Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш масалаларида нималар ўзгармоқда Масофадан туриб ишлайдиган чет элликлар учун банкет харажатлари вакиллик харажатларига кирадими Жамоа (бригада)нинг моддий жавобгарлигини расмийлаштириш тартиби Жамоа (бригада)нинг моддий жавобгарлигини расмийлаштириш тартиби Жамоа (бригада)нинг моддий жавобгарлигини расмийлаштириш тартиби

Инсофсиз ижрочиларни давлат харидларидан 2 йилга четлаштириш режалаштирилмоқда

05.04.2023

Рус тилида ўқиш

Иқтисодиёт ва молия вазирининг “Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ лойиҳаси муҳокамага қўйилди.


Лойиҳа инсофсиз ижрочиларнинг реестрини шакллантириш, инсофсиз ижрочиларни реестрга киритиш ва ундан чиқаришни тартибга солишга қаратилган.

 

Маълумот учун: Президентнинг 17.11.2022 йилдаги ПҚ-425-сон Қарорига кўра, инсофсиз ижрочиларнинг Ягона реестрини шакллантириш тартибини тасдиқлаш ҳамда ушбу реестрнинг «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими билан интеграция қилинишини таъминлаш вазифаси юклатилган.



Лойиҳага кўра, давлат харидлари иштирокчиси, ғолиби ёки ижрочиси инсофсиз ижрочилар  реестрига:

  • суднинг;
  • давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг;
  •  иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қарорлари асосида амалга оширилади.

 

Инсофсиз ижрочи реестрга 2 йил муддатга киритилади, ушбу муддат тугагач у реестрдан чиқарилган ҳисобланади.

Реестрга киритилган инсофсиз ижрочи билан давлат харидлари тўғрисидаги шартномани тузганлиги учун давлат буюртмачиси жавобгар ҳисобланади.

Реестрдаги маълумотлар барча учун очиқ бўлиб, фойдаланувчилар улардан эркин ва бепул танишиб чиқиши ва фойдаланиши мумкин.

 

Шунингдек лойиҳада инсофсиз ижрочиларни реестрга киритиш ҳақида ариза бериш асослари ва тартиби белгиланган.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Собир Нурбердиев.


.

Валюталар курси

2025-11-14
  • USD:11985.10 (+0.00) сум
  • EUR:13923.09 (+0.00) сум
  • RUB:148.86 (+0.00) сум