12.09.2020
Хорижда бўлган фуқароларнинг консуллик рўйхати қандай юритилади
Ташқи ишлар вазирининг буйруғи билан (АВ томонидан 10.02.2020 йилда 3218-сон билан рўйхатдан ўтказилган) Хорижда бўлган (бўлиб турган) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг консуллик рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди. далее...»» |
12.09.2020
Ногирон учун иш
Ташкилот III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсни муҳандис лавозимига ишга қабул қилмоқчи. Ногиронлик бўйича маълумотномада 17.09.2019 йилдан 17.09.2020 йилгача III гуруҳ ногиронлиги кўрсатилган ва мутахассислиги бўйича қисқартирилган иш ҳажми билан ишлашига рухсат этилган. Бу ҳақда буйруқ ва у билан меҳнат шартномаси қандай расмийлаштирилади? Унга қандай иш жадвали белгиланади? далее...»» |
12.09.2020
Дафн маросими учун нафақа
Ходим 22 кунлик фарзандининг вафот этганлиги тўғрисида ФҲДЁ органлари томонидан берилган маълумотноманинг асл нусхасини тақдим этди. Нафақа белгиланадиган шахслар рўйхати мавжуд. Ундаги бандлардан бирида бола бир ҳафталик бўлганига қадар вафот этиши ҳолати қайд этилган (ВМнинг 14.06.2011 йилдаги 174-сон қарорига ¬1-илова). Бироқ мазкур ҳолатда бола 22 кунлик бўлган. Бундай ҳолатда иш берувчи дафн этиш маросими учун нафақани тўлаши лозимми ва қандай миқдорда берилади? далее...»» |
12.09.2020
Мажбуриятларни юклаш ҳужжатлар билан расмийлаштирилади
Электрон меҳнат шартномалари ва меҳнат дафтарчалари тизими билан ишлашда ходимга мажбуриятларни юклаш тўғрисида буйруқ чиқариш зарурми? далее...»» |
12.09.2020
Устамани бекор қилиш – интизомий жазо эмас
Меҳнатни рағбатлантириш мақсадида ишлаб чиқариш корхонаси бўлинмасининг барча ходимларининг иш ҳақига ойлик шахсий устамалар белгиланган. Бир ходим меҳнат интизомини бузганлиги аниқланди (техник ҳужжатларни расмийлаштиришда хатога йўл қўйган, иш вақти тугамасдан ишдан кетиб қолган). Раҳбар уни шахсий устамадан маҳрум этишга қарор қилди. Ходимдан тушунтириш хатини ёзиш талаб қилинди. Ички меҳнат тартиби қоидаларига мувофиқ ишга келмаслик меҳнат интизомини қўпол тарзда бузишга киради, бундай ҳолат бир марта қайд этилганда ҳам меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин. Шахсий устаманинг бекор қилиниши интизомий жазо чораси ҳисобланадими? Ушбу ҳаракат учун ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўллаш ёки меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкинми? Қандай ҳужжатлар расмийлаштирилиши лозим? далее...»» |
12.09.2020
Вақтинча олинган ходимни ишда қолдириш
Спорт мактабида асосий иш жойи бўйича тўлиқ ставкада ишлайдиган шифокор (1-ходим) болани 3 ёшгача парваришлаш таътилига чиқди. 3 йил ўтгач таътилдан қайтди ва 0,5 ставка иш юкламаси белгилашни сўраяпти. У таътилда бўладиган даврга муддатли меҳнат шартномаси бўйича тўлиқ ставкада шифокор (2-ходим) ишга қабул қилинган. Асосий ходимнинг ўрнига ишлаётган ходимни ўриндошлик бўйича иккинчи ярим ставкада ишда қолдириш мумкинми? далее...»» |
12.09.2020
Огоҳлантириш муддати ўрнига пуллик компенсация
Штат қисқартирилганда ходим 2 ой ишлаб бермасликка қарор қилган бўлса, унга қандай тўловлар тўланади? далее...»» |
12.09.2020
Ишончномадаги муҳр
ТМБни олишга ишончномада асосий бўлмаган муҳрни қўйса бўладими? далее...»» |
12.09.2020
Расмий иш юритувда давлат тили
Хусусий тиббиёт ташкилотида тиббий ҳужжатларни (шифокорнинг кўчирмалари, хулосалари) давлат тилида юритиш мажбурийми? далее...»» |
12.09.2020
Ҳисобот давлат сири эмас
Ўзбекистон фойдали қазилмаларининг захиралари ҳисоби ва ҳисобот балансларини тузишга доир йўриқномада нефть захираларининг баланси (6-ГР шакли), газ захираларининг баланси (7-ГР шакли) шакллари келтирилган. Ер қаъридан фойдаланувчи томонидан мазкур ҳисоботларда кўрсатиладиган ахборот давлат ёки хизмат сири ҳисобланмайдими? далее...»» |
12.09.2020
Лимитдан ошдими – тўланг!
Газ таъминоти ташкилоти қишки даврда истеъмолчи – юридик шахсга муайян лимит беради. Истеъмолчи ушбу лимитдан ортиқча истеъмол қилса, газ таъминоти ташкилоти лимитдан ортиқча истеъмол учун икки ҳисса тўлашга мажбур қилади. Газ таъминоти ташкилотининг ҳаракатлари тўғрими? далее...»» |
12.09.2020
Ижара шартномаси: қачон рўйхатдан ўтиш зарур
Жисмоний шахс (ижарага берувчи) ва юридик шахс (ижарага олувчи) ўртасида 2019 йил 3 январдан 2024 йил 30 декабргача тузилган нотурар жойнинг ижара шартномаси 2019 йилда солиқ инспекциясида рўйхатдан ўтказилган. Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун ижара тўловининг энг кам ставкалари 2020 йилдан оширилган. Ижара тўлови миқдори ўзгарганда юридик ва жисмоний шахслар ўртасида нотурар жойларнинг ижара шартномасини рўйхатдан ўтказиш тартиби қандай бўлади? далее...»» |
12.09.2020
Муассисни алмаштириш: жараённинг ўзига хос жиҳатлари
Вазирлик МЧЖнинг ягона муассиси ҳисобланади. Жамият ҳукумат қарорига биноан бир вазирликдан бошқа вазирликка ўтказилади. 1. Давлат улуши 100 фоиз бўлган МЧЖни қабул қилиш-топшириш тартиби қандай? 2. МЧЖнинг барча мол-мулки, шу жумладан пул маблағлари бошқа вазирликка ўтказиладими? МЧЖ қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзолангандан кейин ўз маблағларидан ва мол-мулкидан фойдалана оладими? 3. Муассис ўзгарганлиги муносабати билан МЧЖ ходимларига нисбатан қандай йўл тутилади? далее...»» |
12.09.2020
МЧЖнинг устав фондини бошқа МЧЖ мол-мулки ҳисобига ошириш
Иккита МЧЖ ҚК шаклидаги битта муассисга эга. Муассис бино ва ускуналарни 1-МЧЖдан 2-МЧЖга устав фондини ошириш тариқасида ўтказмоқчи. Кадастр 1-МЧЖга расмийлаштирилган. Муассис шундай қилиши мумкинми? далее...»» |
12.09.2020
Пенсия учун 2005 йилдан кейинги стаж автоматик тарзда тасдиқланади
Пенсияни расмийлаштириш учун 2005 йилдан бошлаб амалга оширилган меҳнат фаолияти бўйича стажни тасдиқлашнинг янги тартиби Президентнинг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан белгиланган (Фармон матни «СБХ» мазкур сонининг ҳужжатлар пакетида берилмоқда). далее...»» |
12.09.2020
Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин. далее...»» |
12.09.2020
Масофадан хизмат: банк ҳисобварағини ким ва қандай очиши мумкин
Марказий банк банк ҳисобварақларини узоқдан туриб ишлаш режимида ва мижозларга масофадан хизмат кўрсатиш тизими орқали очиш тартиби тўғрисидаги саволига жавоб берди. далее...»» |
12.09.2020
Умумий асосларда
Апрель ойида биз кўргазмада иштирок этиб, у ерда дори препаратларининг намуналарини тарқатмоқчимиз. Уларнинг ўрамларида Sample, Free (намуналар, бепул) деб ёзилган бўлади. Ҳозирги вақтда биз ҳажми жиҳатидан намуналардан фарқ қилувчи шундай дори воситаларини сотишни бошлаганмиз. Дори намуналарини қонун доирасида қандай қилиб олиб кириш ва тарқатиш мумкин? Бу борада қандай буйруқлар, қарорлар бор? Қандай талабларга жавоб беришимиз лозим? далее...»» |
12.09.2020
Умумий асосларда
Апрель ойида биз кўргазмада иштирок этиб, у ерда дори препаратларининг намуналарини тарқатмоқчимиз. Уларнинг ўрамларида Sample, Free (намуналар, бепул) деб ёзилган бўлади. Ҳозирги вақтда биз ҳажми жиҳатидан намуналардан фарқ қилувчи шундай дори воситаларини сотишни бошлаганмиз. Дори намуналарини қонун доирасида қандай қилиб олиб кириш ва тарқатиш мумкин? Бу борада қандай буйруқлар, қарорлар бор? Қандай талабларга жавоб беришимиз лозим? далее...»» |
12.09.2020
Шартли чиқарилишда тўлиқ бўлмаган декларациялаш
Ташкилотимиз товарни импорт қилди. Расмийлаштириш чоғида у НД-40 режимига жойлаштирилди. Товар ИМ-40 режимига расмийлаштирилишини кутмасданоқ биз уни реализация қила оламизми? Агар реализация қила олсак, қандай рухсат этувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд? далее...»» |