Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Солиқ тўловчининг шахсий кабинети «заифлигини» қандай бартараф этиш мумкин Инспекцияга чақиришганда ўзингизни қандай тутишингиз керак Товарлар экспорт қилинганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Товарлар экспорт қилинганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади
Публикации

24.10.2016 Виртуальная таможня

25 октября – своего рода профессиональный праздник таможенников страны. В этот день в 1991 году Указом Президента «Об образовании Таможенного комитета Республики Узбекистан» были заложены основы современной таможенной службы. С тех пор она стоит на страже экономических интересов нашего суверенного государства.


далее...»»
20.10.2016 Болғача – ҳар бир автомобиль учун эмас
Фавқулодда вазиятда ойнани синдириш учун фойдаланиладиган болғача билан жиҳозланмаган, ўт ўчиргич, тиббиёт қутичаси, авария ҳолатида тўхтаганлигини билдирувчи белги ва нур қайтаргичли камзул билан бутланмаган автомобилни бошқарганлик учун ЭКИҲнинг 1/2 қисми миқдорида маъмурий жарима жорий этилди (МЖТКнинг 125-моддаси 2-қисми).
далее...»»
20.10.2016 Жаримадан қочиб қутула олмайсиз
23.09.2016 йилдаги ЎРҚ-411-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга йўл ҳаракати хавфсизлигига тааллуқли бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
далее...»»
20.10.2016 Ўзбекистонда автомобилларни олиб қочганлик учун жиноий жавобгарликни ошириш режалаштирилмоқда
Ўзбекистон Қонунчилик палатаси депутатлари 6 октябрдаги навбатдаги йиғилишда жиноятчилик ҳолати, унинг динамикаси ва ҳуқуқни қўллаш таҳлилини ҳисобга олган ҳолда фирибгарлик ва транспорт воситаларини олиб қочганлик учун жиноий жавобгарликни янада такомиллаштиришга қаратилган «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар.
далее...»»
20.10.2016 Хато қилиш ҳуқуқисиз
2015 йилда 2010 йилги ЯСТ ҳисоб-китобини қайта топширишимга тўғри келди. Табиийки, 5 йил учун барча баланслар ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботларни электрон кўринишда қайта топширишим керак бўлди. Шошилганим сабабли дастур реализациянинг умумий ҳажмида экспорт фоизини тўғри ҳисоблаётганини текширмадим. Барча рақамларни тўғри тўлдирганимга қарамай, экспорт фоизи нотўғри (арифметик жиҳатдан) ҳисобланганлиги сабабли тўланадиган ЯСТ суммаси пасайтирилди. Табиийки, текширув чоғида ташкилот 5 йилда йиғилиб қолган пеня суммаларини тўлаган ҳолда ҳаммасини қўшимча тўлади. Бизнингча, пеня суммалари адолат юзасидан уч қисмга: биз, дастурни ишлаб чиққан ташкилот ва дастурнинг хатосини кўриши керак бўлган ДСИнинг камерал бўлими ўртасида тақсимланиши керак эди (зеро бухгалтер истаганида ҳам ўзи тўлдирмайдиган, балки автоматик шаклланадиган сатрларни топа олмайди). Ҳисоботнинг натижа чиқарувчи устунлари арифметик жиҳатдан тўғри ҳисобланиши учун дастурнинг ишлаб чиқувчисига нисбатан қандайдир жавобгарлик чораси назарда тутилганми?
далее...»»
20.10.2016 Улуш учун товон пули: тўлаш имконияти
МЧЖ устав фондини унинг иштирокчилари улушларининг номинал қийматини камайтириш йўли билан камайтириш улушларининг бошланғич ва кейинги (таъсис ҳужжатларига ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказишдаги) қиймати ўртасидаги фарқни уларга тўлашга асос бўладими? Ёки бу жамият соф активлари қиймати камайтирилиши, МЧЖдан унинг иштирокчилари чиқиши ёки чиқариб юборилиши ва ҳ.к. оқибатими?
далее...»»
20.10.2016 Ишнинг баҳоси низога баҳона бўлмаслиги керак
Ишлаб чиқариш биносини таъмирлаш учун АО (буюртмачи) ва МЧЖ (пудратчи) 2015 йил октябрида 200 млн сўмлик қурилиш пудрати шартномасини туздилар. Шартномага кўра пудратчи ишлаб чиқариш биносини таъмирлаш ва уни 31.12.2015 йилгача буюртмачига топшириш, буюртмачи эса ишни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олди. Пудратчи томонлар келишган ва тасдиқлаган пудрат ишларини бажариш сметасини буюртмачига тақдим этди. Буюртмачи шартнома имзоланган кундан бошлаб 10 банк куни давомида умумий сумманинг 40%и миқдорида бўнак тўлади. Қолган 60%ини ҳисобварақ-фактура имзолангандан кейин 10 банк кунидан кечиктирмай тўлаши керак эди. 2016 йил январда пудратчи буюртмачига хат билан ҳисобварақ-фактурани жўнатган, унда пудрат ишлари қиймати 50 млн сўмга ошганлиги кўрсатилган. Пудратчи ишлар қийматининг ошганини қурилиш материалларини етказиб беришда юзага келган қийинчиликлар ва инфляция оқибатида қурилишнинг қимматлашгани билан асослаган. Бунинг устига, пудратчи ишларни тугатиш муддатларини яна 30 кунга – 2016 йил 1 мартгача узайтиришни сўраган. Буюртмачи пудратчининг важ-далилларига қўшилмади ва 2016 йил февралда шартномани бекор қилиш ва суд харажатларини ундириш даъвоси билан хўжалик судига мурожаат қилди.
далее...»»
20.10.2016 Иш кўпайиб кетганда
Ишлаб чиқариш зарурати сабабли ташкилот смена билан узлуксиз ишлаш учун ходимларни жалб этмоқчи. Қуйидаги жадвалга биноан ходимларни ишга қабул қилишга йўл қўйиладими: бир кун ходим кундузи – 12 соат ишлаб, 12 соат дам олади, иккинчи куни – кечаси (12 соат) ишлаб, 24 соат дам олади?
далее...»»
20.10.2016 Таълим ёки тажриба: қай бири муҳимроқ?
Ходим Классификаторга кўра ўрта махсус касб таълимини талаб қилувчи лавозимга жойлашмоқчи. Бироқ мактабни битирмагани сабабли ҳатто аттестати ҳам йўқ. Шунингдек Классификаторда кўрсатилишича, Классификаторда белгиланган маълумот даражасига ва йўналишига эга бўлмаган, лекин амалий тажрибага эга бўлган ходим маълумотнинг юқорироқ даражасини талаб қиладиган лавозимга қабул қилиниши мумкин. 1. Агар ходим Классификаторда белгиланган маълумот даражасига эга бўлмаса ҳам, тажрибага эга бўлса ва ишни тўлиқ ҳажмда бажарса, уни ишга қабул қилиш мумкинми? 2. Аттестатсиз ходимни Классификаторга кўра маълумот даражасига талаблар қўйилмаган лавозимга, масалан, ёрдамчи ишчи қилиб қабул қилиш мумкинми? Ёки ҳатто шу ҳолда ҳам ходим энг кам маълумот ва аттестатга эга бўлиши шартми?
далее...»»
20.10.2016 Директор устидан шикоят
Мактаб директори илгари мен бажарган нагрузкани анча қисқартириб (5 соатгача – бу ярим ставка ҳам эмас, балки чорак ставка дегани), янги ўқитувчини ишга олишга ҳақлими? Мактаб маъмурияти ўқув йили тугаганда, яъни таътилга чиққунларига қадар ходимларини нагрузка ҳақида огоҳлантириши шартми?
далее...»»
20.10.2016 Каникулда таътилга
Мен ташкилотда ишлайман. Яқинда раҳбариятнинг тавсиясига кўра олий ўқув юртига (Давлат бошқаруви академиясига) ўқишга кирдим. Ўқув юрти ҳақидаги низомда ишлаб чиқаришдан узилган, иш жойи ва маошни сақлаган ҳолда 2 йил ўқиш назарда тутилган. Таътиллар жадвалига кўра жорий йилда декабрда меҳнат таътилига чиқишим режалаштирилган. Бироқ сентябрда таътилга чиқишга қарор қилдим (МКнинг 144-моддасига кўра, бунга рухсат берилган). Бироқ ариза билан мурожаат қилганимда рад жавоби олдим, юрист уни МКнинг 145-моддаси 2-қисми бузилиши далили сифатида кўрсатди. У ўқиш вақтида меҳнат таътилига чиқа олмаслигимни назарда тутди. Кейинги 2 йиллик ўқиш даврида таътилга чиқа олмаслигим тўғрими? Бу ҳолда МКнинг 133 ва 134-моддалари талаблари бузилмайдими? Таълим олаётган ходим бу вақтда меҳнат таътилига чиқа оладими? Агар чиқа олмаса, 2 йиллик ўқишдан сўнг уни 3 йил учун бир йўла олиш ҳуқуқига эга бўладими?
далее...»»
20.10.2016 Ҳужжатлар ҳисоби
Бизнинг кадрлар бўлимидаги ходим меҳнат дафтарчаларини ишончнома бўйича олади. Меҳнат дафтарчаларини қабул қилиб олиш ва сарф қилиш китобини ким юритиши керак? Бухгалтер ёки кадрлар бўлими ходими юритишига асос бўладиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни кўрсатсангиз.
далее...»»
20.10.2016 Меҳнат дафтарчаси: расмийлаштириш жиҳатлари
Ишловчи талабанинг меҳнат дафтарчасини қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин? Учинчи босқич талабасини хусусий корхонага 0,5 ставкага ишга қабул қилдик. 6-иш кунида унга меҳнат ва пенсия дафтарчаларини очдик. Уларни тўлдиришнинг айрим жиҳатлари хусусида тушунтириш берсангиз. Қуйидаги фикрларимиз тўғрими: 1) меҳнат дафтарчасидаги титул варағининг «Ma’lumoti» сатрида «umumiy o’rta» деб кўрсатиш керак (олий ўқув юртига киргунча у лицейни тугатган); 2) «Kasbi, mutaxassisligi» сатри бўш қолади, чунки лицейда мутахассисликка ва касбга ўргатмайдилар; 3) стаж тўғрисидаги саҳифасининг 3-устунида: аввал ишга қабул қилинганлиги ҳақида ёзув қайд этилади, сўнгра диплом олганида «(сана)дан (сана)гача даврда ўқув юртида (муассаса номи) ўқиган» деб ёзиладими?
далее...»»
20.10.2016 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот
2016 йил 13 октябрда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 9 ойида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини, 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини амалга ошириш натижадорлигини муҳокама қилишга бағишланган мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев олиб борди.
далее...»»
20.10.2016 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги қарори
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчининг тақдимномасига мувофиқ, инсонпарварлик тамойилига амал қилиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80-моддаси 10-бандига ва 93-моддаси 23-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
далее...»»
17.10.2016 «Кирди-чиқди» ўтмайди
1 августда турмуш ўртоғим билан «Лада (Нива)-21310» автомобилида Ўзбекистонга кириб келдик. Чегарадагиларнинг айтишича, хорижий рақамли машинанинг йилда 3 ой мамлакатда туриши лимити бекор қилинган эмиш. Тошкент вилоят Божхона бошқармасидагилар бу ҳақда эшитмаган эканлар. Уларнинг айтишича, машинани вақтинча олиб кириш режимида расмийлаштириш, яъни божхонадан ўтказиш ойлик суммасининг 5%ини тўлаш керак экан, бироқ бу ҳолда Ўзбекистондан ташқарига чиқиш тақиқланади. Акс ҳолда ҳамма пулимиз куйиб кетади. Ойлик 5%ни ҳисоблашга асос бўладиган божхонадан ўтказиш умумий суммасини ҳисоблашда Россияда ишлаб чиқарилган автомобилларга имтиёзлар қўлланишини ҳам эшитдик. Бироқ ҳеч ким аниқ суммани айта олмади. Масаланинг энг арзон ечимини топишда ёрдам беришингизни сўраймиз. Тошкентга келганимиз бежиз эмас, 80 яшар онам парваришга муҳтож (бу ҳолда қандайдир имтиёзлар белгиланганми?). Бизнинг вазиятда қандай йўл тутишимиз мумкин? Яшаш гувоҳномаси бўлмаган чет эллик шахсга тегишли автомобилнинг Ўзбекистонда бўлишини энг кам харажат билан қандай қилиб узайтириш мумкин? Агар харажат қилинса, айни қанча сумма тўланади? Қандай ҳужжатлар керак бўлади? Уларни қаерга ва қанча муддатда тақдим этиш лозим?
далее...»»
17.10.2016 Бировнинг хатоси
МЧЖ директори (у кассир бўлиб ҳам ишлаган) ўзгарди. У кетганидан кейин янги директор кассир-операционистнинг назорат-касса дафтари нотўғри юритилганлигини (z-ҳисоботлар назорат-касса дафтарига номувофиқлиги, кунлар бўйича нотўғри тўлдирилганлигини) аниқлади. Янги директор ўзи ишламаган давр учун кассир-операционистнинг нотўғри тўлдирилган назорат-касса дафтарини тиклаши шартми? Ёки хатолари мавжуд дафтарни юритишда давом эта оладими?
далее...»»
17.10.2016 Қатъий баҳо қоидасига кўра
Ташкилот телекоммуникациялар объектларини қуриш соҳасидаги пудрат ишлари билан шуғулланади. Қурилиш ишларини бажаришга доир тендер савдолари якунларига кўра у ғолиб бўлди. Тендер якунларига кўра тузилган пудрат шартномасида ишларнинг қиймати узил-кесил белгиланиб, келгусида қайта кўриб чиқилмаслиги қайд этилган. Бажарилган ишлар назорат тартибида ўлчанганда текширувчи пудратчининг бошқа харажатлари коэффициентини пудрат шартномасида назарда тутилган ва буюртмачи қабул қилганидан кўра камроқ миқдорда қўллади. Назорат тартибида ўлчаганда тендер савдолари якунларига кўра тузилган пудрат шартномасида кўрсатилганидан фарқланувчи пудратчининг бошқа харажатлари коэффициентини қўллаш тўғрими?
далее...»»
17.10.2016 Воситачининг ҳисобварақ-фактуралари
Бизнинг ХК (ХХТУТ коди – 84300) улгуржи лицензияга эга эмас, С компаниясидан (етказиб берувчи) товарларни сотиб олиш учун Б компанияси (комитент) билан воситачи сифатида воситачилик шартномасини тузди. Комитент воситачига товар учун пул (100%) ва воситачилик ҳақини ўтказди. Воситачи ўз навбатида етказиб берувчи билан шартнома тузди. 1. Комитент товарни олиш учун ишончномани кимнинг номига ёзиши керак – воситачи номигами ёки товарни етказиб берувчи номига? Агар воситачининг номига бўлса, бу улгуржи савдо қилишга лицензия талаб этиладиган олди-сотди битими ҳисобланмайдими? Агар етказиб берувчининг номига бўлса, нимага асосланилади, зеро комитент билан етказиб берувчи ўртасида шартнома тузилмаган? 2. Етказиб берувчи товарни қайси компания номига жўнатади ва товарга ҳисобварақ-фактура ёзиб беради – воситачигами ёки комитентга?
далее...»»
17.10.2016 ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришга доир тушунтиришлар
2016 йил учинчи чораги учун
далее...»»