Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат тижорат секторидаги иштирокини камайтиради

20.02.2018

 

ҚҲТБТ порталида Президентнинг тижорат ташкилотларида давлат улушини камайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

 

Нималар тубдан ўзгаради

 

Давлат улуши иштирокидаги хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналари фақат Президентнинг қарорига кўра ташкил қилиниши мумкин бўлади. Ҳозирда бундай қарорлар Вазирлар Маҳкамаси томонидангина қабул қилинмоқда.

 

Давлат иштирокидаги тижорат тузилмаларини ташкил қилишдан мақсад – аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларини қондириш ва жамоат тартибини сақлаш, давлат хавфсизлиги ва манфаатларини таъминлаш. 

 

Бундай корхоналар ташкил этиладиган фаолият юритиш тармоқлари ва соҳаларининг тўлиқ рўйхати белгиланиши лозим.  

 

Корпоратив бошқарувни ривожлантириш ва хусусий акциядорлар (иштирокчилар)нинг ҳуқуқларини чеклашдаги асосий муаммолар бундай ташкилотлардаги бошқарув тизимини ҳар томонлама таҳлил қилиш натижаларига кўра аниқланиши шарт.

 

Хўжалик бошқаруви органларининг функция ва вазифалари танқидий ўрганиб чиқилиши лозим. Улар томонидан бажариладиган давлат миқёсидаги вазифалар ваколатли давлат органларига ўтказилиши керак.

 

Иқтисодиётда давлат иштирокини бутунлай оптималлаштириш лозим.

 

Хусусан, …

 

1. Давлат органлари ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларига қарашли хўжалик жамиятларида давлат улушини бошқариш Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази томонидан марказлаштирилган тартибда амалга оширилади. Бунда инвестиция активларини ишончли бошқарувчилар давлат активларини бошқарганликлари учун ҳақ оладилар, ушбу ҳақ бозор шароитларидан келиб чиққан ҳолда, ташкилот соф фойдасининг 20%игача миқдорда белгиланади.

 

Давлат улушлари профессионал бошқарув ташкилотлари, шу жумладан хорижий компанияларнинг ишончли бошқарувига ўтказилади. Давлат органлари раҳбарларининг давлат вакили сифатида тайинланиши амалиётидан 2020 йилгача босқичма-босқич воз кечилади.   

 

Шунингдек давлат вакиллари фаолиятини даврий баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб, уларнинг фаолиятини баҳолаш мезонларини белгилаш ва ҳақ тўлаш механизмини жорий қилиш режалаштирилган.

 

Жамият кузатув кенгашларига давлат номидан номзодларни танлашда уларнинг хўжалик жамияти фаолият юритаётган соҳага мансублиги асосий мезон бўлиши керак.

 

2. Давлат корхоналарида, шу жумладан давлат органлари томонидан ташкил қилинган, активларининг баланс қиймати ЭКИҲнинг 100 минг бараваридан ортиқ бўлган унитар корхоналарда кузатув кенгаши ва ички аудит хизмати ташкил этилади.  

 

Маълумот учун: ҳозир ички аудит хизмати активларининг баланс қиймати 1 млрд сўмдан кўп бўлган корхоналарда ва активларининг баланс қиймати ЭКИҲнинг 100 минг бараваридан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларида мажбурий тартибда тузилмоқда.

 

Ўз навбатида, устав фондида давлат улушига эга хўжалик субъектлари ва давлат унитар корхоналари мажбурий тартибда ҳар йили аудиторлик текширувидан ўтказилиши лозим.

 

3. Давлат даромадига ўтказилган кўчар ва кўчмас мулк, шунингдек хўжалик жамиятларининг устав фондидаги акциялар (улушлар) пакетлари, шу жумладан суднинг қарорига кўра ўтказилганлари зудлик билан хусусий секторга сотилиши лозим.

 

Лойиҳа  ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов.

 

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум