Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат олимларга илмий ишланмаларни сотишда ёрдам беради

10.07.2018

Рус тилида ўқиш

ҚҲТБТ порталида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Президентнинг «Илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини тижоратлаштириш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилина бошлади.   

 

Алоҳида ёндашув

 

Муассасаларнинг илмий фаолият ва инновациялар бўйича проректорлари ва фан бўйича директор ўринбосарлари зиммасига илмий ва илмий-техник фаолият натижалари ўз вақтида тижоратлаштирилиши учун шахсий жавобгарликни юклаш таклиф этилмоқда. Муассасаларнинг илмий (олимлар) кенгашларига эса илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларининг интеллектуал (номоддий) натижасини ишлаб чиқариш сири (ноу-хау) ёки тижорат сири режимида муҳофаза қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқини юклаш режалаштирилмоқда.


Муассаса мутлақ ҳуқуқлар соҳиби ҳисобланган илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини тижоратлаштиришда уларнинг муаллифларига ўзлари муассислари ёхуд ходимлари бўлган тижорат ташкилоти орқали лицензия шартномаси тузишда имтиёзли ҳуқуқ бериш кўзланмоқда.  

 

Қандай сотилади?



Қуйидагиларни илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини тижоратлаштиришнинг асосий усуллари этиб белгилаш таклиф этилмоқда:

  • илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини қўллаган ҳолда яратилган товарларни (бажариладиган ишларни, кўрсатиладиган хизматларни) сотиш ёки мазкур натижалардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш;
  • интеллектуал мулк объекти ёки тайёр технологияни устав фондига ҳисса сифатида киритган муассаса (ёки ихтисослаштирилган аффилланган ташкилот) муассисларидан бири бўлган тижорат ташкилотларини ташкил этиш (компаниялар «стартапи»);
  • интеллектуал мулк объектларига бўлган мулкий ҳуқуқларни учинчи шахсларга бериш ва лицензия шартномаларини имзолаш йўли билан, шу жумладан ушбу ҳуқуқларни олувчи кейинчалик уларни тижоратлаштириши шарти билан мазкур объектлардан фойдаланиш ҳуқуқини бериш.

 

Солиқ имтиёзлари



2021 йил 1 июлгача бўлган муддатга қуйидагиларни фойда солиғи, ягона солиқ тўлови, қўшилган қиймат солиғи ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловларни тўлашдан озод қилиш (ягона ижтимоий тўловдан ташқари) таклиф этилди:

  • муассасалар, лойиҳа-конструкторлик ташкилотларини тадбиркорлик субъектлари билан тузилган шартномага мувофиқ амалга ошириладиган амалий ва инновацион илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини бажариш қисмида;
  • тадбиркорлик субъектларини ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, компьютер дастурлари, маълумотлар базалари, интеграл микросхемалар топологиялари, ишлаб чиқариш сирларига (ноу-хау) бўлган ҳуқуқларни бериш (реализация қилиш) бўйича лицензия (сублицензия) шартномалари доирасида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар қисмида. 

 

Тадбиркорлик субъектларининг фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базаси худди шунча муддатда муассасалар ва лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари билан тузилган шартномалар бўйича амалга ошириладиган амалий ва инновацион илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини молиялаштиришга сарфланган маблағлар суммасига камайтирилади.

 

Тижоратлаштиришга грантлар



2019 йилдан бошлаб фанга ажратиладиган Давлат бюджети маблағларининг 20%ини қуйидагиларга йўналтириш режалаштирилмоқда:

  • шу жумладан давлат-хусусий илмий кластерлар яратишга, илмий-техник тадқиқотларни иқтисодиёт соҳалари ва республика минтақалари эҳтиёжларига мослаштиришга йўналтирилган давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини молиялаштириш, бунда лойиҳа суммасининг камида 30%и миқдорида хусусий шерикларнинг иштирок этишини назарда тутиш;
  • илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини тижоратлаштиришга, шу жумладан бюджет маблағларини олувчилар фаолиятини тегишли маслаҳатчилар экспертиза қилиши, кузатиши, бизнес-режаларнинг халқаро стандартларга мувофиқ тайёрланишига грантлар ажратиш.

 

Муаллифлик ҳақи



2018 йил 1 октябрдан бошлаб бир йўла тўланадиган қўшимча ҳақни жорий этиш таклиф этилмоқда:

  • патентланган интеллектуал мулк объектлари муаллифларига муассасанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида;
  • илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини ишлаб чиқиш ва тижоратлаштиришда қатнашган муаллифлар ва илмий жамоага уларнинг тижоратлаштирилишидан муассаса счётига келиб тушадиган маблағларнинг тегишинча 40%и ва 30%и миқдорида.

 

Норма ижодкорлиги фаолияти



Халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан қуйидаги ҳужжатлар ишлаб чиқилади:

  • Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига яратилган илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини тижоратлаштириш тартиби тўғрисида низом;
  • Тижорат сири режимида муҳофаза қилинадиган интеллектуал мулк объектларига, шу жумладан патент олиш эҳтимоли катта бўлган техник есимлар ва ишлаб чиқариш сирларига (ноу-хау) бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш ва бериш тартиби тўғрисида низом;
  • Илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини ишлаб чиқиш ва тижоратлаштиришда қатнашган илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларидаги муаллифлар ва илмий жамоаларга бир йўла тўланадиган қўшимча ҳақларни тўлаш тартиби тўғрисида низом. 

 

Давлат стандартлари

 

Инновацион маҳсулотларга доир давлат стандартлари Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг буюртманомаларига кўра давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳузуридаги стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар томонидан ишлаб чиқилади. Стандартлар истиқболга мўлжалланган дастлабки талаблар, анъанавий технологияларнинг ўзувчи имкониятларини ўз ичига олиши ва халқаро стандартларга ёки ривожланган хорижий мамлакатларнинг миллий стандартларига мувофиқ келиши лозим.  

 

Тажриба тариқасидаги ва туркум ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида давлат стандартларини рўйхатдан ўтказиш ва янги инновацион маҳсулот сертификатларини олиш харажатларини эса Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш режалаштирилмоқда.

 

Ахборот таъминоти

 

«Инновациялар виртуал ярмаркаси» интернет-портали Интеллектуал мулк агентлиги ахбороти билан мунтазам тўлдириб борилади.

 

Ташқи ишлар вазирлиги хорижда илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини тижоратлаштириш, шунингдек уларни халқаро бозорларга олиб чиқишда кўмак беради.

 

Минтақаларда республика олимларининг илмий-амалий ҳамда инновацион лойиҳалари ва ишланмаларига хўжалик юритувчи субъектларнинг буюртмалари портфеллари шакллантирилади. 

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.


Олег Гаевой.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум