27.03.2019
Ҳисобга олинадиган ҚҚСнинг алоҳида-алоҳида ҳисоби
Корхонамиз Россия ва Қозоғистондан олиб келинадиган импорт металл маҳсулотларни улгуржи сотади. 2019 йилда 20%лик ҚҚС билан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтдик. Январда иккита харидор аниқ объектлар бўйича ҚҚСдан озод қилинганликлари тўғрисидаги фармойишларни тақдим этдилар. Биз уларга металл маҳсулотларни ҚҚСсиз етказиб бердик. ҚҚС бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб қандай юритилади? далее...»» |
27.03.2019
ҚҚСни товар қийматига киритинг
Корхонамиз умумбелгиланган солиқларни тўлайди. Асосий фаолият тури – лизинг бўйича хизматлар. Молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича хизматлар кўрсатиш қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган молиявий хизматлар жумласига кириши сабабли ижарага берувчининг (лизингга берувчининг) фоиз тариқасидаги даромадига тегишли қисми бўйича имтиёзга эгамиз (Солиқ кодексининг 209-моддаси 13-банди). Солиқ солинадиган оборотга ҳам эгамиз, булар – мол-мулкни молиявий ижарага, шу жумладан лизингга бериш, мол-мулкни оператив ижарага бериш, асосий воситаларни реализация қилиш. Ташкилот ҳисобга олинадиган ҚҚСни аниқлаш учун алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш усулидан фойдаланади. Бунда умумий харажатларни мутаносиб усулни қўллаган ҳолда тақсимлаймиз. ҚҚС бўйича реестрларни ҳар ойда ортиб борувчи якун билан тўлдирамиз. Кирувчи ҚҚСни солиқ солинмайдиган даромад қисмида ҳар ой харажатларга (9430-счёт) ҳисобдан чиқариш мумкинми? Ёки салмоқ йилнинг охиригача ортиб борувчи якун билан ҳисобланиб, солиқ даври охирида ҳисобдан чиқариладими? далее...»» |
27.03.2019
Чек асос бўлади
Умумий овқатланиш корхонаси – ҚҚС тўловчи 6 млн сўмга гўшт ва озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олди. Маҳсулотлар дўконларда ва бозорда жисмоний шахслардан харид қилинган. Нақд пулга сотиб олинган товарлар қийматидаги ҚҚСни ажратиб кўрсатиш керакми? далее...»» |
27.03.2019
Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти
2019 йилнинг март ойи учун далее...»» |
27.03.2019
Экспорт қилувчилар учун преференциялар
Бизнинг ХК қуруқ меваларга қайта ишлов бериб, яқин ва олис хорижга экспорт қилади. Тегишинча, барча солиқлар ва божхона божларини тўлайди. Қуруқ мевалар экспорти бўйича ХК учун қандай имтиёзлар назарда тутилган? Қуруқ мевалар экспортга реализация қилинаётганда қиймати қандай ҳисоблаб чиқарилади? далее...»» |
27.03.2019
Фақат уюшма аъзолари учун
Президентнинг 26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарори 4-бандига мувофиқ, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ёки ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўлашдан тўлиқ озод қилиш кўринишидаги вақтинчалик имтиёзларга эга бўлган юридик шахслар юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини имтиёзлар амал қилиш муддати тугагунга қадар 2 баравар пасайтирилган ставкада тўлаш тартиби сақлаб қолинган. ВМнинг 27.01.2018 йилдаги 63-сон қарорига мувофиқ, қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи юридик шахсларга нисбатан ушбу норма амал қиладими? далее...»» |
27.03.2019
Инкассация камомади ва ортиқчаси ҳисоби
Корхона нақд пулни инкассация қилади. Банк пул маблағлари камомадини, бир неча кун ўтгач эса ортиқчасини аниқлади. Инкассация қилинган пул маблағлари камомади ва ортиқчаси бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? далее...»» |
27.03.2019
Молиявий хизмат – оборот эмас
Солиқ кодексининг 198-моддасига мувофиқ, солиқ солинадиган оборот; солиқ солинадиган импорт солиқ солиш объекти ҳисобланади. Солиқ кодексининг 199-моддасига кўра, мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқини ўтказиш товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти деб эътироф этилади. Солиқ кодексининг 22-моддасига биноан, мол-мулк пул маблағларини ўз ичига олади. Устав фондига пул маблағлари билан ҳисса киритилишига ҚҚС солинадими? далее...»» |
27.03.2019
Декларация топшириб, имтиёз олинг
Корхона ходими қизининг Ўзбекистон олий ўқув юртида ўқиш ҳақини ўз ҳисобидан тўлади. Корхона ушбу ходимга нисбатан ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаши мумкинми? далее...»» |
27.03.2019
Инспектор ноҳақ
Солиқ инспекцияси корхонамиз ходимларнинг даромадларидан мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича қарзни ушлаб қолиш мажбурияти тўғрисида электрон почтага хат йўллади. Корхонамиз бунга жавобан ушбу солиқлар иш ҳақи билан боғлиқ эмаслиги сабабли ходимларнинг розилигисиз уларни ушлаб қолишга ҳақли эмаслигини айтди. Солиқ инспекцияси эса Ўзбекистон Республикасида белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ходимларнинг розилигидан қатъи назар ушлаб қолиниши ҳақида хабар берди. Солиқ инспекцияси тўғри талаб қиляптими? далее...»» |
27.03.2019
Воситачилик савдоси қоидаларига риоя этинг
Корхона (МЧЖ) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (ИФУТ коди – 46190) экспорт қилади, умумбелгиланган солиқларни тўлайди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бозордан, уларни етиштирмаган хусусий шахслардан сотиб оламиз. Улар билан воситачилик шартномалари тузамиз. Ташкилотимиз воситачи бўлиб чиқади ва товарни ҳақ эвазига экспорт қилади, ундан 33%лик ставкада солиқ тўлаймиз. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун банкдан олинган нақд пул маблағлари билан ҳисоб-китоб қиламиз. Битим чиқим ордери билан расмийлаштирилади. Бироқ хусусий шахсларнинг ҳаммаси ҳам шартнома расмийлаштиришга кўнмайди. Табиийки, бозорларда товарларни сотувчи хусусий шахсларда терминал ва касса аппаратлари йўқ. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олганимизни ҳужжатлар билан тасдиқлай олмаймиз. Фермер хўжаликлари билан шартнома туза олмаймиз, уларга сотиш нархлари маъқул келмаяпти. Бозордан тасдиқловчи ҳужжатларсиз сотиб олинадиган товарни қандай расмийлаштириш мумкин? Бунда корхонада қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин? далее...»» |
27.03.2019
Дивидендлардан солиқ
Бизнинг МЧЖ ҚК олий таълим йўналишида фаолият юритади. Муассисимиз иккита: Ўзбекистон Республикаси – 70% ва Корея Республикаси – 30%. 2018 йил якунларига кўра соф фойда юзага келди. Муассислар 2019 йилда дивидендлардан қандай солиқ тўлайдилар? далее...»» |
27.03.2019
Янги ускуна – имтиёз олиш учун асос
Ишлаб чиқариш корхонаси (ЯСТ тўловчи) Туркиядан янги, бироқ паспортсиз компрессор сотиб олган. БЮДда у 2018 йилда ишлаб чиқарилган деб кўрсатилган. Импорт қилаётганда ҚҚС бўйича имтиёзни қўлладик, сабаби ускуна ҚҚСдан озод қилинадиган жиҳозлар рўйхатига (20.03.2013 йилда 2436-сон билан рўйхатдан ўтказилган) киритилган. Ушбу ускунадан ишлаб чиқаришда фойдаланаяпмиз, эски компрессор ўрнига уни ўрнатганмиз. ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани ушбу механизм қиймати суммасига камайтириш мумкинми? Агар мумкин бўлса, имтиёзни фақат ЯСТ бўйича ҳисоботда акс эттириш керакми ёки ДСИни ҳам бу ҳақда хабардор қилиш зарурми? далее...»» |
27.03.2019
Ходимларнинг болаларини ўқитиш: солиқ оқибатлари
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона ходим фарзандининг хусусий мактабда ўқиш ҳақини тўламоқчи. Ушбу суммаларни кейинчалик ходимдан ушлаб қолиш назарда тутилмаяпти. Корхона боланинг ўқиш ҳақини тўлаб, уни ўз харажатларига киритса, ходим ва иш берувчида қандай солиқ оқибатлари юзага келади? далее...»» |
27.03.2019
Қандай моддий ёрдамга ЯИТ солинади
Корхона ходимларга моддий ёрдам беради. Юридик шахс – иш берувчи ўз ходимига ЖШДС солинадиган моддий ёрдам тўлаганда ягона ижтимоий тўлов тўлаши шартми? далее...»» |
27.03.2019
Шартномада назарда тутилган бўлса
Корхона давлат аҳамиятига молик йўлларни таъмирлаш ва сақлаш билан шуғулланади. Буюртмачи пудратчига йўлларни таъмирлаш ва сақлаш бўйича ишларни бажариш учун давал хом ашёси сифатида ЁММ (бензин, дизель ёқилғиси) бериши мумкинми? далее...»» |
27.03.2019
Муқобил мажбуриятларни ҳисобга олиш
Кичик корхона (МЧЖ, умумбелгиланган солиқларни тўловчи) МЧЖ ҚКнинг муассиси бўлмоқчи. МЧЖ ҚКга илгари берилган фоизсиз молиявий қарз ҳисобидан ўз ҳиссамизни киритмоқчимиз. Бунда МЧЖда солиқ мажбуриятлари юзага келадими? Бухгалтерия проводкалари қандай бўлади? далее...»» |
27.03.2019
Талабага ҳисобварақ-фактура қачон тақдим этилади
ОТМнинг фаолият тури – олий таълим соҳасида хизматлар кўрсатиш. Шартномага биноан талабалар ўқиш ҳақини ҳар семестр: 50%ини – 1 сентябргача ва 50%ини 1 мартгача тўлайдилар. 2019 йилда умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтдик. Университет қачон ҳисобварақ-фактураларни ёзиб бериши ва хизматлар реализация қилинганини акс эттириши керак: ҳар ойдами ёки семестр тугагандами? далее...»» |
27.03.2019
ТИФ соддалаштирилади
Адлия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси тадбиркорлар ташқи иқтисодий фаолият соҳасида дуч келаётган муаммоларни ўрганиб чиқишди. Ушбу идоралар тадбиркорлардан келиб тушган 100 дан ортиқ фикр-мулоҳаза ва таклифларни инобатга олдилар. Натижада соҳани либераллаштиришга доир ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилди. далее...»» |
27.03.2019
Текширувларни бизнес-омбудсман мувофиқлаштиради
Президентнинг 2019 йил 15 мартдаги ПФ–5690-сон Фармони билан тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари белгиланди. далее...»» |
.
Янги сонларда ўқинг

- Паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга солиқ имтиёзлари берилмоқда
- Жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация қандай тўлдирилади ва солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали қандай жўнатилади
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2025 йилнинг май ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- «Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»