma» компаниясидаги бонусли семинар шундай номланган. Компаниянинг етакчи эксперти Зоя Тучкова тингловчиларга сайёҳлик ташкилотлари ва меҳмонхоналарнинг солиқ хатарлари билан боғлиқ масалалар бўйича амалий тавсияларини тақдим этади.

 

Семинар бухгалтерлик ҳисоби бўйича мутахассислар ва туризм соҳасининг кичик ташкилотлари директорлари, аудиторлар ҳамда солиқ маслаҳатчилари учун фойдали бўлади.

 

Тадбирнинг кун тартибидан қуйидаги мавзуларнинг батафсил таҳлили ўрин олган:

 

1. Жорий йилда туризм соҳасидаги ташкилотларда солиқ солишнинг ўзига хосликлари.

 

2. Туризм ташкилотлари ва меҳмонхоналарда ягона солиқ тўлови (ЯСТ)ни ҳисоблаш ва тўлаш: ЯСТнинг минимал ҳажми, солиққа солинувчи базани аниқлаш, ўрни тўлдириладиган ҳаражатларни қўшиб, даромадни тан олиш. Сайёҳлик фирмалари ва меҳмонхоналарнинг даромадлари. Норезидентларга сайёҳлик хизматлари тақдим этаётганда ЯСТ бўйича имтиёзларни қўллашнинг ўзига хосликлари.

 

3. Турфирма ва мемонхоналарнинг бошқа даромадлари: даромадларнинг тан олиниш шартлари, тан олиниш даври.

 

4. Ходимларга иш ҳақи ва бошқа тўловларни тўлаш билан боғлиқ солиқ ва тўловлар.

 

5. Туристик йиғим суммаларини ҳисоблаб чиқишнинг ўзига хосликлари: йиғим тўловчилар, ҳисоблаш ва тўлаш тартиби, хизматлар тақдим этилганлигини тасдиқловчи йиғим суммасининг ҳужжатларда акс этиши (ҳисоб варақаси, квитанциялар).

 

6. Турфирма ва меҳмонхоналарнинг солиқ солиш ва мажбурий тўловларни ҳисоблашдаги одатий хатоликлари.

 

Мазкур тадбирда асосий вақт тингловчиларнинг саволларига жавоб қайтаришга бағишланади.

 

Семинар 11 октябрь куни «Norma» профессионал ривожланиш марказида соат 9.30 дан 13.00 га қадар (кофе-брейк танаффуси билан) бўлиб ўтади. Иштирок этиш учун олдиндан Марказ сайтида рўйҳатдан ўтиш ва электрон аризани юбориш лозим.

 

Семинарда бонусли (бепул) иштирок этиш ҳуқуқига қуйидагилар эга:

 

  • НТВ/СБХ, Норма/Норма маслаҳатчи газеталари обуначилари;
  • ИПС «NORMA» фойдаланувчилари;
  • 1UZ дастурий маҳсулотлари фойдаланувчилари.

 

Бонусларини ишлатиб бўлган мижоз-ташкилотлар учун чегирмалар мавжуд. Ўқиш баҳоси 75 минг сўм.

 

Бошқа хоҳловчилар (обуначи ёки фойдаланувчи бўлмаганлар) кузги махсус нарх — 90 минг сўм эвазига иштирок этишлари мумкин. Батафсил маълумотлар учун телефон: (99871) 283-23-92.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16