Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Чиқиндилар билан ишловчи корхоналарга – кенг миқёсли имтиёзлар

23.03.2018

 

Президентнинг 11.04.2005 йилдаги «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ–3594-сон Фармонига тегишли тузатишлар киритиш режалаштирилмоқда.  Лойиҳа ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, Фармон билан тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган корхоналар юридик шахсларнинг фойдасидан олинадиган солиқ, мол-мулк солиғи, ягона солиқ тўлови тўлашдан, шунингдек Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинган. Имтиёзларнинг амал қилиш муддати бундай инвестициялар ҳажмига боғлиқ:

  • $300 мингдан $3 млн гача – 3 йил;
  • $3 млн дан ортиқ $10 млн гача – 5 йил;
  • $10 млн дан ортиқ бўлганда –7 йил.

 

Имтиёзлар иқтисодиётнинг айрим тармоқларида маҳсулот ишлаб чиқаришга (хизматлар кўрсатишга) ихтисослашган ташкилотларгагина берилади. Лойиҳа тасдиқланган тақдирда, ушбу рўйхатга чиқиндилар билан муомала қилиш соҳаси ҳам киритилади.

 

Бунда имтиёзларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган чиқиндилар билан муомала қилувчи корхоналарга ҳам татбиқ этиш таклиф қилинмоқда. Умумий қоидага кўра, у ерда имтиёзлар амал қилмайди, фақат туризм соҳаси ташкилотлари учун истисно қилинган.

 

Маълумот учун. Аввалги лойиҳалардан бирида маиший чиқиндилар билан комплекс муомала қилувчи кластерларни барпо этиш лойиҳалари ташаббускорлари бўлган корхоналарга бир қатор солиқ ва божхона имтиёзлари бериш таклиф қилинган.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.


Олег Заманов.


 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16