Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходима болани парваришлаш таътилидан чиққанидан сўнг яна декретга кетса, ўртача иш ҳақини қандай ҳисоблаш мумкинАйланмадан олинадиган солиқнинг ҳисоб-китобида жами даромадни ҳисобга олиш тартибиҚандай ҳолларда иқтисодий судга соддалаштирилган тартибда даъво аризаси бериш мумкин – Buxgalter Pro
Публикации

15.04.2020 ТМЗни кирим қилиш санаси – ҳисоб сиёсатида
Бу корхонанинг ҳисоб сиёсатида қайд этилса, товарларни БЮД-40 санаси бўйича кирим қилса бўладими?
далее...»»
15.04.2020 Чегирма учун қўшимча ҳисобварақ-фактура
Дори воситаларини улгуржи етказиб берувчи товарни етказиб бериш чоғида пул чегирмасини тақдим этган. Бунинг натижасида товар қиймати ва ҚҚС миқдори камайган. Етказиб берувчи тақдим этилган чегирма миқдорига қўшимча ҳисобварақ-фактурани ёзиб бермаган. 2020 йилда солиқ ҳисоботида ҚҚСга тузатиш киритиш қандай акс эттирилади?
далее...»»
15.04.2020 Пудрат шартномаси бўйича ҚҚС тўлаш
Корхона – айланмадан олинадиган солиқни тўловчи жорий ва капитал таъмирлаш ишларини бажаради. Солиқ даврида хизматларни реализация қилишдан олинган даромад 1 млрд сўмдан ошмайди. Қурилиш майдони мавжуд эмас. Пудрат шартномалари ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда ва ҚҚСсиз тузиладими?
далее...»»
15.04.2020 Хизматлар импортида ҚҚС: айланма амалга оширилган сана
2020 йилда корхона импорт бўйича дастурий маҳсулотни 9 765 АҚШ долларига сотиб олган. Янги таҳрирдаги СКнинг 255-моддаси 2, 6-қисмларига мувофиқ импорт бўйича дастурий таъминотни сотиб олиб, корхона ҚҚС бўйича солиқ агентига айланади ва ушбу айланма бўйича солиқни тўлаши шарт. 28.01.2020 йилда 100 фоизлик олдиндан тўлов амалга оширилган. Дастурий таъминотни тақдим этишга оид бажарилган ишлар далолатномаси 12.02.2020 йилда ёзиб берилган (ҚҚСсиз). Дастурий таъминотни сотиб олишдан ҚҚС қайси санадаги курс бўйича ва қандай ҳисобланади ҳамда тўланади: дастурий таъминот учун ҳақ тўланган санадагими ёки бажарилган ишлар далолатномаси ёзиб берилган санадагими?
далее...»»
15.04.2020 Қишлоқ хўжалиги бирлашмасини ташкил этиш учун субсидия қандай олинади
Кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги бирлашмалари устав фондига улуш сифатида киритиш учун субсидия ажратиш тартиби белгиланди (АВ томонидан 31.03.2020 йилда 3163-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган).
далее...»»
15.04.2020 Карантин пайти: ижарани қандай қилиб тўхтатиб туриш мумкин
Компания фаолиятини вақтинча тўхтатиб қўйиб, масофадан туриб ишлаш режимига ўтган ёки карантин чоралари туфайли молиявий қийинчиликларни бошидан кечираётган бўлса, жой ижараси учун тўловларни нима қилиш керак? Юридик масалалар бўйича «Norma» МЧЖ экспертлари Элеонора МАЗУРОВА ва Альберт САФИН муаммони ечиш вариантлари юзасидан тушунтириш бердилар.
далее...»»
15.04.2020 Қаер жамоат жойи ҳисобланади
Қонун ҳужжатларида аниқ таъриф ва ягона ёндашув бўлмаганлиги сабабли мутахассислар бу борада мунозара қилиб келадилар. ИИВ «Жамоат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонун лойиҳасига жамоат жойлари тушунчаси ва таснифини киритди.
далее...»»
15.04.2020 ҚҚСдан озод этилган тиббий буюмларни реализация қилиш
Корхона дори воситаларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланади. Умумбелгиланган солиқларни тўловчи ҳисобланади. Танометрлар, термометрлар, глюкометрлар ва қондаги глюкозани текшириш тест-полосаларини импорт қиламиз ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан сотиб оламиз. Ушбу буюмларни реализация қилиш бўйича айланмага ҚҚС солинадими?
далее...»»
15.04.2020 Мажбуриятларни эътироф этиш муддатлари
Корхона жисмоний шахсдан бинони ижарага олади. Шартномада ижара суммаси ҳар ойда тўланиши кўрсатилган. Тўлов манбаи сифатида ижара тўловидан ЖШДС тўланади. ЖШДС бўйича солиқ органлари олдидаги қарз даврда пайтда ҳисобланиши лозим – ой якунлари бўйичами ёки жисмоний шахсга ҳақиқатда ижара ҳақи тўланадиган даврдами? 2019 йил декабрь ойи учун ижара тўлови 2020 йил март ойида тўланадиган бўлса, ЖШДС бўйича ҳисоб-китобда қандай энг кам ижара ставкаси кўрсатилади: 2019 йил декабрь учунми ёки 2020 йил март учунми?
далее...»»
15.04.2020 Кўчмас мулк чиқиб кетишда улуш ҳисобига берилганда
Корхона (МЧЖ, умумбелгиланган солиқларни тўловчи) дори воситаларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланади. Иккита муассис-жисмоний шахс – ЎзР резиденти бор, улар устав фондида тенг улушга эга. Улардан бири муассислар таркибидан чиқмоқчи. Корхона балансида нотурар кўчмас мулк мавжуд, у асосий восита сифатида ҳисобда туради. Чиқиб кетаётганда муассис уни ўз улуши ҳисобига олиб кетмоқчи. Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?
далее...»»
15.04.2020 Қандли чой – ҳисобда
Компания ходимлари сони 250 кишидан иборат. Компания – умумбелгиланган солиқларни тўловчи ходимлари ва компания меҳмонлари (етказиб берувчилар ва харидорлар) учун чой, қаҳва, қанд ва бошқаларни харид қилади. Қаҳва, чой ва қандга кетган харажатлар компанияга ҚҚС ва фойда солиғини солиш мақсадларида қандай акс эттирилади?
далее...»»
15.04.2020 Карантин: бошланғич ҳужжатлар билан қандай ишланади
Бухгалтерия, кадрлар бўлими, юридик хизмат ходимлари ўзини ўзи яккалаш даврида ҳам ишни тўхтатмасликлари учун файллар, бошланғич ҳужжатларни йиғишлари, уларнинг кўчирма нусхаларини тайёрлаб, сканерлаб, кўчириб олиб, уйдаги компьютерларига бухгалтерия ва бошқа дастурларни ўрнатишлари лозим эди. Бу ишларни амалга оширгандан кейин улар бошқа муаммога тўқнаш келдилар: энди бошланғич ҳужжатларни қандай ёзиб бериш, имзолаш, топшириш ва олиш мумкин? Масалан, озиқ-овқат дўкони ёки дорихонанинг бугунги кундаги реализацияси кўрсаткичларини қандай олиш мумкин?
далее...»»
15.04.2020 Масофадан туриб ишлаётганда I чоракни қандай қилиб тўғри «ёпиш» мумкин
2020 йил I чораги учун солиқ ва молиявий ҳисоботларни топширишнинг қизғин палласи келди. Барча бошланғич ҳужжатларни ҳисобга олган ҳолда уларни белгиланган қоидаларга мувофиқ ёпиш, бухгалтерия дастурларида қайд этиш зарур. Карантин пайтида буни амалга ошириш осон эмас, бироқ шундай қилишга тўғри келади. вuxgalter.uz тавсияларидан фойдаланинг.
далее...»»
15.04.2020 Март ойи учун ҚҚС ҳисоб-китоби қандай тўлдирилади
Бухгалтерларни қизиқтираётган савол бор: харидорлар электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ҳаммасини тасдиқламаган бўлсалар, 2020 йил март ойи учун ҚҚС ҳисоб-китобини қандай қилиб тўғри тўлдириш мумкин? Ўзбекистондаги махсус бухгалтерлар портали buxgalter.uz муаммони қуйидагича ҳал этишни таклиф этади.
далее...»»
14.04.2020 ЭРИ барча калитлари бир хилда
Корхоналар илгари маълумотларни бухгалтерияда фойдаланиладиган ЭРИ ёрдамида ЯММТга киритган бўлсалар, фақат ЯММТ учун иккинчи ЭРИ калитини олгандан кейин корхона томонидан тизимда ишлаш янги калит ёрдамида давом эттирилиши мумкинми?
далее...»»
14.04.2020 Ходим терговда бўлганда…
Компанияда ҳайдовчи-экспедитор лавозимида ишлайдиган ходим ўз лавозим мажбуриятларини бажараётган пайтда ЙТҲга тўқнаш келган, одам уриб юборган. Ҳодиса содир бўлган жойда ДЙҲХХ ходимлари томонидан унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилган. Бинобарин, ходим ўз лавозим мажбуриятларини бажара олмайди. Ходимни бўш лавозимга ўтказишнинг имкони йўқ, у бунга рози бўлмаяпти. Айни пайтда жиноий иш қўзғатилган ва тергов ишлари кетаяпти. Ҳали суд бўлмади. Компания машинаси жарима майдончасига олиб кетилган. Иш берувчи ходим терговда бўлган даврда уни ишдан четлаштириши мумкинми? Шундай қилиш мумкин бўлса, унин ушбу даврдаги иш ҳақи қандай норматив ҳужжатга асосан ва қандай тартибда ҳисобланади?
далее...»»
14.04.2020 Розиликни олмасдан ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқариш мумкинми
Бугунги вазиятда кўриб турилганидек, иш берувчи билан ходим ўртасидаги муносабатлар ноанъанавий тус олиб бормоқда. Лекин қонун ҳужжатларида бундай муносабатларни ҳал этиш йўл-йўриқлари баён этилган. Buxgalter.uz да юзага келаётган саволларга юридик фанлари номзоди, Меҳнат кодексининг муаллифларидан бири Михаил ГАСАНОВ жавоб берди:
далее...»»
14.04.2020 Пенсия иши
Ушбу нашрда турли-туман мавзулар берилади. Булар стажни автоматик тарзда тасдиқлаш тўғрисида, иш берувчи пенсионерни ишга қабул қилаётганда нималарни билиши лозимлиги ҳақидаги мавзулар. Шунингдек саволларга «Norma» МЧЖ эксперти Зафаржон Хўжаев томонидан тайёрланган жавоблар берилган.
далее...»»
14.04.2020 Ер участкалари қандай олиб қўйилади ва бузилган кўчмас мулк объектлари учун қанча компенсация берилади
2019 йил ноябрь ойида Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган (ВМнинг 16.11.2019 йилдаги 911-сон қарорига 1-илова).
далее...»»
14.04.2020 Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фуқаролик жавобгарлигини қандай суғурта қиладилар
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 апрелдаги 199-сон қарори билан Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари тасдиқланди.
далее...»»

.

Валюталар курси

2025-05-05
  • USD:12915.07 (+0.00) сум
  • EUR:14659.90 (+0.00) сум
  • RUB:156.43 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 29 апрель№ 17