Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Соддалаштирилган ҚҚСга ўтганлар фойда солиғи бўйича қандай ҳисобот бериши керак Онлайн-НКТ чекида белгиланган товар: 2026 йилда сотувчилар учун нималар ўзгарди 2027 йилда ер солиғининг 90 фоизи кимларга қайтарилади Иссиқхона бизнеси учун янги имтиёзлар: Президентнинг ПҚ-371-сон қарори нималарни ўзгартирмоқда

Талаба баллари

20.10.2015

2015 йилда Тошкентдаги олий таълим муассасалари учун ўтиш баллари қандай бўлди? Буни “Менинг шаҳрим. Таълим” туркумидаги дастурларнинг бепул намойиш версияларидан билиш мумкин.

 

Яқинда “Менинг шаҳрим” лойиҳаси ОТМ, лицейлар ва коллежлар абитуриентлари учун электрон репетиторлар туркумининг навбатдаги янгиланишини чиқарди. Дастурларнинг янги чиқишида жорий 2015 йилда пойтахтнинг институт ва университетларига ўқишга кирган абитуриентлар тўплаган ўтиш баллари мавжуд.

 

 

Ўтиш баллари қуйидаги дастурларда кўрсатилган:

 

 

ОТМ ва коллежлар/лицейларга ўқишга кирувчилар учун тўлиқ версияларда;

 

 

“Математика” электрон маълумотномада;

 

 

тестлар пакетида: «Аниқ фанлар-1», «Аниқ фанлар-2», «Табиий фанлар», «Социаль-гуманитар фанлар».

 

 

Дастурларда ўзбек ва рус тилларида ўқитиш гуруҳларига грант ва контракт асосида ўқишга кириш учун ўтиш балларини топиш мумкин.

 

 

Олдинги йил ўтиш баллари билан таққослаган ҳолда, лойиҳа мутахассислари қайд қиладиларки, бу йил бакалавриат мутахассисликларининг аксариятига ўтиш баллари бирмунча паст бўлди.

 

 

Агар сиз ҳали “Менинг шаҳрим. Таълим” туркумидаги дастурлар билан таниш бўлмасангиз, батафсил маълумотларни mg.uz ва abitur.mg.uz сайтлари орқали олиш ва юклаш мумкин.

 

 

Барча дастурлар намойиш-версия режимида 1 кун бепул ишлайди. Агар дастурлар билан танишгандан кейин уларни харид қилиш истаги туғилса, у ҳолда активация қилиш учун серия рақамларини Click.uz  ва  Paynet тўлов тизимлари орқали, шунингдек компаниянинг Тошкент шаҳридаги қуйидаги манзиллари бўйича харид қилиш мумкин:

 

 

Навоий шоҳкўчаси, 22-уй. Маълумотлар учун телефон: 200-00-30;

 

 

Таллимаржон кўчаси, 1/1-уй. Маълумотлар учун телефон: 283-39-32, 283-39-34.

 

 

Мавзу бўйича мақола:

 

Абитуриент PAYNET га боради