Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
«Халқ банки» сайти орқали ШЖБПҲ бўйича ҳисобот қандай топширилади Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини ўтказишни расмийлаштириш ва солиқ оқибатлари«Asl Belgisi» тизимидаги номувофиқликлар: маркировкаланган маҳсулотлар билан ишлашда нималарни ҳисобга олиш керакХодим қариндошининг вафоти муносабати билан қандай ёрдам олиши мумкин Норезидентларнинг даромадларидан тўлов манбаида фойда солиғини тўлаш Фойда солиғи ҳисоб-китобида бошқа даромадларни қандай акс эттириш мумкин

Бир нечта НҲҲ ўрнига битта қонун бўлади

29.09.2020

Рус тилида ўқиш

ҚҲТБТ порталида Энергетика вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жойлаштирилган.

 

Амалдаги “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун 1997 йилда қабул қилинган, шундан кейин унга бир неча маротаба қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган, бироқ у замонавий шарт-шароитларга тўғри келмайди.

 

Янги Қонуннинг мақсади миллий энергетика ресурслари сақланишини, энергиядан ва ишлаб чиқариш имкониятларидан самарали фойдаланишни таъминлайдиган умумий ҳуқуқий асосларни шакллантиришдан иборатдир.

 

Лойиҳа 7 боб ва 24 моддадан иборат бўлиб, унга қуйидагиларни тавсифлайдиган янги бўлим ва моддалар киритилган:

  • энергия сақланиши ва энергия жиҳатидан самарадорлик субъектлари ва объектлари;
  • асосий атама ва тушунчалар;
  • товар айланмасида энергия жиҳатидан самарадорликни таъминлаш масалалари;
  • бинолар ва иншоотларнинг энергия жиҳатидан самарадорлиги;
  • энергетика аудити;
  • энергетика хизматлари (сервиси) бўйича контрактлар.

 

Энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасидаги сиёсатнинг асосий йўналишлари тўғрисидаги, тармоқларнинг энергия жиҳатидан самарадорлиги ва бошқалар тўғрисидаги моддалар кенгайтирилган.

 

Лойиҳада бир нечта амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бирхиллаштирилган.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

.

Валюталар курси

2025-05-01
  • USD:12920.16 (+0.00) сум
  • EUR:14681.18 (+0.00) сум
  • RUB:158.61 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 29 апрель№ 17