Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Формали кийим-бошни қонунга хилоф равишда кийиб юрганлик учун маъмурий жазо қўлланади

Формали кийим-бошни қонунга хилоф равишда кийиб юрганлик учун маъмурий жазо қўлланади

30.06.2017

 

«Формали  кийимларни тасдиқлаш, тайёрлаш ва кийиб юриш механизми тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига кўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси бўйича изоҳлар.

 

Ушбу лойиҳа давлат раҳбарининг 2017 йил 27 февралдаги ПҚ-2800-сон қарори 7-банди ижроси юзасидан ишлаб чиқилган.

 

Хусусан, ушбу банд билан Адлия вазирлигига манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда1 қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган, шунингдек қонунга хилоф равишда вазирлик, идора ва ташкилотларнинг формали кийим-бошини бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахслар томонидан кийиб юрганлик учун жарима, маъмурий ва бошқа таъсир чораларини назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юклатилган.

 

Махсус формали кийим-бош кийиб юриши белгиланган вазирлик, идора ва ташкилотларнинг ҳарбийлари ва ходимларининг тасдиқланган намунадаги ҳарбий, идоравий ва махсус кийим бошини бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахслар томонидан кийиб юрганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш таклиф этилмоқда.

 

Бунда ушбу ҳаракатлар учун шахсни маъмурий жавобгарликка тортишнинг процессуал механизмини белгилаш мақсадида қонунга хилоф равишда формали кийим-бошни кийиб юрганлик ҳолати аниқланганда маъмурий йўл билан ушлаб туриш ички ишлар органлари ходимлари томонидан амалга оширилиши таклиф этилмоқда (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг (бундан буён -  МЖтК) 287-моддаси). Шу билан бирга, қонунга хилоф равишда формали кийим-бошни кийиб юрганлик бўйича маъмурий ҳуқуқбузарликларни маъмурий ишлар бўйпча судьялар кўриб чиқади (МЖтК 245-моддаси).

 

Бундан ташқари, Ўзбекистои Республикасининг “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги, “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги ҳамда "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунларида тегишли вазирлик ва идораларнинг формали кийим-бошини тасдиқлаш ваколатига эга бўлган субъект (Президент, Вазирлар Маҳкамаси) аниқ белгилаб берилмоқда.

 

Давлат раҳбарининг 2017 йил 27 февралдаги “Ўзбекистан Республикасининг вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг махсус кийим-бош формасини ишлаб чикиш, стандартлаштириш, тасдиқлаш ва тайёрлаш механизмини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2800-сон қарори 3-банди олтинчи хатбошисининг ижроси бўйича вазирлик, идора ва ташкилотларнинг ҳарбийлари ва ходимларининг белгиланган намунадаги формали кийим-боши савдоси билан боғлиқ фаолият учун лицензия талаб этилиши ҳам белгиланмоқда.

 

Лойиҳа билан қуйидагиларни қайта кўриб чиқиш таклиф этилади:

 

Қонунга хилоф равишда вазирлик, идора ва ташкилотларнинг формали кийим-бошини кийиб юрганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш масаласини ўрганиш жараёнида Беларусь, Қозоғистон, Молдова ва Россия каби мамлакатларнинг тажрибаси инобатга олинди.

 

Бундан ташқари, лойиҳа юзасидан Тошкент давлат юридик университети ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги юристлар малакасини ошириш Маркази олимлари ва ҳуқуқшунослари ўртасида кенг муҳокама ўтказилган ҳамда келиб тушган таклифлар асосида лойиҳа қайта ишлаб чиқилган.

 

Ўйлаймизки, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига бу турдаги ҳаракатлар учун маъмурий жавобгарликни белгилаш мазкур соҳадаги ҳуқуқий муносабатларнинг янада тартибга солинишини, шунингдек қонунга хилоф равишда вазирлик. идора ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим-бошини кийиб юриш ҳолатларининг олдини олишни таъминлайди.

 

Алия ЮНУСОВА 

Олий Мажлис  Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзХДП фракцияси аъзоси

 

 


1Лойиха Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, Ички ишлар, Фавкулодда вазиятлар ва Мудофаа вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси, Миллий хавфсизлик хизмати,  “Ўзбекистан ҳаво йўллари” МАК ва "Ўзбекистои темир йўллари" АЖ билан келишилган.

 

Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум