Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат инновацияни барча йўллар билан қўллаб-қувватлайди

17.07.2017

 

ҚҲТБТ порталида “Илмий ва инновацион фаолият тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

 

Лойиҳа:

  • илм-фан ва инновациялар соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини;
  • илмий ва инновацион фаолият субъектлари, объектлари ва инфратузилмасини;
  • соҳани бошқариш тизимини;
  • уни молиялаштириш механизмини белгилайди.

 

Давлат  илмий ва илмий-техникавий фаолиятни қўллаб-қувватлашни кафолатлайди. Хусусан, илмий фаолиятни молиялаштиришнинг ҳар хил турлари назарда тутилаётир: базавий, грант, мақсадли, аралаш ва нодир объектларни сақлашни молиялаштириш.

 

Илмий, илмий-техникавий ва инновацион фаолиятни амалга оширадиган жисмоний ва юридик шахслар ушбу муносабатлар субъектлари бўлади.

 

 

Жисмоний шахслар

 

 

Юридик шахслар

Олим – илм-фанга муҳим ҳисса қўшган илмий ва илмий-техникавий фаолиятни олиб борадиган субъект.

 

Фанлар академиясимамлакатнинг олий илмий ташкилоти.

Илмий (илмий-педагогик ва (ёки) илмий-техникавий) ходим – олий маълумотга, зарур малакага эга ва илмий ва (ёки) илмий-техникавий ва (ёки) илмий-педагогик фаолият билан профессионал равишда шуғулланувчи   шахс. 


Илмий муассаса -  илмий, илмий-техникавий ва инновация фаолиятини амалга ошириш асосий фаолият тури бўлган ва таъсис ҳужжатларига мувофиқ ҳаракат қиладиган юридик шахс. 

Илмий муассаса мутахассисиси (муҳандис-техник ходим) ўрта махсус, касб-ҳунар ёки олий маълумотга эга ва илмий ва (ёки) илмий-техникавий натижани олишга ёки уни рўёбга чиқаришга кўмаклашувчи  шахс.

 

Инновация ташкилотлари – илмий ва инновация фаолияти натижаларини ишлаб чиқишни ва/ёки апробациясини, ўзлаштиришни, трансферни ва тижоратлаштиришни амалга оширувчи юридик шахслар томонидан ташкил этилади. 

Илмий хизмат кўрсатиш соҳаси ходими – илмий ташкилотда илмий ва (ёки) илмий-техникавий фаолият учун зарур шарт-шароитлар яратишни таъминловчи шахс.

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси – илмий ва илмий-педагогик кадрларни аттестациядан ўтказиш соҳасидаги олий орган. 

 

Лойиҳада давлат илмий ва олий таълим муассасалари илмий ходимларига илмий даражалар бериш тартиби, шунингдек уларни ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирлари (ҳар йилги давомли таътиллар ва ҳ.к.) кўзда тутилмоқда.

 

Лойиҳага кўра, инновация бу – янги ёки такомиллаштирилган маҳсулот (товар, иш, хизмат ва б.) кўринишида рўёбга чиқарилган илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва (ёки) технологик ишларнинг охирги натижасидир.

 

Қонун лойиҳаси билан инновациянинг қуйидаги турлари ажратилади (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Маҳсулот инновацияси

технологик янги инновацион маҳсулот ишлаб чиқиш ва жорий қилишга қаратилган

 

Жараён инновацияси

технологик янги ишлаб чиқариш услублари, жумладан инновацион маҳсулотни узатиш услубларини ишлаб чиқишга қаратилган 

 

Маркетинг инновацияси

маҳсулотлар дизайни ва ўрамидаги ўзгартиришларни,  маҳсулотларни сотиш ва тақдимот қилишнинг янги услубларидан фойдаланишни  қамраб оладиган янги маркетинг услубларини амалга оширишга қаратилган 

 

Ташкилий инновация

бизнесни юритиш, иш ўринлари ёки ташқи алоқаларни ташкил этишнинг янги услубларини рўёбга чиқаришга қаратилган 

 

 

Миллий инновация лойиҳаларини ишлаб чиқувчилар учун режалаштирилаётган имтиёзлар тўғрисида бу ерда ўқиш мумкин.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Моҳина Мирзаева.

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16