Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Банкларда онлайн-қарзлар жорий этилади

28.03.2018

 

Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларда тижорат банклари фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низом лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган. Муҳокама 12.04.2018 йилгача давом этади.

 

Онлайн-қарзлар жорий этилади

 

Бу истеъмолчи масофадан туриб банк билан ҳамкорлик қилган ҳолда, Интернет орқали ёки бошқа қонуний усулда тузилган микрозаём шартномасидир. Бунда микрозаём суммаси истеъмолчига нақд пулсиз шаклда (шу жумладан счёт очмасдан пул маблағлари ўтказиб) берилади.

 

Маълумот учун: микрозаём – қарз олувчи – жисмоний шахсга муддатлилик, қайтаришлилик ва, шартномада назарда тутилган бўлса, тўлаш шарти билан ЭКИҲнинг 100 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда бериладиган пул маблағлари.

 

Сайтларда шахсий кабинетлар очилади

 

Бундан ташқари, банкларга расмий сайтларида истеъмолчининг шахсий кабинетини жорий этиш мажбурияти юкланади. Бу шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажарганлиги тўғрисида масофадан туриб маълумот олиш ва Интернет орқали хабарлашган ҳолда банк билан ҳамкорлик қилишга ёрдам беради.   

 

Истеъмолчи билан шахсий кабинет орқали ҳамкорлик қилиш таклиф этиладиган хизматлар бўйича у қуйидаги ҳажмдаги ахборот билан таъминланади:

  • банк хизмати кўрсатиш шартномасининг якка тартибдаги шартлари, унга киритилган барча ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда;
  • кредит ёки микрозаём шартномаси бўйича тўловлар жадвали, барча эҳтимолий ўзгартиришлар билан бирга;
  • истеъмолчининг жорий қарзи таркиби ва миқдори.

 

Кредит расмийлаштирилаётганда синчиклаб текширилади

 

Банк истеъмолчининг истеъмол кредити ёки микрозаём олишга аризасини кўриб чиқаётганда унинг тўлов қобилиятини баҳолаши шарт. Бунинг учун 1 млн сўмдан ортиқ суммадаги истеъмол кредити ёки микрозаём беришни сўраб мурожаат қилган истеъмолчидан қуйидаги ахборот талаб қилиб олинади:   

  • иш ҳақи миқдори, ҳисобидан кредит ёки микрозаём шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилиши кўзланаётган бошқа даромад манбаларининг мавжудлиги тўғрисида;
  • жорий пул мажбуриятлари тўғрисида, шу жумладан унинг номига расмийлаштирилган ва расмий яшаш жойидаги турар жой майдони бўйича етказиб берилган энергия ресурслари, сув таъминоти ва оқава сув хизматлари учун;
  • шартнома шартларида таъминот тақдим этиш назарда тутилган бўлса, таъминот (шу жумладан гаров, кафиллик) тақдим эта олиши имконияти тўғрисида;
  • истеъмолчи жавобгар бўлиб чиқадиган суд низолари тўғрисида – агар истеъмол кредити ёки микрозаём суммаси 5 млн сўмдан ортиқ бўлса;
  • кредит олишидан мақсадлари тўғрисида.

 

Истеъмолчининг ушбу банк олдида 30 календарь кунидан ошмайдиган муддатда қайтарилиши керак бўлган бошқа микрозаём шартномаси бўйича мажбуриятлари мавжуд бўлса, истеъмолчи билан худди шундай қайтариш муддати белгиланган микрозаём шартномасини тузиш тақиқланади. Суммаси 1 млн сўмдан ортиқ, қайтариш муддати 7 календарь кунидан ошмайдиган микрозаёмлар бундан мустасно. 

 

Истеъмол кредити ёки микрозаём шартномаси бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келса, банк 7 календарь куни давомида истеъмолчи билан шартномада келишилган ҳар қандай алоқа боғлаш усулларидан фойдаланиб, истеъмолчига бу ҳақда хабар бериш мажбуриятини олади. Шу тариқа, мазкур ҳолда даъво қилиш тартибига риоя этиш мажбурий бўлади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов.


 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16