Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

ТОП-3: Бухгалтерлар малакасини оширишларига тўсиқ бўладиган баҳоналар

06.07.2018

Рус тилида ўқиш

Ташкилотда солиқ имтиёзларининг тўғри қўлланилиши, қонун нормаларига мувофиқ ҳисоб юритиш, молиявий ресурсларни оқилона бошқариш ва бошқалар бухгалтерга боғлиқ. Айнан шу боис бошловчилар ҳам, тажрибали мутахассислар ҳам ўз билимларини синаб кўришлари фойдадан холи бўлмайди. Бухгалтер билимини синаб кўришига нималар тўсқинлик қилмоқда?

 

1. «Мен шундоқ ҳам ҳаммасини биламан, ўзимни синаб кўришим шарт эмас»

 

Бу соҳада узоқ йиллар ишлаганларнинг энг яхши кўрган баҳоналаридан биридир. Бундай мутахассислар етарли иш тажрибасига эга бўлиб, билимларини текшириш ва малакаларини тасдиқлаш шарт эмас деб ҳисоблайдилар. Ислоҳотлар даврида бухгалтерияда ҳам ўзгаришлар рўй беради – солиқ ставкалари ўзгаради, янги стандарт ва қоидалар жорий қилинади, буларнинг ҳаммасини кузатиб бориш анча мушкул иш, илгари эгалланган билимлар эса вақт ўтиши билан ёддан кўтарилади. Шу боис билимларингиз қанчалик замонга мослигини текшириш фойдадан холи бўлмайди.

 

Синовга тайёрланаётганда ўзингиз учун кўп янгиликларни билиб олишингиз ва унутган қоидаларни ёдга олишингиз мумкин. Раҳбарингиз эса энг долзарб маълумотлардан хабардор эканлигингизни билиб, сизга бўлган ишончи анча ортади.

 

2. «Менинг вақтим йўқ»

 

Ишда ўта банд бўлганларнинг намунавий баҳонаси ҳисобланади. Агар бўш вақтингиз бўлиб қолишини кутадиган бўлсангиз, ўтираверасиз. Бироқ истак бўлса, вақт топилади: маршрутли таксида кетаётганда ёки иш ўртасидаги танаффус пайтида ижтимоий тармоқ саҳифаларини варақлаш ўрнига бухгалтерияга оид бир нечта тестни ечиш ёки лекцияни ўқиб чиқиш мумкин.  

 

Кўп шуғулланиш шарт эмас, бунда асосийси мунтазамлик. Вақтни тежашнинг энг яхши усули – онлайн шуғулланиш. Шунда ўқув марказига бориш учун вақт сарфламайсиз, ўқув қўлланмаларни оғир қилиб кўтариб юрмайсиз – ҳаммасини телефон ёки компьютердан топиш мумкин.

 

3. «Билимсиз бўлиб кўринишдан чўчийман»

 

Бундай баҳонани очиқ айтиб бўлмайди. Бу ёш мутахассисларнинг хаёлидан тез-тез ўтадиган сўзлардир. Улар тажрибали ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ тажрибалари етарли бўлмаганлиги ва бу ҳамкасбларига ёки бошлиқларга ошкор бўлишидан чўчиганликлари сабабли билимларини синаб кўришни хоҳламайдилар. Бундан хавотирланманг: биринчидан, имтиҳон натижалари ҳақида шахсан синовдан ўтганларнинг ўзига хабар қилинади, иккинчидан хатолар – бу таълимнинг бир қисми ҳисобланади, улар сизга сабоқ бўлади. Агар тест ёки топшириқ нотўғри ечилган бўлса, хавотирга тушманг. Хатолар устида ишланг ва ҳаракатлардаги тўғри алгоритм ёдингизда қолади, кейинчалик ишда хатога йўл қўймайсиз.

 

Нима қилиш керак?

 

Сиз юқори тоифали мутахассис бўлиш ва касбий маҳоратингизни ошириш истагида бўлсангиз, мақсадингизга эришишда ҳеч нарса сизга тўсиқ бўла олмайди – ҳаракатни бошлайверинг.

 

Агар сиз ўзингизни билиб олган бўлсангиз, Bir.uz тизимини синаб кўринг.

 

Bir.uz тизимининг аттестация имтиҳони ёшларга ҳам, тажрибали мутахассисларга ҳам тўғри келади ва бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги билимлар ва кўникмаларга мустақил баҳо беради. Унга тайёрланиш учун «Синов имтиҳони» сервиси назарда тутилган, ундан масофадан туриб ўтиш мумкин, бу билан вақтингиз тежалади. Имтиҳондан ўтиш натижаси фақат ўзингизга маълум қилинади, Bir.uz тизими ўқув материали сизга билимингизни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

 

Зўр мутахассис бўламан!

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2018-09-18
  • USD:8039.00 (+176.83) сум
  • EUR:9347.75 (+266.16) сум
  • RUB:118.05 (+5.46) сум