Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Собиқ давлат мулки эгаларига низолашиш тақиқланади - buxgalter.uz да ўқингСизда ҳисобот жўнатишда техник носозлик бўлганлигини қандай исботлаш мумкин - buxgalter.uz да ўқингҚандай қилиб фойда солиғи бўйича боқимондага тушмаслик мумкин - buxgalter.uz да ўқингКамайиш томонга тузатилган солиқ бўйича ҳисоб-китоб қандай топширилади - buxgalter.uz да ўқингБухгалтернинг телефон рақами ўзгарса, солиқ органини қандай хабардор қилиш лозим - buxgalter.uz да ўқингЭлектрон ҳисобварақ-фактурада қайси сана асосий бўлади - buxgalter.uz да ўқингШахсий кабинетдаги тугмалар қаерга “ғойиб” бўлади - buxgalter.uz да ўқингСиз Humo терминалидан фойдаланяпсизми - buxgalter.uz да ўқинг1 февралдан бошлаб судга солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали мурожаат қилиш мумкин бўлади - buxgalter.uz да ўқинг2020 йил учун давлат статистика ҳисоботлари шакллари тасдиқланди - buxgalter.uz да ўқинг

Бизнесни тиклашга қандай ёрдам берадилар

19.09.2019

Рус тилида ўқиш

ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг тадбиркорлик субъектлари фаолияти тикланганлиги учун рағбатлантириш ва жавобгарликни кучайтириш тизимини жорий этиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси жойлаштирилган.

 

Лойиҳа Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, 2019 йил 27 сентябргача таклифлар учун очиқ.

 

Ҳужжат билан вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳудудий ишчи гуруҳларини ташкил этиш назарда тутилмоқда, улар ўз фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини тиклаш билан шуғулланади. Қарор билан бундай ишчи гуруҳларининг таркиби, улар ишини моддий рағбатлантириш механизми тасдиқланади.

 

Ишчи гуруҳлари тадбиркорлар дуч келган муаммоларни, улар ўз фаолиятини тўхтатиб қўйиш ҳолатлари юзага келишининг сабабларини ўрганишлари лозим.  Шунингдек, уларга бизнесни бошламоқчи бўлганларни тадбиркорлик асосларига ўқитиш вазифаси ҳам юклатилади.

 

Давлат Солиқ қўмитаси бир ҳафта муддатда (кейинчалик - ҳар ойда 5-санагача) ўз фаолиятини тугатган тадбиркорлик субъектларининг бирламчи рўйхатини тузади ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига тақдим этиб боради. Ўз навбатида, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳар ойда 15-санагача олинган рўйхатни таҳлил қилиб, хулоса ва таклифларни тайёрлайди ҳамда улар туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларига тақдим этилади. Улар ишчи гуруҳларини иши учун рағбатлантириш ёки уларга жарима қўллаш тўғрисида қарор қабул қилади.

 

ССП, ДСҚ ва Давлат активларини бошқариш агентлиги ўз фаолиятини тўхтатган корхоналар сонининг (3 ой давомида) сурункали равишда ортиши кузатилган ҳудудлар бўйича муаммоларни ўрганиб, натижаси бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқиб Вазирлар Маҳкамасига киритиб боради.

 

ССП тижорат банклари билан биргаликда икки ой муддатда тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини ишлаб чиқиши керак. У тадбиркорларни зарур молиявий қўллаб-қувватлашнинг даражасига боғлиқ ҳолда тоифаларга ажратишни назарда тутади:

  • «яхши» -  ишлаб чиқариш қувватини ошириш ёки фаолиятини янада кенгайтириш учун;
  • «стандарт» ёки «ўрта»;
  • ҳар томонлама «ёрдамга муҳтож».

 

Ишчи гуруҳларини моддий рағбатлантириш учун харажатларни маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан қоплаш назарда тутилган.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_