Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Баҳолаш фаолиятида нималарни ўзгартириш режалаштирилмоқда

18.12.2023

Рус тилида ўқиш

«Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Лойиҳа Давлат активларини ривожлантириш агентлиги томонидан тайёрланган.

 

 

Лойиҳанинг тушунтириш хатида қонун лойиҳаси ушбу соҳадаги нормаларни замонавий қонунчилик тенденцияларига мувофиқлаштириш лозимлигидан келиб чиқиб ишлаб чиқилганлиги кўрсатилган.

 

Амалдаги қонундан фарқли равишда янги ҳужжат лойиҳаси боблардан иборат (9 та боб). Унда шунингдек:

  • асосий тушунчалар (15 та атаманинг таърифи);
  • асосий принциплар:
    • мустақиллик;
    • холислик;
    • халоллик;
    • профессионализм;
    • конфиденциаллик;
    • Вазирлар Маҳкамасининг, ваколатли орган ва унинг комиссияларининг ваколатлари;
    • Баҳоловчилар реестри ва Эксперт хулосаларининг ягона реестрини юритиш тартиби;
    • фаолият сифатининг ички ва ташқи назоратини амалга оошириш тартиби ва бошқалар акс эттирилган.

 

Алоҳида нормалар билан соҳадаги профессионал бирлашмаларнинг фаолияти тартибга солинмоқда, жумладан:

  • бирлашмаларнинг ўз аъзолари томонидан қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш бўйича ваколатлари;
  • уларнинг профессионал этика қоидаларини, методик материалларни ва соҳадаги меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш тартиби ва бошқалар.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Собир Нурбердиев.

 

 

Валюталар курси

2024-04-30
  • USD:12620.01 (+0.00) сум
  • EUR:13522.34 (+0.00) сум
  • RUB:135.74 (+0.00) сум