 Алкоголли маҳсулотлар учун янги энг кам нархлар кўрсатилган лойиҳа ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.
Алкоголли маҳсулотлар учун янги энг кам нархлар кўрсатилган лойиҳа ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Молия вазирлиги ва ДСҚнинг қарори (29.12.2017 йилда 2959-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан алкоголли маҳсулотлар учун амалдаги энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар белгиланган.
Қуйида режалаштирилаётган ошириш фоизини кўрсатган ҳолда алкоголь учун амалдаги ва таклиф этилаётган энг кам нархларнинг солиштирма жадвалини эътиборингизга ҳавола этамиз.
| Алкоголли маҳсулотнинг номи | Ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи | Энг кам чакана нарх | ||||
| Амалдаги | Таклиф этилаётган | ошириш %и | Амалдаги | Таклиф этилаётган | ошириш %и | |
| Вино | 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида | 23% | 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида | 23% | ||
| 6500 | 8000 | 7800 | 9600 | |||
| Коньяк | 22000 | 29000 | 31,8 % | 26400 | 34600 | 31% | 
| Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар | 16000 | 19400 | 21,2 % | 19200 | 23200 | 20,8% | 
Шу тариқа, 2019 йил 1 январдан алкоголли маҳсулотлар учун нархлар ўрта ҳисобда 25,1%га кўтарилиши мумкин.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Ленара Хикматова.
 
 
 






 
                    