Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ишлаётган пенсионер-шифокорлар пенсияни тўлиқ миқдорда олади

07.11.2017

ҚҲТБТ порталида Президентнинг «Хусусий тиббиёт муассасалари фаолиятини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, соғлиқни сақлаш секторини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ва вазифалари Президентнинг 1.04.2017 йилдаги ПҚ-2863-сон қарори билан тасдиқланган.

 

Лойиҳа мақсадлари:

  • хусусий тиббиёт муассасаларини ривожлантиришни рағбатлантириш;
  • кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун шароитларни яхшилаш;
  • кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг хажмини кенгайтириш;
  • хорижий инвестицияларни хусусий тиббиёт соҳасига жалб этиш.

 

Нима қилиш режалаширилмоқда

 

1. Шифокорлар иш шароитларини яхшилаш учун

  • хорижда тиббий билим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш жараёнини соддалаштириш;
  • тиббиёт ташкилотларининг ишлаётган шифокорлари пенсияларини мулкчилик шаклидан қатъий назар тўлиқ миқдорда қоплаш. Эслатиб ўтамиз, ишлаётган  пенсионерларга тайинланган пенсиянинг 50%и қопланади, фуқароларнинг алоҳида тоифаси бундан мустасно; 
  • хусусий тиббиёт ташкилотларини «Соғлиқни сақлаш» ахборот тизимига қўшиш, кейинчалик ЯИДХПга интеграциялаш.

 

2. Давлат тиббиёт муассасалари зиммасидаги иш юкламасини камайтириш мақсадида:

  • давлат даволаш профилактика муассасаларининг ёрдамчи бўлинмаларини  (озиқ-овқат блоклари, кирхоналар, автотранспорт воситаларига хизмат кўрсатиш, чиқиндиларни утилизациялаш ва бошқалар) хусусий секторга ўтказиш;
  • тор доирадаги тиббий ихтисосликларнинг айримларини ва фаолиятнинг асосий тури бўлмаган тиббий хизматларни (лаборатория хизматлари, гемодиализ бўлимлари, стерилизация бўлинмалари ва бошқалар) аутсорсинг шартномаси асосида хусусий тиббий муассасаларга ўтказиш.

 

Маълумот учун: аутсорсинг – ишлаб чиқариш тадбиркорлик фаолиятининг муайян турлари ва вазифаларини шартнома асосида зарур соҳада фаолият кўрсатувчи бошқа компанияга топшириш, одатда, узоқ муддатли шартнома асосида (1 йилдан кам бўлмаган).

 

3. Тиббиёт муассасаларининг янгиларини яратиш ва мавжудларини ривожлантириш учун:

  • ҳудудлар кесимида касалланиш кўрсаткичлари таҳлили асосида тиббиёт муассасаларини ривожлантириш бўйича манзилли лойиҳаларни тасдиқлаш ва амалга ошириш;
  • қурилиш учун ер участкаларини ҳамда фойдаланилмаётган самараси кам бўлган давлат бинолари ва иншоотларини “ноль” қиймат бўйича тақдим этиш.
  • амалдаги юридик шахслар фаолиятини лицензиялаш ҳамда тиббиёт ва фармакология ходимларини малака тоифалари берган ҳолда аттестациядан ўтказиш тизими ҳисобига 1.01.2019 йилдан бошлаб тиббиёт муассасаларини аккредитация қилиш ва шифокорлар фаолиятини лицензиялаш тизимини жорий этиш.

 

4. Фаолият юритаётган кадрлар малакасини ошириш ва бўлғуси кадрларни тайёрлаш учун:

  • хусусий тиббиёт муассасалари мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малака оширишга хорижга йўналтириш;
  • хусусий тиббиёт ташкилотларидан талаба-врачлар ҳамда малака ошираётган шифокорлар учун ўқув базаси сифатида фойдаланиш;
  • 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб билимларни ўзлаштириш ва амалий малакаларни ошириш бўйича тиббиёт коллежлари ва тиббий олий ўқув юртларининг йирик хусусий тиббиёт муассасалари билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш. 

 

Молиялаштириш манбалари

 

«Асака банк» АТБ ҳузуридаги нодавлат тиббиёт муассасаларини ривожлантириш жамғармасига 14 млн АҚШ доллари, ҳар бир ҳудудга 1 млн АҚШ долларидан ажратиш режалаштирилган. Улардан:

  • 95%и – нодавлат тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлашга;
  • 5%и – юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб этиш ва хусусий тиббиёт муассасалари шифокорларининг малакасини ошириш учун хорижий давлатларга юбориш йўлида фойдаланилади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.                             

                                                                        


Ленара Хикматова.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум