Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Солиқ тўловчининг шахсий кабинети «заифлигини» қандай бартараф этиш мумкин Инспекцияга чақиришганда ўзингизни қандай тутишингиз керак Товарлар экспорт қилинганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади
Публикации

27.12.2018 Солиқ идораси ходимининг жавобгарлиги кучайтирилиши зарур
Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 20 декабрь куни янги қабул қилинган солиқ сиёсати концепциясини амалиётга татбиқ қилиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида билдирилган фикрлар кўпчилик қатори биз, депутатларни ҳам мушоҳадага чорлади.
далее...»»
27.12.2018 Ваколатли иқтисодий операторлар: янги имконият, янги афзалликлар
Пойтахтимиздаги «Тараққиёт стратегияси» марказида Давлат божхона қўмитаси ва БМТнинг Тараққиёт дастури ҳамкорлигида ташки иқтисодий фаолият иштирокчилари ва ОАВ вакиллари учун ваколатли иқтисодий оператор институтига бағишланган семинар-тренинг ташкил қилинди.
далее...»»
27.12.2018 Бир бориб кўрган яхши
Тошкент шаҳар прокуратураси ва божхона бошқармаси Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган солиқ ва божхона ислоҳотларини ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (2.08.2018 йилдаги ПФ-5499-сон) ижроси доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан тадбиркорлик субъектлари ҳамда ОАВ вакилларини яқиндан таништириш мақсадида очиқ мулоқот ва медиа-тур ташкил этди.
далее...»»
27.12.2018 Ҳар йили қулоғимизга танбур чертиладими?
Юртимизда пиротехника буюмлари муомаласини тартибга солишга доир қонун ва бошқа бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши эвазига сўнгги йилларда қулоқларимиз «пақ-пуқ»лардан анча тинчиб қолди. Лекин нафси ғолиб келган айрим «тадбиркорлар» бор экан, бундай товарлар контрабандаси баъзида учраб туради. Маълумотларга кўра йил бошидан буён яширинча олиб ўтишда фош қилинган пиротехника буюмлари 92 минг донадан ошади.
далее...»»
27.12.2018 Мушакбозликсиз янги йил
Яқинда Янги йил кириб келади, Россиядан уйга учиб келаман. Самолётдаги багажда пақилдоқлар ва бенгал чироқларини олиб келишим мумкинми? Учиб келганимда муаммо юзага келмайдими?
далее...»»
27.12.2018 Ўзимиз учун сертификатсиз олиб кирамиз
Мажбурий тартибда сертификатлаштирилиши лозим бўлган товарларни олиб кирадиган жисмоний шахс мувофиқлик сертификатини тақдим этиши керакми? Илгари у керак эмас эди шекилли, ҳозир эса керак дейишяпти. Агар шундай бўлса, у қаерда ва қандай расмийлаштирилади?
далее...»»
27.12.2018 Омборда нима бор?
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 декабрдаги 1028-сон қарори билан Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш, Эркин омбор фаолиятини лицензиялаш ва Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.
далее...»»
27.12.2018 Камроқ ҳақ тўланадиган ишга ўтказганда иш ҳақини ҳисоблаш
10-разрядли иқтисодчи ходимимиз ишлаб чиқариш заруриятига кўра меҳнат ва иш ҳақи бўлимидан ўртача иш ҳақини сақлаб қолган ҳолда 2 ойга цехга иқтисодчи қилиб ўтказилди. Ушбу муддат ўтгач, цех иқтисодчиси болани парваришлаш таътилида бўладиган вақтга уни цехга ўтказадилар. Буйруқда унга бажараётган ишига қараб, бироқ 6 ой муддат давомида аввалги ишидаги ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланиши қайд этиб ўтилган. Ўртача кунлик иш ҳақи сентябрда 151 559 сўмни, октябрда эса 134 859 сўмни ташкил этган. Ноябрда ўртача кунлик иш ҳақи қандай ҳисобланади?
далее...»»
27.12.2018 Таътил пулини ҳисоблашда моддий ёрдам инобатга олинмайди
Ташкилот ходимларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олишлари учун 1 500 000 сўмдан моддий ёрдам ҳисобланди. Ходим ишдан бўшаётганда фойдаланилмаган таътил учун компенсация ҳисобланаётганда моддий ёрдам суммаси ўртача иш ҳақига киритиладими?
далее...»»
27.12.2018 Фирма учун ўз ҳисобидан принтер
Корхонамиз ходими берилган режа-топшириққа биноан ишлаб чиқариш масалаларини ҳал этиш учун хизмат сафарига юборилди. Бундан ташқари, директорнинг топшириғига кўра, сарфлаган харажатларини кейинчалик корхона қоплаб бериши шарти билан ўз пулига ташкилий техника (1 та принтер) сотиб олди. Хизмат сафари пайтида ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун нақд пулга сотиб олинган ташкилий техника учун ходимнинг пул маблағларини корхона қандай қилиб қоплаб бериши мумкин?
далее...»»
27.12.2018 Солиқ қарзи пластикдан сўзсиз қандай ундирилади
ҚҲТБТ порталида Жисмоний шахсларнинг банк пластик карталаридан солиқ қарзини сўзсиз ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.
далее...»»
27.12.2018 Ўз-ўзига хизмат хонаси ҳисобини юритиш
Корхона пудрат ташкилотларини жалб этган ҳолда кўп квартирали уйларни қуриб, кейинчалик ушбу уйлардаги квартираларни реализация қилади. У корхона ходимлари (қурувчи ишчилар ва маъмурий-бошқарув ходимлари) учун яшашга мўлжалланган тайёр вагончаларни сотиб олади. Шунингдек корхона ушбу яшаш учун мўлжалланган вагончалар ичини пардозлаш, вақтинчалик иншоотларни иситиш, газ тизимлари ва сув таъминоти тизими билан жиҳозлаш харажатларини амалга оширади. Қурилиш объекти битгач, улар демонтаж қилинмайди. Улардан бошқа объектларда фойдаланилиши ёки сотиб юборилиши мумкин. Қиймати 50 ЭКИҲдан ортиқ бўлган яшаш учун мўлжалланган вагончалар қайси счётда ҳисобга олиниши лозим (асосий воситалар сифатида ¬0100-счётдами ёки вақтинчалик иншоотлар сифатида 1080-счётдами)? Иситиш, газ тизимлари ва сув таъминоти тизимини асосий воситаларнинг алоҳида объектлари сифатида ҳисобга олиш керакми? Вагончаларни сотиб олиш ва жиҳозлаш харажатлари дарҳол 2010-счётга (қурилаётган уйлар таннархига) киритиладими?
далее...»»
27.12.2018 Ижарага олинган омборни таъмирлаш: харажатлар ҳисоби
Фирмамиз жисмоний шахсдан омборхоналарни ижарага олади (оператив ижара). Ўз навбатида уларни ёрдамчи ижарага берамиз. Омборга жойлаш шароитларини яхшилаш учун фирма ўз маблағларига қурилиш материаллари: сендвич-панеллар, арматура ва бошқаларни сотиб олди. Омбор очиқ турарди. Биз девор, тўсиқлар қурдик, томни таъмирладик. Таъмирлаш-қурилиш ишларини лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ ўз кучимиз билан бажардик. Қурилиш материалларини балансдан ҳисобдан чиқариш мумкинми? Ушбу ажратиб бўлмайдиган тарздаги яхшилашлар ижарага олинган хонада амалга оширилганлигини инобатга олган ҳолда буни қандай қилиб тўғри амалга ошириш мумкин? Ижарага берувчи билан ҳеч қандай ҳужжатларни (далолатномаларни) имзоламаганмиз. Ижарага олинган омборхоналарни таъмирлаш харажатлари қандай расмийлаштирилади?
далее...»»
27.12.2018 Импорт ТМЗ нархидан ҚҚСни ажратиб чиқарамиз
Корхонамиз импорт товарни улгуржи сотади. Товар импорт қилинганда бюджетга ҚҚС тўланган. 2019 йилдан умумбелгиланган солиқ солиш тизимига ўтишимиз керак. Агар корхона захираларни баҳолаш учун AVECO усулидан фойдаланса, 1.01.2019 йилдаги ҳолатга кўра товарларнинг ҳар бир номланиши бўйича ҚҚСни қандай қилиб тўғри ажратиб кўрсатиши мумкин?
далее...»»
27.12.2018 Чет элликлар учун солиқлар
Ҳиндистон фуқароси қисқа муддатли контракт бўйича (183 кундан кам) Ўзбекистонга келаяпти, бошқа ходим – Буюк Британия фуқароси эса 2019 йилда узоқ муддатли контракт бўйича (183 кундан кўп) Ўзбекистонга ишлашга келаяпти. Иккала экспат Ўзбекистонда 2019 йилда муҳандис ишини бажарганлик учун иш ҳақи олади. Мазкур ходимлар Ўзбекистонда (183 кундан кам ва 183 кундан кўп) бўлганларидан кейин Ҳиндистон ва Буюк Британияга қайтгач ЖШДСни қўшимча тўлайдиларми?
далее...»»
27.12.2018 Қайси сабабдан фирма текширилади
Президентнинг бир қатор ҳужжатлари билан тадбиркорлик субъектларида текширишларни тайинлаш ва ўтказиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Ишлаб чиқилган ва ҚҲТБТ порталига муҳокама учун қўйилган «Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси илгари тилга олинган қоидаларни ўзида мужассамлаштирди. Бироқ унда бир қатор янги нормалар ҳам таклиф этилган.
далее...»»
27.12.2018 Адолатли ва рағбатлантирувчи солиқ тизими ишлаб чиқариш ва инвестиция салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 20 декабрь куни янги қабул қилинган солиқ сиёсати концепциясини амалиётга тўлиқ татбиқ қилиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
далее...»»
26.12.2018 Переработка сырья – это не розница
Может ли индивидуальный предприниматель (вид деятельности – розничная торговля) передавать сырье (материалы) на давальческой основе юридическому лицу для переработки и изготовления готовой продукции?
далее...»»
26.12.2018 Трубы и фитинги тоже стройматериалы
Индивидуальный предприниматель продает сантехнические изделия (трубы и фитинги). Согласно ПКМ N 850 от 22.10.2018 г., которое вступает в силу с 1.01.2019 г., вводится запрет на реализацию стройматериалов индивидуальными предпринимателями. Подразумеваются ли под стройматериалами сантехнические изделия?
далее...»»
26.12.2018 Проверка – только через суд
В связи с тем, что введен мораторий на проверки деятельности хозсубъектов, большая часть предпринимателей перестала уделять должное внимание качеству реализуемых товаров, оказываемых услуг, не предъявляются сертификаты соответствия, на товарах нет ценников. Имеют ли право общества по защите прав потребителей (ОЗПП) на основе Закона «Об общественном контроле» проводить проверки соответствия деятельности предпринимателей правилам торговли и оказания услуг. Если «да», то как нужно документировать нарушения?
далее...»»

.

Валюталар курси

2025-06-05
  • USD:12831.81 (+0.00) сум
  • EUR:14606.45 (+0.00) сум
  • RUB:163.75 (+0.00) сум