Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
«Статистикани» 2 апрелдан кечиктирмай топширинг! - buxgalter.uz да ўқингКарантин қачон тугайди? - buxgalter.uz да ўқингҚандай қилиб ходимни карантин даврида ишдан бўшатиш мумкин - buxgalter.uz да ўқингҚандай қилиб ресурс солиқлари бўйича кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) олиш мумкин - buxgalter.uz да ўқингАйни паллада бош бухгалтер амалга оширадиган 4 та иш - buxgalter.uz да ўқингКоммунал хизматлар бўйича қандай ҳисобот топширилади - buxgalter.uz да ўқингРухсат берувчи стикер қандай олинади - buxgalter.uz да ўқинг

Депутатлар Солиқ кодексига тузатишларни маъқуллашди

07.03.2018

 

6 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида  депутатлар қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқишди. Улар орасида – Солиқ кодексининг 356-моддасига тузатишлар лойиҳаси.

 

Мазкур қонун лойиҳаси ўтган йилнинг ноябрь ойи охирида ҚҲТБТ порталида муҳокама учун тақдим этилган эди. У туристик хизматларини онлайн бронлаш ва сотиш бўйича дастурий маҳсулотлар ҳамда ахборот тизимларини жорий этишга йўналтирилган маблағлар суммасини туристик фаолият субъектларининг солиқ солиш базасидан чегириб ташлашни назарда тутади. Унинг шарҳи билан бу ерда танишиш мумкин.

 

Кейинроқ Президентнинг 3.02.2018 йилдаги ПФ-5326-сон Фармонида 2018 йилнинг 1 январидан эътиборан туризм маҳсулотларини сотиш ва/ёки туризм хизматларини онлайн брон (банд) қилиш бўйича хизмат кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ солинадиган базаси электрон хизматларни, жумладан, электрон тўловлар, брон (банд) қилиш, эквайринг ва бошқа хизматларни, шунингдек, туризм хизматларининг замонавий турларини таклиф қилувчи ихтисослаштирилган интернет-сайтлар ва порталларни йўлга қўйишга йўналтирилган харажатлар миқдорига камайтирилиши мустаҳкамланди.

 

Депутатларнинг таъкидлашича, киритилаётган қўшимча электрон тижорат инфратузилмасини жорий этишни ҳамда туристик хизматларни онлайн-брон қилиш ва туристик маҳсулотларни интернет орқали сотиш бўйича хизмат кўрсатувчи туристик фаолият субъектлари сонини кўпайтиришни рағбатлантиришга хизмат қилади.

 

Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда маромига етказиш доирасида таҳририй тузатишлар киритилди. Россия, Белоруссия ва Грузия каби хорижий мамлакатлар тажрибаси такроран ўрганилди. Шунингдек парламент фракцияларининг таклифлари ва тавсиялари ҳисобга олинди.

 

Уларнинг фикрига кўра, ушбу қонуннинг қабул қилиниши мазкур соҳада кўрсатилаётган хизматлар сифати ва тезкорлигини оширишга, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларини фаол жорий этиш йўли билан оширишга, туристик хизматлар нархини пасайтиришга, рақобатни ривожлантиришга хизмат қилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатасининг материаллари асосида