Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Жиноят ишлари бўйича суд ижро варақасини 3 кун ичида юборади

28.09.2017


Депутат ЖПКнинг 531-моддасига киритилаётган ўзгартишларга изоҳ берди.

 

Ўзбекистон Республикаси  Жиноят-процессуал кодексининг 528-моддасида ҳукмнинг 3 кундан кечикмай ижрога қаратиш мажбурийлиги назарда тутилган бўлишига қарамасдан, тегишли фармойишни ёхуд ижро варақасини юбориш муддати назарда тутилмаганлиги суд ҳужжатларини ўз вақтида ижро қилинмаслигига олиб келмоқда.

 

Маълумот учун: Ижро ҳужжатларини инвентаризация қилиш жараёнида судлар томонидан 3 499 та 5,4 млрд. сўмлик ижро ҳужжатлари ўз вақтида ижрога қаратилмагани аниқланди. Ушбу ҳолат ижро варақаси талабини бажаришда қарздорнинг мол-мулкини тезкорлик билан аниқлаш ва уларни хатлаш каби ижро ҳаракатларини амалга оширишга салбий таъсир кўрсатади.

 

Шу муносабат билан, лозим даражада ишлаб чиқилган ва келишилган[1] қонун лойиҳасида фармойишлар ва суднинг қонуний кучга кирган қарори бўйича бериладиган ижро варақаларини ҳукмнинг нусхаси билан бирга 3 кундан кечикмай судья ёки суд раиси томонидан ҳукмни ижро этиш мажбурияти юклатилган органга юбориш тартибини белгилаш таклиф этилади.

 

Ўйламизки, қўшимчалар суднинг ҳукмлари, қарорлари ва ажримлари ижро қилиниши устидан ўз вақтида назоратни амалга ошириш имконини беради.

 

Алия ЮНУСОВА,

Олий Мажлис  Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзХДП фракцияси аъзоси.


 


[1] Тайёрланган Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг Олий суди, Миллий ҳавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан келишилган.

 

Валюталар курси

2024-04-30
  • USD:12620.01 (+0.00) сум
  • EUR:13522.34 (+0.00) сум
  • RUB:135.74 (+0.00) сум