Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Дунё бўйича энг яхши 1 000 та олий ўқув юртини битирганлар учун нострификациялаш имтиҳонларсиз амалга оширилади

Дунё бўйича энг яхши 1 000 та олий ўқув юртини битирганлар учун нострификациялаш имтиҳонларсиз амалга оширилади

15.02.2018


ҚҲТБТ порталида Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида низомнинг янги таҳрири лойиҳаси жойлаштирилди. 

 

Таклиф этилаётган вариант эски таҳрирдаги низомга қараганда бир қатор фарқли жиҳатларга эга.

 

I. ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАН ОЛИШ ТАРТИБИДАГИ ЎЗГАРТИРИШЛАР

 

Маълумот учун.  Ҳужжатларни тан олиш деганда соддалаштирилган тамойил тушунилади, унда хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар Ўзбекистонда муайян халқаро шартномага асосан тан олинади (халқаро шартнома – бу ерда). Ностирификациялашдан фарқли ўлароқ, тан олиш эквивалентлик экспертизаси ўтказилмасдан ва махсус синовларсиз амалга оширилади.

 

Мактаб – лицей эмас

 

Хорижий давлатларнинг ўрта махсус таълим тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари ҳузурида ташкил этиладиган комиссиялар томонидан амалга оширилади. Ҳозир буни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси амалга оширади.

 

Бунда битирувчининг 10 ва 11-синфларни тугатганлиги тўғрисидаги ҳужжати, тегишинча академик лицейнинг 1 ва 2-курслари даражасига, битирувчининг 12 ва ундан юқори синфларни тугаллаганлиги тўғрисидаги ҳужжати эса - ўрта махсус таълимга тенглаштириладиган нормалар чиқариб ташланади. Шу тариқа, хорижий мактабларни тугатган шахслар академик лицейларимизни тугатган ўқувчиларга тенглаштирилмайди.  

 

Сиртдан ўқидингизми - қайғурманг

 

Тан олиш талаблари рўйхатидан таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат Ўзбекистонда амал қилаётган таълим шаклида олинган бўлиши кераклиги шарти чиқариб ташланади. Бу хорижий давлат муассасаларининг сиртқи бўлимлари битирувчиларининг ҳолатини енгиллаштиради.

 

II. НОСТРИФИКАЦИЯЛАШ ТАРТИБИДАГИ ЎЗГАРТИРИШЛАР

 

Хорижий давлатларнинг энг яхши 1 000 та  олий ўқув юрти

 

1 000 та энг яхши хорижий олий ўқув юртларининг битирувчилари махсус синовларсиз (тест, ёзма иш, суҳбат) нострификациялашнинг соддалаштирилган таомилидан ўта оладилар. Эслатиб ўтамиз, ҳозир 500 та энг яхши хорижий таълим муассасалари томонидан берилган дипломлар соҳибларига шундай ҳуқуқ берилган.

 

Махсус синов тури фанлардаги фарқларга боғлиқдир

 

Таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат бўйича (масалан, диплом  иловасига кўра) фанларнинг биздаги таълим муассасаларидаги фанлар ўртасидаги фарқи 30 фоизгача бўлганда, суҳбат тариқасидаги махсус синов ўтказишни белгилаш таклиф этилмоқда. 31-55 фоиз бўлганда тест (ёзма иш) ва суҳбат ўтказилади. Фарқ 56-70 фоизни ташкил қилганда, тегишли олий ўқув юртида қайта тайёрлаш курсларида тўлов-контракт асосида таҳсил олишга тўғри келади, кейинчалик эса тест (ёзма иш) топширилади ва суҳбатдан ўтилади. 

 

Қаерда гуманитар таълим олганлик муҳим эмас

 

Ҳозир алоҳида таълим йўналишлари (ижтимоий соҳа, педагогика, тарих, ҳуқуқ) бўйича эквивалентликни экспертизадан ўтказишда алоҳида талаблар назарда тутилган.  Фанлар ҳажми, номи ва соатлар миқдори Ўзбекистон давлат таълими стандартларига мувофиқ намунавий ўқув режасида назарда тутилганининг 55%идан камни ташкил қилмаслиги лозим. 

 

Мазкур чекловни бекор қилиш назарда тутилмоқда. 

 

Лойиҳа бошқа тузатишларни ҳам ўз ичига олган ва у ўзгартирилиши, қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Самир Латипов. 



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-16
  • USD:12727.96 (+0.00) сум
  • EUR:13781.84 (+0.00) сум
  • RUB:139.46 (+0.00) сум