Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Геологлар учун касб байрами ва фахрий унвон белгиланиши мумкин

16.04.2018

 

ҚҲТБТ порталида «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог» фахрий унвонини таъсис этиш ва Геология соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисидаги қонун лойиҳалари эълон қилинган.   

 

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог» фахрий унвонини минерал-хом ашё базасини ривожлантиришга ҳисса қўшган ҳамда геология фанини ривожлантириш, ер қаърини ўрганиш ва разведка қилиш, фойдали қазилма конларини очиш соҳасида хизмат кўрсатган геология, геофизика, гидрогеология, топография-геодезия хизматлари ва илмий-тадқиқот муассасаларидаги юқори малакали геологлар, муҳандис-техник ходимларга бериш таклиф этилмоқда.

 

Фахрий унвонга сазовор бўлган шахсларга кўкрак нишони топширилади. Мамлакатимизда хизмат кўрсатган геологлар учун уларни 925 пробадаги кумушдан диаметри 30 мм, қалинлиги 2,2 мм бўлган доира шаклида тайёрлаш таклиф этилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, «Хизмат кўрсатган» фахрий унвонига сазовор бўлган профессионалларнинг иш ҳақи ёки пенсиясига ЭКИҲнинг 1,6 баравари («хизмат кўрсатган артист»ларга – ЭКИҲнинг 1,8 баравари) миқдорида ойлик устама тўланади. Шунингдек фахрий унвонга эга ишловчи пенсионерлар тўлиқ миқдорда пенсия оладилар. 

 

Апрель ойининг биринчи якшанбасини Геология соҳаси ходимлари куни деб белгилаш таклиф этилди.

 

Лойиҳалар ўзгартирилиши, уларга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16