Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тан олинган пенялар фойда солиғининг солиқ солиш базасидан чегирилмайди - buxgalter.uz сайтида ўқингЖисмоний шахсларга солинадиган ресурс солиқлари - buxgalter.uz да ўқингЯСТ – айланмадан солиқ - buxgalter.uz да ўқингЯИТ ўрнига – ижтимоий солиқ - buxgalter.uz да ўқингКимлар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ беш баравар миқдорда белгиланади? - buxgalter.uz да ўқинг Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ сезиларли даражада ўзгартирилмайди - buxgalter.uz да ўқингЯЕС ер солиғи билан бирлаштирилади - buxgalter.uz да ўқингЮридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича имтиёзларнинг аксарият қисми бекор қилинади - buxgalter.uz да ўқингЯкка тартибдаги тадбиркорлар ЖШДС тўлайди - buxgalter.uz да ўқингСКнинг янги таҳрири: фойда солиғи бўйича қандай ўзгаришлар бўлади - buxgalter.uz да ўқингҚҚС ва унинг янги қоидалари - buxgalter.uz да ўқингМажбурий тартибда ЭҲФдан фойдаланиш талабларини бузганлик учун жарима санкциялари қўлланилиши мумкин - buxgalter.uz да ўқинг

Апрелдан бошлаб халқаро карталардан нақд валюта берилиши режалаштирилмоқда

09.03.2018

 

ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Банк хизматларидан кенгроқ фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилган. Унинг жамоат муҳокамаси март ойининг охиригача давом этади.

 

Лойиҳа банк секторида йил охиригача амалга оширилиши зарур бўлган топшириқлар мажмуидан иборат.

 

Мижозлар билан ўзаро муносабатларда

 

Хусусан, тижорат банклари мижозларга бевосита хизмат кўрсатиш зонасига тўсиқсиз киришни таъминлашлари керак. Дастлабки рухсатномаларни бериш ва ташрифчиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши амалиётини бекор қилиш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, илк бор қабул қилувчи маъмурлар кўрсатилаётган банк хизматлари ҳақида мижозларга олдиндан маслаҳат  берадилар.

 

Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида алоҳида низом ишлаб чиқиш таклиф этилмоқда.

 

Кредитлаш механизмларида

 

Банкларга кредит (микрозаём) бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш ва хабардор қилиш тартибига доир босқичма-босқич таомилни кўрсатиб, кредит буюртманомаларини рўйхатдан ўтказиш ва кўриб чиқишнинг ошкора тизимини жорий этиш мажбурияти қўйилади. Бунда банк филиалларига бош банк билан қўшимча келишмай туриб кредит бериш тўғрисида мустақил қарорлар қабул қилиш ҳуқуқини бериш таклиф этилди.  

 

Ана шу йўналишда кредит ташкилотларининг қуйидагиларни амалга оширишини тақиқлаш режалаштирилмоқда:

  • ломбардлар тузган микрозаём шартномалари, шунингдек кредит шартномалари бўйича йиллик қарз миқдорининг ярмидан ошадиган суммада фоизлар ҳисоблаш, воситачилик ҳақи ва неустойка ундириш, бошқа жавобгарлик чораларини қўллаш; 
  • кредит буюртманомаларини кўриб чиққанлик, ссуда счётларига хизмат кўрсатганлик, кредитлар берганлик учун тўловлар, шунингдек жисмоний шахслар ва кичик тадбиркорлик субъектлари кредитларни (микрозаёмларни) муддатидан олдин сўндирганлиги учун неустойка ундириш.

 

Тижорат банклари ўзлариникини яратишлари учун кредит бюросида скоринг моделини жорий этиш таклиф этилмоқда. Ушбу моделлар эҳтимолий қарз олувчининг кредит пулини тўлаш қобилиятини тезроқ баҳолаш ҳамда жисмоний шахслар ва кичик бизнесга кредитлар (микрозаёмлар) бериш муддатини қисқартириш имконини беради. 

 

Хорижий валюта муомаласи соҳасида

 

Тахминан апрель ойида Ўзбекистонда халқаро тўлов карталаридан нақд хорижий валютани белгиланган лимитлар доирасида ечиб олиш мумкин бўлади.

 

Ушбу муддатга келиб хорижий валютанинг олди-сотди операциялари бажарилишини ва халқаро тўлов карталаридаги маблағлар хорижий ёки миллий валютадаги муддатли омонатларга ўтказилишини таъминловчи жисмоний шахсларнинг счётларини масофадан бошқариш тизими жорий этилиши керак.

 

Эслатиб ўтамиз, илгари Марказий банк жорий йил режалари орасида буни ҳам тилга олган эди.

 

Бундан ташқари, ноябрь ойига келиб автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шохобчаларини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Улар куну тун, айниқса сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган жойларда ишлайди.

 

Шуни ҳам қайд этиш лозимки, йил охиригача қўшимча равишда 1045 та банкомат ўрнатиш режалаштирилмоқда. Бунинг учун банклар ва процессинг ташкилотларига асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, бошқа материаллар ва дастурий таъминот олиб кириш бўйича божхона имтиёзлари берилади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов.