Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат органлари фаолияти очиқлигини чуқурлаштириш – давр талаби!

29.06.2017

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган «Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги: самарали механизмлар» мавзусидаги семинар бўлиб ўтди.

 

Ўтказилган тадбирнинг асосий мақсади – давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш, давлат органларининг    фуқаролик жамияти субъектлари, шу жумладан ОАВ билан ўзаро ҳамкорлигининг самарадорлигини ошириш бўйича муҳокама ўтказиш ва таклифларни шакллантириш бўлди.

 

“Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунни амалиётга татбиқ этиш демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. 

 

Ушбу қонун қоидаларини самарали амалиётга татбиқ этиш мақсадида мамлакат Ҳукумати томонидан 2015 йил 6 ноябрда қабул қилинган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қоидаларини амалга оширишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар кўриш тўғрисида”ги қарори ва унинг асосида тасдиқланган комплекс чора-тадбирлар мамлакатимизда очиқлик ва ошкоралик принципини амалиётга татбиқ этишнинг янги механизмини белгилаб берди, дейиш мумкин.

 

Ушбу қарор асосида тасдиқланган комплекс чора-тадбирларга асосан яқин вақт ичида тегишли низом ва йўриқномалар ишлаб чиқилди.

 

Шу билан бирга янги қабул қилинаётган қонунлар ҳам мақсад ва вазифасига кўра бир-бирини тўлдириб бораётганлигини айтиб ўтиш жоиз. Масалан, 2015 йили “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча киритилиб унга мувофиқ, ҳокимнинг вилоят, туман, шаҳар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини халқ депутатлари Кенгаши томонидан эшитиш бўйича алоҳида қоида киритилди.

 

Шу билан бирга, “Давлат хокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонуннинг 11-моддасида Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш усуллари  берилган. Лекин очиқликни таъминлаш усули сифатида жамоатчилик Кенгаши фаолияти акс эттирилмаган. Шу сабабли қонуннинг ушбу моддасига “давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари қошида жамоатчилик маслаҳат кенгашларини шакллантириш” нормасини киритиш зарур деб ҳисоблаймиз. бунда барча давлат органларида фуқаролар мурожаатини тезкор қабул қилиш мақсадида “ишонч телефонлари”жорий этилган ва улар ўз самарасини бермоқда. Лекин қонунчилигимизда ушбу “ишонч телефонлари”нинг фаолиятини тартибга солувчи ташкилий-техник қоидаларни белгиловчи нормалар мавжуд эмас. Шу сабабли ушбу қоидаларни қонунчилик билан мустаҳкамлаш мақсадга мувофиқ бўлар эди (“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш).

 

Яна бир масала, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги  Қонуннинг 22-моддасига кўра, Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлиши нормаси берилган.

 

Бироқ, қонунчиликда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунни бузганлик учун жавобгарлик бўйича ҳуқуқий механизм мавжуд эмас. Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик киритилиши назарда тутилмоқда.

 

Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, қонун қоидаларини амалиётга татбиқ этиш борасида олиб борилаётган таҳлиллар, баъзи давлат органларида раҳбар ёки биз кўриб чиқаётган масалага масъул шахсларнинг ўзлари қонун талабларидан етарли даражада хабардор эмаслигини кўрсатмоқда.

Мухтасар қилиб айтганда, юқорида келтириб ўтилган масалаларни бартараф этиш “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалиётга татбиқ этиш самарадорлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни кучайтиришга, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қабул қилаётган қарорлари бўйича масъулиятини ошириш шунингдек, ахборот соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга хизмат қилади.

 

Шуҳрат ШАРАФУТДИНОВ 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси  депутати,

ЎзЛиДеП фракциясининг аъзоси. 

 

Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум