Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Иқтисодиёт вазирлиги ҳузурида Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади

Иқтисодиёт вазирлиги ҳузурида Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади

02.08.2018

Рус тилида ўқиш

Президентнинг «Давлат-хусусий шериклик фаолиятини мувофиқлаштириш ва ривожлантиришнинг самарали тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

 

Ҳужжатдан келиб чиқишича, Иқтисодиёт, Молия, Адлия вазирликлари ва Савдо-саноат палатаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузурида Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигини (бундан кейин – Агентлик) ташкил этишни таклиф этмоқдалар.

 

Ташкил этилаётган Агентликнинг асосий вазифалари этиб қуйидагиларни белгилаш режалаштирилмоқда:

  • давлат-хусусий шерикликнинг ҳуқуқий ва институционал базасини такомиллаштириш;
  • манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда иқтисодиёт соҳасининг устувор йўналишларида, шу жумладан ижтимоий соҳада давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш;
  • вазирликлар ва идораларга уларнинг давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш тармоқ дастурлари асосида аниқ лойиҳалар концепцияларини ишлаб чиқишда, шу жумладан уларни амалга ошириш механизмлари ва молиялаштириш схемаларини ишлаб чиқишда ёрдам бериш;
  • танлов ҳужжатларини, бевосита музокаралар натижасида тузиладиган ҳужжатларни, шунингдек, эҳтимолий хатарларни аниқлаш ва тақсимлаш юзасидан ҳам давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш ташаббуси билан чиқаётган давлат ва хусусий тарафларнинг таклифларини кўриб чиқиш;
  • давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни келгусида молиялаштириш мақсадида халқаро молия институтлари грантлари ва донор ташкилотлар маблағларини жалб этиш йўли билан халқаро молия ва донор ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;
  • давлат-хусусий шериклик соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш, хусусий шерикни танлаш бўйича танловларни ўтказиш учун халқаро экспертларни жалб этиш;
  • давлат-хусусий шериклик лойиҳаларига жалб этилган давлат маблағларидан фойдаланилишини мониторинг қилиш.

 

Қуйидагиларни белгилаш кўзланмоқда:

  • давлат-хусусий шериклик соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Агентлик билан мажбурий тартибда келишилиши лозим;
  • Агентлик давлат-хусусий шериклик фаолиятини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бўйича махсус ваколатли орган ҳамда юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган давлат муассасаси ҳисобланади;
  • Агентлик ўз фаолиятида бошқа маҳаллий давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, давлат ҳокимияти органларига бўйсунмайди ҳамда Иқтисодиёт вазирлигига ҳисобот беради;
  • Агентлик Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик фаолиятини ривожлантириш масалалари юзасидан давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек бизнес-ҳамжамиятнинг эксперт ишчи гуруҳлари ишини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;
  • Агентлик юклатилган вазифаларни бажариш доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат тижорат ташкилотлари, етакчи лойиҳа институтлари, илмий-таълим муассасалари, шунингдек халқаро ташкилотлар ва хорижий компанияларнинг юқори малакали ходимларини маслаҳатчилар сифатида жалб этади;
  • Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари маҳаллий давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ижроия ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари ижро этиши учун мажбурий ҳисобланади;
  • Агентлик Давлат бюджети ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига молиялаштирилади;
  • Агентликка битта ўринбосарга эга директор бошчилик қилади;
  • иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари бир вақтнинг ўзида Агентлик директори ҳисобланади;
  • директор ўринбосари иқтисодиёт вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.

 

Ташкил этилаётган Агентлик икки ой муддатда Агентлик фаолиятини ташкил этиш, иқтисодиёт соҳаларининг ўзига хос жиҳатлари, эҳтимолий хатарлар, бошқариш усуллари ва шаклларини ҳисобга олган ҳолда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини баҳолаш ва мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлашни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиши зарур.

 

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига икки ой муддатда қуйидагиларни таъминловчи Давлат-хусусий шериклик ягона ахборот порталини ишлаб чиқиш вазифасини топшириш кўзланмоқда:   

  • ўтказилаётган танловлар, амалга оширилаётган лойиҳалар, кўрсатилаётган хизматлар тўғрисида давлат, рус ва бошқа хорижий тилларда батафсил ахборот олиш имконини бериш;
  • шу жумладан аризалар, бланкалар ва бошқа зарур ҳужжатлар шаклларини олиш бўйича Агентлик хизматларини инвесторларга, хусусан хорижий инвесторларга интерактив шаклда тақдим этиш;
  • амалга оширилаётган лойиҳалар базаси, шунингдек давлат-хусусий шериклик лойиҳалари бўйича танлов натижалари билан танишиш имконини бериш;
  • бўлғуси инвесторлар ва давлат-хусусий шериклик иштирокчиларига ўзларини қизиқтирувчи масалалар юзасидан Агентликка бевосита мурожаат қилиш имконини бериш.

 

Агентликни Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 45а-уйдаги манзилда бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштириш режалаштирилмоқда.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-08
  • USD:12683.99 (+0.00) сум
  • EUR:13647.97 (+0.00) сум
  • RUB:139.24 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 7 май№ 19