Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ЯИДХП орқали кўчмас мулкни бошқариш соҳасида қандай хизматлар мавжуд Иш берувчи ходимнинг турмуш ўртоғининг даволаниши учун ҳақ тўлашга рози бўлса Хўжалик шартномаларида кафолатли ушланма қандай аҳамиятга эга
Публикации

28.10.2020 Как рассчитать налог на прибыль от электронной коммерции

Налогоплательщики, осуществляющие электронную торговлю товарами (услугами) и включенные в Национальный реестр субъектов электронной коммерции, уплачивают налог на прибыль по ставке 7,5 %. Как исчислять налог таким предприятиям, по просьбе buxgalter.uz разъяснил начальник отдела управления консультирования по налого-обложению ГНК Азиз УМИРЗАКОВ.


далее...»»
28.10.2020 На поддержку предпринимательства – три триллиона сумов
Под председательством Президента Шавката Мирзиёева сос¬тоялось видеоселекторное совещание, посвященное обсуждению параметров Государственного бюджета на 2021 год.
далее...»»
28.10.2020 Божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлашга расмийлаштиринг
Ўзбекистонлик компания ускунани етказиб бериш ва мамлакатимизда монтаж қилишга импорт шартномасини тузди. Шартномага кўра ускуна у ўрнатилган пайтдан бошлаб 36 ой мобайнида ишдан чиққудек бўлса уни кафолатли алмаштириш мажбурияти бор. У соз ишловчи ускунага иложи борича тез муддат оралиғида алмаштирилиши керак. Бироқ бузилган ускунани олиб чиқиш (вақтинча олиб чиқиш) ҳамда соз ишлайдиган ускунани олиб кириш (реимпорт) тартиб-таомилига камида 1 ой кетади. Импорт қилувчида доимий захираларни яратиш заруратини туғдирмаган ҳолда «олдини олувчи» тамойили бўйича бундай ускунани олиб кириш-олиб чиқиш қандай расмийлаштирилади? Унинг ЎзРда янги ускунаси аллақачон бор, ундан носоз ускунани зудлик билан алмаштиришда фойдаланади, носоз ускунани эса у янгисига алмаштириб берилгандан кейин уни янгисининг ҳисобига экспортчига қайта жўнатиб юборади. Жавоб ЎзР ДБҚ Божхона назоратини ташкил этиш бошқармаси кўмагида тайёрланди.
далее...»»
28.10.2020 Лампаларга маркировка талаб этилади
Энергия самарадорлигига доир товарларни маркировкалаш мажбурияти қайси ҳужжатда назарда тутилганлигини айтиб берсангиз. Олиб киришда у татбиқ этиладиган приборлар рўйхати мавжудми? Оддий маиший лампалар унга киритилганми?
далее...»»
28.10.2020 Республикада реализация қилсангиз тўловларни қайтариш шарт эмас
2 йил олдин фирмамизнинг ишлаб чиқариш фаолияти учун божхона тўловлари ва қўшилган қиймат солиғини тўлашдан озод этилган ҳолда автопогрузчикларни импорт қилган эдик. Ҳозирги кунда МЧЖ ёпилиши муносабати билан мол-мулкларимизни сотаяпмиз. Олиб кириш чоғида ушбу автопогрузчиклар янги бўлиб, уларнинг амортизация муддати ҳали тугамаган тақдирда уларни реализация қилиш вақтида божхонага тўловларни (имтиёз бўйича тақдим этилган) қайтаришимиз лозим бўладими?
далее...»»
28.10.2020 Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар диққатига!
Яқинда 2 ёки 3-усулга мослашувчан ёндашувга асосланган ¬6-божхона баҳолашининг захирадаги усулини қўллашда божхона қиймати тўғри ҳисобланганлигига баҳо бериш учун мантиқий назоратнинг янги фильтрлари амалга киритилди.
далее...»»
28.10.2020 Утилизация йиғимининг миқдори ТИФ ТН коди бўйича
Корхонамиз шу йилда ишлаб чиқарилган янги автокранни олиб келмоқчи. Унга нисбатан утилизация йиғими қўлланиладими?
далее...»»
28.10.2020 80 тоннадан зиёд лимон Самарқанддан хорижга
Сўнгги йилларда республикада лимончилик тармоғини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш, лимонзорлар майдонини кенгайтириш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини кўпайтириш борасида изчил чоралар амалга оширилмоқда.
далее...»»
28.10.2020 Синовли кунларни шукроналик ва метин ирода билан енгиб ўтайлик!
Президентимизнинг коронавирус пандемияси сабабли юзага келган мураккаб даврда халқимизга кўрсатаётган эътибори, яратилаётган шарт-шароитлар ва ғамхўрлик халқимиз томонидан муносиб эътироф этилмоқда.
далее...»»
28.10.2020 Экспортчиларга молиявий кўмак
Президентнинг 21.10.2020 йилдаги 6091-сон Фармони билан экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари белгиланди (ҳужжат матни «Норма маслаҳатчи» мазкур сонининг ҳужжатлар пакетида чоп этилмоқда).
далее...»»
28.10.2020 Хизматлар импортида ЭҲФ қандай расмийлаштирилади
Хизматлар импорти қисмида мазкур тартиб-таомилнинг ўзига хос жиҳатлари Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда (2-илова, ВМнинг 14.08.2020 йилдаги 489-сон қарори) баён этилмаган. Бошқа норматив ҳужжатларда ҳам ушбу масала юзасидан алоҳида аниқлаштиришлар мавжуд эмас. Бухгалтерлар учун ёрдам тариқасида buxgalter.uz солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВАдан йўл-йўриқ олди.
далее...»»
28.10.2020 Қандай қилиб «импорт» ҚҚСнинг ҳисобини юритиш ва ҳисобга олиш мумкин
Агар имтиёз мавжуд бўлса, «импорт» ҚҚС ҳисоби қандай юритилади? Импорт қилувчи корхоналар бухгалтерларида имтиёздан фойдаланишда ҚҚС бўйича ҳисобга олиш механизмини қўллаш ва хизматлар импортини ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботида акс эттириш тартиби билан боғлиқ саволлар туғилади. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан «Norma» компанияси эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди.
далее...»»
28.10.2020 НКМ қандай рўйхатдан чиқарилади
Корхона (МЧЖ) чакана дўконга эга. Янги онлайн-касса аппаратини ўрнатдик. Аввал оддий НКМдан фойдаланганмиз ва кассир-операциячининг назорат-касса дафтарини юритганмиз. 1. Аввал фойдаланилган НКМни рўйхатдан чиқариш лозимми? 2. Онлайн-НКМдан фойдаланилганда кассир-операциячининг назорат-касса дафтарини юритиш лозимми?
далее...»»
28.10.2020 Чартер рейс ва ҚҚС
Авиакасса Москва-Тошкент йўналиши бўйича чартер рейс ташкил қилди. Бунинг учун авиакасса Ўзбекистонда доимий муассасага эга бўлмаган Россия авиаташувчиси билан импорт шартномасини тузди. Россия авиаташувчиси томонидан чартер рейсни ташкил этиш шартнома предмети ҳисобланади. Авиакассамиз ўриндиқлар сонига қараб чартер рейс қийматини тақсимлади, ўз нархини қўшди ва йўловчиларни ташиш учун авиачипталарни сотди. ҚҚСнинг ноль даражали ставкаси бўйича солиқ солиш мақсадларида ташкилот халқаро ташишлар чартер рейси авиакассаси ҳисобланадими?
далее...»»
28.10.2020 Даромад деб эътироф этилмайди
ЎзРдаги хорижий компания ваколатхонаси бош компаниядан курьер хизмати орқали компаниянинг дастурий маҳсулоти тақдимотини ўтказиш учун намойиш дастури туширилган флэшкани олган. Флэшка қиймати 120 АҚШ долларига тенг. Божхона органлари уни божхонадан ўтказишда божхона тартиб-таомиллари учун ҳисобни тақдим этдилар. Хорижий компания ваколатхонаси доимий муассаса ҳисобланади. Флэшка қиймати фойда солиғи бўйича солиқ базасига киритиладими?
далее...»»
28.10.2020 Хизмат квартираси учун мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш зарурми
Корхонага кўп қаватли уйдаги квартира тегишли бўлиб, у вилоят филиалларидан хизмат сафарига юборилган ходимларнинг яшаши учун фойдаланилади. Ушбу кўчмас мулк объекти бўйича мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш зарурми?
далее...»»
28.10.2020 Ободонлаштириш харажатлари
Корхона ўзининг атрофидаги ҳудудни ободонлаштириш учун 200 млн сўм харажат қилди, жумладан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўли асфальт қилинди. Ободонлаштирилган ҳудуд кадастр ҳужжатлари бўйича корхонага тегишли эмас. 1. Корхонанинг атрофидаги ҳудудни ободонлаштириш харажатлари бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? 2. Бу қандай солиқ оқибатларига олиб келиши мумкин?
далее...»»
28.10.2020 Сиз – «йирик солиқ тўловчисиз»
Солиқ органлари йирик солиқ тўловчилар жумласига кирадиган тадбиркорлик субъектлари рўйхатини яна кенгайтирди. ДСҚ ҳузуридаги Ҳудудлараро инспекциянинг хабарномасини олган хўжалик юритувчи субъектларда шубҳа туғилмоқда: қабул қилинган қарор қонунийми, ахир календарь йил якунланмади-ку? Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди.
далее...»»
27.10.2020 Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби автоматик тарзда қандай тўлдирилади
ЭҲФга ўтиш билан солиқлар бўйича ҳисоботлар юқори даражада автоматлаштирилмоқда. Бир томондан, бу бухгалтерлар ва солиқчилар учун қулайдир. Бошқа томондан – товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадни Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида (9-илова, АВ рақами 3221, 24.02.2020 й.) автоматик тарзда акс эттириш амалиётда талай саволлар туғдирмоқда. Ҳисоб-китобни қандай тўғри тўлдириш тўғрисида buxgalter.uz илтимосига биноан «Norma» компанияси эксперти Дилором САИДОВА гапириб берди.
далее...»»
27.10.2020 Солиқ солинадиган ва ундан озод этилган айланмалар мавжуд бўлганда ҚҚС қандай ҳисобга олинади
Умумий қоидага биноан фақат реализация қилиш бўйича солиқ солинадиган, шу жумладан ноль даражали ставка бўйича, айланмаларда фойдаланиладиган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисобга олиниши мумкин (СК 266-м. 1-қ. 1-б.). Корхонада солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган айланмалар мавжуд бўлган тақдирда қандай йўл тутиш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан «Norma» компанияси эксперти Ирина АХМЕТОВА сўзлаб берди.
далее...»»