Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ҳисоб палатаси қандай ишлайди

28.06.2018

Рус тилида ўқиш

 

ҚҲТБТ порталида ташқи аудит ва молиявий назорат олий органи фаолиятини ташкил этиш масалалари қайд этилган «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси муҳокама қилина бошлади.

 

Ҳуқуқий мақоми

 

Ҳисоб палатаси Президент девонининг мустақил таркибий бўлинмаси ҳисобланади. У ўз фаолиятида бевосита давлат раҳбарига бўйсунади, унга, шунингдек Олий Мажлис палаталарига ҳисобот беради.

 

Вазифалари ва фаолият йўналишлари



Ҳисоб палатасининг иши қуйидагиларга йўналтирилган:

  • Давлат бюджети лойиҳаси параметрлари шакллантирилишини ва уларнинг мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш устувор вазифаларига мувофиқлигини тизимли таҳлил қилиш;
  • Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича қабул қилинаётган давлат дастурлари молиялаштириш манбалари билан таъминланганлигини аудитдан ўтказиш;
  • бюджет тизимидаги бюджетларга ва қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган бошқа жамғармаларга маблағлар тўлиқ келиб тушишини ўрганиш ва назорат қилиш;
  • замонавий ахборот технологияларини кенг қўллаш орқали бюджет тизимидаги бюджетларга ва қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган бошқа жамғармаларга тушадиган даромадларни кўпайтириш ниятида захираларни аниқлаш ва сафарбар этиш;
  • бюджет тизимидаги бюджетлар ва қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган бошқа жамғармалардан амалга оширилаётган харажатлар самарадорлиги ва қонунийлигини аудитдан ўтказиш, уларни барча даражаларда қисқартириш учун захираларни аниқлаш;
  • бюджет тизимидаги бюджетлар ва қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган бошқа жамғармалар маблағлари ҳамда давлат қарзлари ҳисобидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг мақсадга мувофиқлиги ва асослилигини баҳолаш;
  • солиқ ва бюджет қонунчилигини янада такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш, тизимли қонунбузарликлар сабабларини, шунингдек ўзини оқлаган халқаро тажрибани умумлаштириш ва ўрганиш орқали бюджетни режалаштиришнинг замонавий усулларини жорий этиш;
  • республика бюджети билан Қорақалпоғистон бюджети, вилоятлар ва Тошкентдаги маҳаллий бюджетлар ўртасидаги нисбат мақбуллигини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг даромад ваколатлари ва харажат мажбуриятлари тўғри чекланганлигини баҳолаш, уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлашга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
  • Ўзбекистонни ривожлантириш давлат дастурлари доирасидаги лойиҳаларни молиялаштиришга ажратиладиган маблағлар ўз вақтида ажратилиши ва самарали ўзлаштирилиши, Президент ҳужжатлари ва топшириқлари ижро этилиши устидан назоратни ташкил этиш ва ўтказиш;
  • республика пул-кредит ва валюта сиёсатини, Ўзбекистон активлари ва мажбуриятлари ҳолатини, олтин-валюта захиралари бошқарилишини, шунингдек қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан амалга ошириладиган операцияларни ташқи аудитдан ўтказиш;
  • бюджет соҳасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш.

 

Ҳисоб палатасининг давлат органлари ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги

 

Ҳисоб палатаси зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан, шу жумладан электрон тарзда ўзаро ҳамкорлик қилади ва ахборот алмашади.  



Ҳисоб палатаси ҳамда Молия вазирлиги, ҳамкорлик тўғрисидаги битимда белгиланган тартибда бюджет ва смета-штат интизомини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахслар ҳақидаги маълумотларни алмашади.   



Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ўз ваколатлари доирасида Ҳисоб палатасига юклатилган вазифаларни бажаришида ёрдам кўрсатишлари шарт.

 

Палата мансабдор шахсларининг талабларини бажариш мажбурийлиги



Ҳисоб палатаси мансабдор шахсларининг ўз хизмат мажбуриятларини бажаришлари билан боғлиқ талабларини бажариш давлат органлари, шунингдек ташкилотлар ва муассасалар учун, уларнинг кимга бўйсуниши ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, мажбурий ҳисобланади.

 

Палатанинг қонуний талабларини бажариш мажбурийлиги



Ҳисоб палатасининг, шу жумладан қонун ҳужжатларига риоя этиш, ҳужжатлар, назорат материаллари ва бошқа маълумотларни тақдим этиш, мутахассисларни ажратиш, қонун ҳужжатлари бузилиши далиллари юзасидан тушунтириш бериш ва келиш борасидаги қонуний талаблари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан, уларнинг мулкчилик шакли ва кимга бўйсунишидан қатъи назар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши шарт.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.


Олег Гаевой.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16