Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

«Геодезия ва картография тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинади

07.04.2017

«Геодезия ва картография тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида эълон қилинди.

 

Маълумот учун: Қонуннинг амалдаги таҳрири 25.04.1997 йилда қабул қилинган.

 

Лойиҳа билан таклиф қилинаётган ҳужжат таҳририга 29 та атама мазмунидан иборат тушунчалар аппарати киритилди.

 

Геодезия ва картография соҳасида давлат томонидан тартибга солишни амалга оширадиган органлар: Вазирлар Маҳкамаси, “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси ва Мудофаа вазирлигининг ваколатлари аниқлаштирилди ва ажратилди.

 

Умумдавлат аҳамиятига молик геодезия ва картография ишлари, шунингдек махсус (тармоққа оид) ишларга бўлинадиган геодезия ва картография ишлари турлари тизимлаштирилди ва тўлдирилди. Уларни бажариш зарурати давлат бошқаруви ва хўжалик  органлари, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг эҳтиёжлари билан белгиланади.

 

Мудофаа ва миллий хавфсизликни таъминлаш манфаатлари учун геодезия ва картография фаолияти алоҳида шарт қилинган:

  • топографик ва аэронавигация хариталарини тузиш ва нашр этиш учун геодезия и картография ишларини бажариш;
  • махсус геодезия тармоқларини ривожлантириш;
  • махсус географик ахборот тизимларини яратиш. 

 

Лойиҳага кўра, геодезия ва картография фаолиятига қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилардан иборат бўлади:  

  • стандартлар ва бошқа НҲҲ, шунингдек лойиҳа-смета ва техник ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
  • ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг илғор технологиялари ва усулларини жорий қилиш;
  • геодезия ва картография ишларини одамлар ҳаёти ва соғлиги, атроф-муҳит ҳолати ва тарихий-маданий қийматга эга объектлар учун хавфсиз усуллар билан бажариш;
  • Давлат чегараси, маъмурий-ҳудудий тузилиш чегараларини, шунингдек чет давлатлар ва бошқа сиёсий-маъмурий ва географик элементларни хариталарда тўғри график акс эттириш;
  • геодезик ва картографик материаллар ва маълумотларни ҳисобга олиш ва сақлаш;
  • мамлакатда давлат геодезия тармоқлари ҳолати ва картографик материалларнинг жойнинг замонавий ҳолатига мувофиқлигини мунтазам таҳлил қилиш.

 

Лойиҳа муҳокама босқичида бўлиб, у ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.


Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум