Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Электротехника тармоғи учун қандай солиқ имтиёзлари ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари қабул қилинган Жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларига ЖШДСни қандай солиш керак Жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларига ЖШДСни қандай солиш керак

Ахборот соҳасидаги қонунчилик кодексга мужассамлаштирилади

16.12.2022

Рус тилида ўқиш

Ахборот кодекси лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Ушбу лойиҳа Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, ахборот соҳасида муносабатларни тартибга солувчи ягона тизимлаштирилган ҳужжатдир.

 

Лойиҳада 40 га яқин атамалар ёритилган, шу жумладан цензура атамасига тушунча берилган.

 

Бундан ташқари, лойиҳада қуйидаги масалаларни тартибга солувчи нормалар келтирилган:

  • ахборотлаштириш тартиби;
  • давлат органларининг соҳадаги ваколатлари;
  • ахборот хавфсизлиги;
  • ОАВ фаолияти, шу жумладан уларнинг давлат органлари ва фуқаролар билан муносабатлари;
  • давлат органлари фаолиятини очиқлигини таъминлаш тартиби.

 

Шунингдек, алоҳида бўлимда ҳуқуқий ахборотни тарқатиш тартиби акс эттирилган.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Собир Нурбердиев.