Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

ТИФ иштирокчилари учун солиқ солиш масалалари

25.10.2017

«Экспорт-импорт операциялари: ҳисобга олиш, солиқ солиш, ҳатолар» мавзусидаги бир кунлик семинар «Норма» ПРМда 2 ноябрь куни бўлиб ўтади. Иштирокчилар назоратчи органларнинг диққат марказида бўлган фаолият соҳасида қонунчиликнинг қўлланилиш амалиёти билан танишиб чиқишлари мумкин бўлади.

 

Семинар товар ва хизматлар экспорти билан шуғулланувчи компаниялар раҳбарлари ва бухгалтерлари ҳамда вазифаси ушбу операцияларни расмийлаштиришдан иборат бўлган менежер ва мутахассислар учун мўлжалланган.

 

Иштирокчилар экспорт ва импорт операцияларини амалиётда қандай қилиб тўғри расмийлаштириш, ҳисобга олиш ҳамда солиқ солишни ва улар билан боғлиқ валюта операцияларини ўтказишни, хавфларни пасайтиришни ўрганишади.

 

Лектор – тажрибали ўқитувчи ва амалиётчи-мутахассис Светлана Голосова. Муҳокама қилинадиган мавзулар билан бу ерда танишиш мумкин.

 

Семинар чоғида иштирокчилар мавзунинг барча жиҳатлари бўйича батафсил маслаҳатларни олишлари мумкин бўлади. Экспортчи ва импортчига қимматга тушиши мумкин бўлган ҳатолар ва қонунга зид хатти-ҳаракатларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилади.

 

Шунингдек, иштирокчилар семинар мавзуси бўйича ўз саволларини электрон рўйхатдан ўтиш вақтида ҳавола орқали ёки +998 (71) 283-46-05 телефонларига қўнғироқ қилиб олдиндан йўллашлари мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, «НОРМА» ПРМ семинарларида иштирок этишнинг бонусли тизимидан қуйидагилар фойдаланиши мумкин:

  • НТВ/СБХ, Норма/Норма маслаҳатчи газеталари обуначилари;
  • «NORMA» АҚТ фойдаланувчилари;
  • 1UZ дастурий маҳсулотлари фойдаланувчилари.

 

Рўйхатдан ўтган иштирокчи келмаган тақдирда бонусдан фойдаланилган ҳисобланади.

 

Барча мавжуд бонуслардан фойдаланиб бўлган ташкилотлар  50%  чегирма билан семинарда қатнашишлари мумкин – 75 минг сўм.

 

Обуначи ёки дастурий маҳсулотлар фойдаланувчиси бўлмаган ташкилотлар вакиллари ва бошқа шахслар «Norma» ПРМ семинарларида пуллик асосда қатнашишлари мумкин. Бир кишининг иштирок этиш баҳоси – 150 минг сўм. Аммо ҳозирги вақтда Марказ 40% чегирмаларни тақдим этмоқда, натижада бундай тингловчилар учун семинарларда иштирок этиш баҳоси 90 минг сўмни ташкил этади.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2018-01-16
  • USD:8146.38 (+7.38) сум
  • EUR:9965.47 (+177.51) сум
  • RUB:143.97 (+0.92) сум