Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Электромобиллар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш қандай режалаштирилмоқда

29.03.2022

Рус тилида ўқиш

“Яшил” иқтисодиётга ўтиш жараёнини жадаллаштириш, шунингдек электромобилларга бўлган талабни рағбатлантириш учун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Президентнинг “Электромобиллар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишни ташкил этишни қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди ва муҳокамага қўйилди.

 

Лойиҳа билан Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқаришни 2030 йилгача ривожлантириш Стратегияси ва дастурини, шунингдек электромобиллар ва уларнинг асосий бутловчи ва эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш таклиф қилинмоқда.

 

Хусусан, лойиҳа билан 2030 йилга бориб автотранспорт воситалари бозорида камида 15%ини электромобиллар ташкил этишига эришиш вазифаси қўйилмоқда. Бунинг учун мавжуд табиий ресурслар (литий, графит ва мис) асосида электромобиллар ҳамда бутловчи ва эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклини яратиш назарда тутилмоқда.

 

Электромобиллар ва электробусларни (M1, М2, М3, N1, N2, N3 тоифадаги) харид қилиш ва улардан фойдаланишни рағбатлантириш мақсадида 2022 йил 1 апрелдан 2030 йил 31 апрелгача қадар қуйидагиларни белгилаш таклиф қилинмоқда:

  • қувватлантириш станциялари ҳамда уларнинг ҳар бири атрофида камида иккита электромобиль учун тўхташ жойи жойлашган ер участкалари ер солиғи тўлашдан озод этилади;
  • юридик шахсларнинг қувватлантириш станцияларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлари, фойда солиғи ҳисоб-китобида чегириб ташланадиган харажатлар жумласига киритилади;
  • ишлаб чиқарилган санаси бир йилдан ошмаган электромобилларни импорт қилишда уларни “эркин муомалага чиқариш” (импорт) божхона режимида расмийлаштирадиган жисмоний ва юридик шахслар 2027 йил 1 январга қадар утилизация йиғими тўлашдан озод этилади;
  • Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган электромобилларни қувватлантириш станциялари, уларнинг компонентлари ва сервис инфратузилмаси технологик асбоб-ускуналари божхона божидан (божхона расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно) озод қилинади.

 

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузурида Яшил иқтисодиётни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш таклиф қилинмоқда.

 

2022 йил 1 апрелдан бошлаб Жамғарма маблағларини қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантириш режалаштирилмоқда:

  • транспорт воситаларини ДЙҲХХдан рўйхатдан ўтказишда ички ёнув двигателли янги автотранспорт воситалари қийматининг 0,2%и (бундан гибрид автотранспортлар мустасно) ҳамда илгари фойдаланишда бўлган ички ёнув двигателли автотранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказишда улар қийматининг 0,5%и;
  • ички ёнув двигателининг ҳажми 2 литр ва ундан ортиқ бўлган автотранспорт воситасига эгалик қилиш учун автотранспорт воситасини техник кўрикдан ўтказишда олинадиган  БҲМнинг 2 баравари миқдоридаги тўлов;
  • чакана савдо тармоғида автомобиль бензини, дизел ёқилғиси сотишда ҳар бир литр учун 15 сўм ҳамда суюлтирилган ва сиқилган газнинг чакана савдо шохобчаларида ҳар бир куб метри  учун 100 сўм миқдорида махсус устама ҳақ ва бошқалар.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум