Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Инновацион тадқиқотларни молиялаштириш кенгайтирилади

24.07.2018

Рус тилида ўқиш

Илмий тадқиқотларга давлат бюджети харажатларини босқичма-босқич ошириш ва уларни ЯИМнинг 1%игача етказиш дастурини қабул қилиш режалаштирилмоқда. ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинаётган Президентнинг «2021 йилгача Ўзбекистонни инновацион ривожлантириш стратегияси тўғрисида»ги фармони лойиҳаси инновацион фаолиятни молиялаштиришни такомиллаштиришга йўналтирилган бошқа нормаларни ҳам ўз ичига олган.

 

Инновацион лойиҳаларга грантлар олиш ва улардан фойдаланиш тартиб-таомилларини соддалаштириш ва шаффофлигини ошириш мўлжалланган. Бунда мақсадли давлат илмий-техника дастурларини ишлаб чиқиш ва молиялаштириш, технологияларни трансфер қилиш ва тижоратлаштириш учун фан ва технологияларнинг устувор йўналишларини белгилашни қайта кўриб чиқиш таклиф этилмоқда. Бунда илмий ишланмаларни иқтисодиёт соҳаларининг эҳтиёжларини қаноатлантиришга йўналтириш муҳим ўрин тутади, бошқача қилиб айтганда, тадқиқотларни бошлашдан олдин унинг пировард истеъмолчиси аниқ бўлиши керак. Инновацион фаолият субъектлари, шу жумладан халқаро инвестициялар бозоридаги молиявий ресурслардан фойдалана олишини таъминлаш йўлидан бориш таклиф этилмоқда. 

 

Банк кредити олиш тартиб-таомиллари ва унга қўйиладиган талаблар соддалаштирилади. Бу, шу жумладан инновацион молиялаштиришга ажратиладиган кредитлар ҳажмини оширишга замин яратади.

 

Венчур молиялаштириш ҳам ривожлантирилади. Бу қўйилган маблағлар қиймати ошишидан фойда олишни кўзлаган ҳолда, илм-фан маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга, уларни ривожлантириш ва кенгайтиришга йўналтирилган янги ташкил этилаётган юқори технологик истиқболли компанияларнинг акциядорлик капиталига киритилган узоқ муддатли таваккалчилиги катта инвестициялардир. Анъанавий инвестициялардан фарқли равишда, венчур молиялаштириш моделида ҳар бир аниқ компанияга қўйилма йўқотилиши эҳтимоли катта бўлади. Энг муваффақиятли инвестициялардан катта наф олиш ҳисобига фойдага эришилади. Ушбу йўналишдаги фаолиятни янги қонун билан тартибга солиш режалаштирилмоқда.   

 

Шу жумладан венчур капитал хорижий ташкилотлари иштирокида венчур (таваккалчилик асосида) молиялаштиришни ташкил этиш ва ривожлантириш ташаббуси билан чиқдилар. Инновацион ривожланиш дастурларини амалга оширувчи давлат иштирокидаги акциядорлик компаниялари томонидан венчур фондлар яратилиши имкониятини кўриб чиқиш таклиф этилмоқда. Бу фаолиятни махсус қонун билан тартибга солиш таклиф этилмоқда.    

 

«Микромолиялаштириш тўғрисида» ва «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш кўзланган. Янгиликлар инновацион ривожланиш соҳасидаги лойиҳалар молиялаштирилишини яхшилашга қаратилади. 

 

Илмий-техникавий ривожланиш устуворликларини белгилаш ва молиялаштиришда хусусий сектор иштирокини рағбатлантиришга доир чора-тадбирларни қабул қилиш режалаштирилмоқда. Инновацион лойиҳаларни амалга оширишга хусусий инвесторларнинг кенг доираси жалб этилади. Тадқиқотлар ва ишланмаларга ички харажатлар умумий ҳажмида хусусий молиялаштириш улушининг ортиши кутилмоқда.

 

Етакчи халқаро инновацион компаниялар ва трансмиллий корпорациялар стратегик инвесторлар сифатида жалб этилиши кўзланган.

 

Мунтазам янгилаб бориладиган инновацион лойиҳалар ягона маълумотлар базаси яратилади. Лойиҳаларни молиялаштиришнинг турли шакллари самарадорлигини ва бўлғуси инвесторларни баҳолаш услубияти ишлаб чиқилади.

 

Лойиҳа рад этилиши, ўзгартирилиши ёки унга қўшимча киритилиши мумкин.

 

Олег Гаевой.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16