Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Нима учун солиқ органининг ҳар бир хатига жавоб талаб қилинмайди Биноларга туташ участкалар ижараси соддалаштирилади: ўзбошимчалик билан қурилган иншоотларни расмийлаштириш ёки бузиш керак Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарлар билан ишлаш Товарларнинг чакана савдоси қандай ҳисобга олинади Божхоначилар билан низони судгача ҳал қилиш имконияти пайдо бўлдиБожхоначилар билан низони судгача ҳал қилиш имконияти пайдо бўлди

Божхоначилар учун 1026 та квартира қурилади

05.07.2018

Рус тилида ўқиш

ҚҲТБТ порталида Президентнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси органлари ходимлари учун уй-жойлар қуришга доир қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

 

Ҳужжатда божхона ходимлари учун узоқ муддатли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда уй-жойлар қуришнинг асосий параметрлари келтирилади. Умумий қиймати 125 531,1 млн сўм бўлган 1026 та квартира қуриш режалаштирилаётир.

 

Квартиралар ходимлар ва пенсионерлар – қонунчиликка мувофиқ уй-жой билан таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган божхоначиларга тақдим этилади. Улар квартираларни ипотекага имтиёзли шартларда сотиб олишлари мумкин:

  • кредит муддати – 15 йил, 3 йиллик имтиёзли давр билан;
  • бошланғич бадал уй-жой қийматининг камида 25 фоизи;
  • фоиз ставкаси – кредит шартномаси имзоланган санада Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида.

 

Бошланғич бадални тўлаш ДБҚ томонидан  Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ходимлар тақдим этган шартномалар асосида амалга оширилади.

 

Уй-жой билан таъминланишга муҳтож ходимлар рўйхати, шунингдек жорий йил учун қуриладиган уй-жойлар сони бўйича таклифлар ДБҚ томонидан ҳар йили 1 январга қадар тайёрланади.

 

Қурилишни молиялаштириш “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ, Ташқи иқтисодий   фаолият миллий банки, “Асака банк” АТБ ва “Халқ банки” АТБ тижорат банклари томонидан ажратиладиган имтиёзли ипотека кредитлари, шунингдек Молия вазирлиги, халқаро молия институтлари ва тижорат банклари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Гаевой.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_