Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси 1 млрд сўмдан ортиқ суммага мол-мулкни сотса Қандай статистика ҳисоботларини 18 ва 26 май санасидан кечиктирмай топшириш керак 2025 йил 1 майдан қандай ўзгартиришлар кучга киради Ҳакамлик суди нимаси билан қизиқ бўлиши мумкин
Публикации

29.04.2020 УФга пул кўринишида бўлмаган ҳисса
МЧЖ ягона муассиси офис учун инвентарь ва мебелни нақд пулга сотиб олди. Ушбу мол-мулкдан ҳақиқатда МЧЖда фойдаланилади, бироқ у балансда ҳисобда турмайди. МЧЖ устав фондини ушбу мол-мулк ҳисобига кўпайтириш мумкин? Мол-мулк сотиб олинганлиги тўғрисида тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли рўйхатдан ўтказувчи органларда муаммога тўқнаш келинмайдими?
далее...»»
29.04.2020 Прописка тизими қандай ислоҳ қилинади
Президентнинг 22 апрелдаги доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилишга доир ПФ-5984-сон Фармони имзоланди.
далее...»»
29.04.2020 Экспорт қилинаётган товарнинг божхона қиймати
Экспорт қилинаётган товарнинг божхона қиймати қандай аниқланади? Бу масала қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади? Мазкур қийматни аниқлаётганда ҳисобга олиниши лозим бўлган аниқ харажатлар рўйхати мавжудми?
далее...»»
29.04.2020 Ноль даражали ставка – олиб кириш вақтидан қатъи назар
Юкларимиз ҳозирги вақтда 70-режимга жойлаштирилган. Бошқа товарлар қатори улар орасида ювувчи, дезинфекция қилувчи воситалар ва Президентнинг божхона божларининг ноль даражали ставкалари тўғрисидаги Фармони таъсири остига тушувчи бошқа гигиена товарлари бор. Юклар Фармон қабул қилингунга қадар олиб кирилган тақдирда имтиёз мазкур товарларга нисбатан татбиқ этиладими?
далее...»»
29.04.2020 БЮД: бир туркумдаги товарлар учун шартлар
Март ойида 10 дан зиёд номдаги истеъмол товарларини олиб кирдик. Улар омборда сақланмоқда, импорт режимига расмийлаштиришга тайёрлаб қўйганмиз. Товарларнинг биттаси бўйича Президент Фармонига мувофиқ бож тўловига ноль даражадаги ставка юзага келди. БЮДни қандай расмийлаштиришимиз керак: имтиёзли товарга алоҳида ва қолган товарларга алоҳидами? Ёки уларни битта БЮДга бирлаштириш мумкинми?
далее...»»
29.04.2020 «Ургут» ЭИЗда иш қизғин
Ургут туманида «UR JEANS» МЧЖ корхонаси қиймати 3,0 млн АҚШ доллари бўлган жинси маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси асосида ўз фаолиятини бошлади.
далее...»»
29.04.2020 Карантин: Самарқанд туманида 300 минг АҚШ долларилик помидор экспорт қилинди
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида гидропоника усулида иссиқхоналар ташкил этилаётгани сифатли полиз маҳсулотларини етиштиришда муҳим ўрин тутмоқда. Бундай ихчам ва самарадор иссиқхоналар кўплаб янги иш ўринлари яратиш имконини бераётир.
далее...»»
29.04.2020 Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади
Эндиликда божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тартиб-таомиллари янада соддалаштирилди. Яъни юридик шахслар Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали лицензияни олишлари мумкин.
далее...»»
29.04.2020 Техник чиқиндилар ҳисоби қандай юритилади
Амалиётда ишлаб чиқариш корхоналари бухгалтерларида қандай қилиб қўшимча маҳсулотлар (қайтариладиган техник чиқиндилар) ҳисобини тўғри юритиш мумкин деган савол юзага келмоқда. Улар тайёр маҳсулот таннархига таъсир кўрсатадими? вuxgalter.uz буни аниқлашда ёрдам беради.
далее...»»
29.04.2020 Кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) шакли қандай танланади
Карантин шароитларида давлат бизнесга турли солиққа оид енгилликларни, шу жумладан солиқларни тўлашни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш)ни тақдим этмоқда. «Norma» МЧЖнинг етакчи эксперти Жорилла АБДУЛЛАЕВ барча преференциялар, уларни тақдим этиш шартлари ва норматив ҳужжатларга ҳаволаларни битта жадвалга йиғди.
далее...»»
29.04.2020 Пандемия глобал меҳнат бозорига қандай таъсир қилди?
Бугунги кунда бутун дунё бўйлаб кенг тарқалаётган коронавирус пандемияси жаҳон мамлакатлари иқтисодиётига ўзининг глобал таъсирини ўтказишда давом этмоқда. Давлатлар томонидан қўлланилаётган чекловчи чора-тадбирлар натижасида иқтисодиётнинг турли тармоқларида фаолият олиб бораётган ходимлар ўзларининг иш ўринларини йўқотмоқда. Ишидан ҳамда даромад манбаидан маҳрум бўлган фуқаролар давлатнинг ижтимоий ёрдами ва ташқи кўмакка эҳтиёж сезмоқда.
далее...»»
29.04.2020 Ҳомийдан ўлпон олинмасин
Давлатимиз раҳбари 20 апрель куни саноат, қурилиш ва инфратузилма тармоқлари корхоналарининг тўлиқ ишлашини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида тўхталиб ўтди.
далее...»»
29.04.2020 Айланмадан олинадиган солиқ: оператив ижарадан даромад учун ставка
Корхонанинг асосий фаолият тури мол-мулкни ижарага бериш ҳисобланса, солиқ ставкаси 8%ни ташкил этади (СК 467-м. 7-қ.). Бошқа ҳолатда СК 467-моддаси 1-қисми, яъни 4%лик ставка қўлланилиши лозим. Солиқ органларининг позицияси шундай. Buxgalter.uz эксперти, солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА бу муаммо эканлигини айтиб, унга қуйидаги ечимни таклиф қилмоқда:
далее...»»
29.04.2020 Айланмадан олинадиган солиқ: юридик шахслар ва ЯТТ учун ставкалар

2020 йилда Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби бланкалари 2019 йилдагидан фарқли равишда, юридик шахслар учун ҳам, якка тартибдаги тадбиркорлар учун ҳам бир хил кўринишда.

Аҳолиси сони 100 минг кишидан кам бўлган ҳудудда чакана савдо билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан айланмадан олинадиган солиқ қандай ставкада тўланади?


далее...»»
29.04.2020 Ижарага беришда жисмоний шахсда ЖШДС
Корхона жисмоний шахсдан бинони ижарага олади. Корхонада жорий ой учун ижара ҳақини тўлашда вақтинчалик қийинчиликлар бўляпти, у тўловни 3 ойдан кейин тўлай олиши мумкин. Ижара тўловлари тўланиши учун ҳисобланадиган, бироқ ҳисоб ойида тўланмайдиган тақдирда, ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида ижара бўйича даромадлар қандай тартибда акс эттирилади?
далее...»»
29.04.2020 Йирик корхоналар ва йирик солиқ тўловчилар: фарқ нимада?
«Йирик солиқ тўловчилар» тушунчаси «йирик корхоналар» тушунчасидан нимаси билан фарқ қилади?
далее...»»
29.04.2020 Суд харажатлари – асосланган харажатлар
Мижоз билан тузилган шартнома бўйича авария юз берганда кўрилган зарарни қоплаш масаласи юзасидан судда кўрилган иш суғурта компанияси фойдасига ҳал этилмаган. Корхона зиммасига қўйилган давлат божи ва бошқа суд харажатларини тўлашга оид харажатлар фойда солиғини ҳисоблашда чегириладими?
далее...»»
29.04.2020 Ижарадан ЖШДС: карантин имтиёзларга ¬таъсир кўрсатмайди
Мол-мулкни ижарага берадиган ва даромад солиғини ҳар ойда тўлайдиган жисмоний шахс карантин даврида ушбу солиқни қандай тўлайди? Яқинда қабул қилинган НҲҲда имтиёзлар назарда тутилганми?
далее...»»
29.04.2020 Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун моддий ёрдам: солиқ оқибатлари
Ташкилот умумбелгиланган солиқларни тўловчи ҳисобланади. Пандемия даврида ходимларни иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун директор томонидан барча ходимларга ойлик иш ҳақи миқдорида моддий ёрдам кўрсатишга кўрсатма берилди. Ходимларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун моддий ёрдам тўлаш мумкинми ва бунда ЖШДС бўйича имтиёзни қўлласа бўладими? Ушбу харажатларни асосланган деб ҳисоблаш ва фойда солиғини ҳисоблашда уларни чегириб ташлаш мумкинми?
далее...»»
29.04.2020 эълон
  «STANTOP INVESTMENTS» МЧЖ ҚК (СТИР 306556459) 2020 йил 14 апрелда бўлиб ўтган жамият қатнашчиларининг умумий йиғилиши- да жамият устав фондини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинга- нини маълум қилади. Барча талаблар эълон чоп этилган санадан эътиборан ўттиз кун ичида қуйидаги манзил бўйича
далее...»»

.

Валюталар курси

2025-05-05
  • USD:12915.07 (+0.00) сум
  • EUR:14659.90 (+0.00) сум
  • RUB:156.43 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 29 апрель№ 17