Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

ИИВ геном маълумотларнинг миллий маълумотлар базасини яратишни таклиф этмоқда

02.04.2019

Рус тилида ўқиш

ҚҲТБТ порталида Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси эълон қилинди.

 

Ҳужжатнинг вазифалари:

биологик материал билан ишлаш принципларини ва геном маълумотларга ишлов берилишини тартибга солиш;

  • геном маълумотларнинг миллий маълумотлар базасини яратиш (шакллантириш);
  • инсон шахсини идентификациялаш.

 

Геном бўйича рўйхатга олиш инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этган ҳолда, қонунийлик, инсонпарварлик, махфийлик принциплари билан амалга оширилади. У инсон ҳаёти, саломатлиги учун хавф туғдирмаслиги, унинг шаъни ва қадр-қимматини поймол этмаслиги керак.

 

Ички ишлар вазирлиги геном бўйича рўйхатга олишни амалга оширувчи ваколатли давлат органи бўлади. Биологик материални танлаб олиш функциялари қуйидагиларнинг зиммасига юклатилади:

  • ички ишлар органлари, шунингдек жиноят иши ва (ёки) терговгача текширув материаллари иш юритувида бўлган, терговгача текширув, суриштирув, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар ва суд; 
  • Адлия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг суд-эксперт муассасалари.

 

Геном маълумотлар – қатъий чекланган ҳолда фойдаланиладиган шахсий маълумотлар, уни тўплаш ва ишлов бериш шароитлари геном маълумотларни ўз ичига олган электрон ахборот ресурсларини йўқотиш, бузиб кўрсатиш ва улардан рухсатсиз фойдаланиш, ҳуқуққа зид равишда ва (ёки) билмасдан туриб фойдаланиш ва (ёки) уларга таъсир ўтказиш имконини истисно этиши керак. Шу сабабли лойиҳада геном маълумотларни блокировкалаш ва шахссизлантириш назарда тутилган.

 

Геном бўйича рўйхатга олишнинг иккита тури назарда тутилмоқда:

 

а) ихтиёрий – Ўзбекистон фуқаролари, республика ҳудудида яшовчи ёки вақтинча турувчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ёзма аризасига кўра пуллик асосда амалга оширилади;

 

б) мажбурий – қуйидагиларнинг биологик материали:

  • оғир ёки ўта оғир жиноятларни, шунингдек шахснинг жинсий эркинлигига қарши жиноятларнинг барча тоифаларини содир этганлик учун жазога тортилган Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
  • терговгача текширув, суриштирув, тергов ҳаракатлари ва судда ишни кўриш чоғида олиб қўйилган;
  • бедарак йўқолган шахсларнинг биологик қариндошлари (вояга етмаганларидан ташқари);
  • ички ишлар органлари, ДХХ, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, ДБҚ, ФВВ, прокуратура органларида хизматни ўтайдиган ҳарбий хизматга чақирилганлар ҳамда касби ҳаёт учун хавф туғдирадиган Ўзбекистон фуқаролари (рўйхатини Вазирлар Маҳкамаси белгилайди);
  • таниб олинмаган мурдалар (тана қисмлари).

 

Олинган геном маълумотлардан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

  • жиноятларнинг олдини олиш, уларни очиш ва тергов қилиш, шунингдек уларни содир этган шахсларни фош этиш ва аниқлаш;
  • бедарак йўқолганларни қидириш;
  • таниб олинмаган мурдаларнинг шахсини аниқлаш;
  • қариндошлик муносабатларини аниқлаш.

 

Қонунни 2023 йил 1 январда амалга киритиш таклиф этилмоқда.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

 Константин Мосин.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум