Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Дастурий таъминот ишлаб чиқувчилар ва компьютер саводхонлиги курслари MUIC резиденти бўлиши мумкин

Дастурий таъминот ишлаб чиқувчилар ва компьютер саводхонлиги курслари MUIC резиденти бўлиши мумкин

12.03.2018

 

ҚҲТБТда Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази тўғрисида низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар лойиҳаси жойлаштирилди.

 

Фаолият турлари кўпаяди

 

Инновация маркази резиденти мақомини олиш учун мезон ҳисобланадиган амалга ошириладиган фаолият турларини қуйидагиларни қўшиш орқали кенгайтириш таклиф этилмоқда:

  • «Дастурий таъминот ишлаб чиқиш». Мазкур фаолият тури билан шуғулланадиган ташкилотлар амалда ўтган йилнинг октябрь ойидан бошлаб резидентлар сифатида рўйхатдан ўтмоқдалар. MUIC Мувофиқлаштирувчи кенгаши мажлисининг 24.10.2017 йилдаги 3-сонли баённомасига мувофиқ бундай имкониятга эришилди;
  • «Бошқа тоифаларга киритилмаган бошқа таълим турлари» ­– фақат компьютер билимларини ўргатишга йўналтирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, ҳозир резидент бўлиш учун қуйидаги фаолият турларидан бири амалга оширилиши керак: «Компьютер дастурлаш, маслаҳат бериш ва бошқа қўшимча хизматлар», «Маълумотларни жойлаштириш ва қайта ишлаш бўйича хизматлар, Web-порталлар» ёки Мувофиқлаштирувчи Кенгаш томонидан белгиланадиган фаолиятнинг бошқа турлари – бу ерда.

 

Реклама ва электрон тижорат бўйича имтиёзларни қўллаш тақиқланади

 

Имтиёзлар қўлланилмайдиган резидентлар даромадларига (бугунги кунда – молиявий операциялар ва кўчмас мулкдан олинган даромадлар), реклама ва электрон тижоратдан олинган даромадлар ҳам киритилиши таклиф этилмоқда.

 

Лойиҳа тасдиқланган тақдирда мазкур даромадлардан умумбелгиланган тартибда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланади.

 

Божхона имтиёзлари учун ТИФ ТН коди бўйича хулоса тақдим этилади

 

Имтиёзлар билан бир қаторда, 1.01.2028 йилгача тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича резидентлар ўз эҳтиёжлари учун олиб келадиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, бутловчи буюмлар, деталлар, узеллар, технологик ҳужжатлар, дастурий таъминот учун божхона тўловларини тўлашдан (божхона йиғимлари бундан мустасно) озод қилинадилар.

 

Резидентлар Инновация маркази Дирекциясига имтиёзли рўйхатга у ёки бу позицияни киритишга доир таклифларини ўзлари тақдим этадилар. Таклифларда товарнинг тўлиқ номи, унинг миқдори ва зарурат туғилганлигининг қисқача асоси кўрсатилади.

 

Резидентлар ушбу ҳужжатларга ваколатли органнинг товар позициясига мос ТИФ ТН кодини бериш тўғрисидаги хулосасини илова қилишлари шарт деб белгиланиши таклиф этилмоқда.  

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин. 

 

Олег Заманов.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум