Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Электрон тижорат иштирокчилари қандай солиқ ставкаларини қўллайдиларЙўриқнома: ижтимоий солиқ суммасини қайтариш учун ариза қандай бериладиОнлайн-НКМ чекида комитентнинг товарини сотиш, бўнак ва тўловни кечиктириш қандай акс эттирилади

Интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларни бузишда етказилган зарар қандай қопланади

24.08.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг “Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни бузиш натижасида ҳуқуқ эгаларига етказилган ҳақиқий зарар ва бой берилган фойдани аниқлаш ҳамда қоплаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилди.

 

Низом билан қуйидагилар назарда тутилмоқда:

  • интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни бузиш натижасида етказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш;
  • интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни бузиш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахсларга eтказилган зарарни қоплаш.

 

Лойиҳа билан қуйидагилар таклиф қилинмоқда:

  • етказилган зарар интеллектуал мулк объекти ҳуқуқ эгасига томонларнинг ўзаро келишуви асосида, агар бундай келишувга эришилмаган тақдирда тегишли судларнинг қарорлари асосида қопланади;
  • қонунчиликка мувофиқ интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни бузиш натижасида интеллектуал мулк объекти ҳуқуқ эгасига етказилган зарарни қоплаш ушбу қонунбузилишларни содир этган шахслар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2021-11-26
  • USD:10757.57 (+0.00) сум
  • EUR:12074.30 (+0.00) сум
  • RUB:144.34 (+0.00) сум