Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Солиқларни тўлашдан бўйин товлашми ёки арифметик хато?

09.04.2018

 

Солиқ хизмати инспектори бухгалтерия ҳисоб-китобларида арифметик хато топди. Бошини чайқаб: «Солиқларни тўлашдан бўйин товламоқчи бўлганингиз кўриниб турибди», – деди. Энди нима бўлади? Бу саволга иқтисодий ишларни ва иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишларни юритишга ихтисослашган адвокат Элеонора Мазурова жавоб беради.

 

Бундай вазиятларда бухгалтер кўпинча ўзини йўқотиб қўяди. Қонун ҳужжатларини билмаслиги ёки етарлича билмаслиги натижасида шундай бўлади. Бу ҳолда бир нечта қоида қўл келади, уларни ҳар бир бухгалтер билиши керак. 

 

  • Биринчидан, айбсизлик презумпцияси амал қилади, кишининг айбини судда исботлаш зарур.
  • Иккинчидан, солиқларнинг тўланмай қолган суммаси бошқа турдаги солиқлар бўйича ортиқча тўлов суммаси билан қопланса, жиноят таркиби ҳам бўлмайди.
  • Учинчидан, солиқларни тўлашдан бўйин товлаш – доим қасддан содир этилган жиноят. Акс ҳолда бу тузатилиши керак бўлган оддий хато бўлади. Бўйин товлашга ғараз қилинганлигини исботлаш зарур. 
  • Тўртинчидан, жиноят билан етказилган зарарнинг қопланиши – суднинг кишини озодликдан маҳрум этмаслиги учун ҳал этувчи далил бўлиши мумкин.  

 

Ушбу нормаларни амалда қўллаш – алоҳида суҳбат мавзуси. Саволларга батафсил жавоб олиш истагида бўлган барчани «Norma» профессионал ривожланиш марказида 18 апрель куни бўлиб ўтадиган «Иқтисодий жиноятлар: бухгалтер билиши керак бўлган барча маълумотлар» семинарига таклиф этаман. (Семинар ҳақида янада батафсил ахборот олиш ва рўйхатдан ўтиш учун бу ерга киринг).

 

Одатда, маъмурий ёки жиноий ишлар қўзғатилишига сабабчи бўладиган иқтисодий тусдаги ҳуқуқбузарликлар қандай ва ким томонидан фош этилишини батафсил кўриб чиқамиз. Текширувларнинг барча турлари, ўтказиш муддатлари, текширувчи органларнинг ҳуқуқ ва ваколатлари ҳақида сўз юритамиз. Назорат қилувчи органлар, дастлабки тергов ва суд органларининг ҳаракатлари устидан шикоят қилиш турлари, усуллари ва муддатларига алоҳида эътибор қаратамиз.  

 

Семинарда қуйидагиларни ҳам батафсил кўриб чиқамиз: суриштирув ва дастлабки тергов органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Айбланувчиларнинг дастлабки тергов органларида ва судланувчиларнинг судда ўзини тутиши қоидалари. Уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Семинарда вакиллик масаласига алоҳида эътибор қаратилади. Юридик ёрдам сўраб адвокатга мурожаат қилиш қанчалик ўринли эканлигини, қандай қилиб яхши мутахассис танлаш мумкинлигини муҳокама қиламиз.

 

 

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум