Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Қандай қилиб иш ҳақи тўловида ходимларнинг кредитлари ва қарзларини ҳисобга олиш мумкинХодимларга фоизсиз қарзлар бериш мумкинмиCovid-19 учун тестларни олиб кириш ва реализация қилишда ҚҚС тўлаш зарурмиМҲХС бўйича ўқитиш ва имтиҳон топшириш харажатлари кимга қоплаб берилади

ХУМШнинг фойдаланиш харажатлари ҳисобини юритиш ва тўлаш автоматлаштирилади

11.09.2018

Рус тилида ўқиш


ҚҲТБТ порталида республикамиздаги барча кўп квартирали уйларни фойдаланиш харажатлари учун тўловлар ҳисобини юритишнинг интеграциялаштирилган тизими – www.oboduy.uz кўп квартирали уйда яшовчининг электрон картасига улаш режалаштирилган лойиҳа муҳокама қилинмоқда.

 

www.oboduy.uz сайти – уй-жой мулкдорларига қуйидаги имкониятларни тақдим этади:

  • ХУМШ хизматлари учун онлайн режимда ҳақ тўлаш;
  • тўлов ставкалари, жорий баланс ва счёт тўлдирилганлиги ҳақида ахборот олиш;
  • ХУМШ тўғрисида ахборот олиш;
  • уй бўйича ахборот олиш;
  • бажарилган ишлар ҳақида ХУМШдан янгиликлар олиш;
  • ХУМШга мурожаат қилиш.

 

Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида пилот тариқасида жорий этилиб, муваффақиятли амалга оширилди дея топилди.

 

Тажриба бутун республикада татбиқ этилганда хусусий оператор – Ҳисобга олиш тизими доирасида хизматларни жорий этувчи, хизмат кўрсатувчи ва тақдим этувчи инвесторни танлов асосида белгилаш режалаштирилмоқда. Тизим операторига иш бошлаган пайтида «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ томонидан кўмак берилади – қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда 3 йил муддатга кредит ажратилади.    

 

Мажбурий бадаллар ҳар гал тўланганда қуйидагилар тўланишини белгилаш режалаштирилмоқда:

  • фойдаланиш харажатлари учун тўловлар ҳисобини юритиш тизими операторига – тўловнинг 2%и миқдорида воситачилик ҳақи;
  • тижорат банкларининг тўлов тизимларига – тўловнинг 0,1%и миқдорида воситачилик ҳақи.

 

Фоизлар тўлов амалга оширилаётган пайтда ушлаб қолинади. 

 

Лойиҳа рад этилиши, ўзгартирилиши ёки унга қўшимча киритилиши мумкин.  

 

Олег Гаевой.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_