Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзбекистонда «ФОРС-МАЖОР» режими расман жорий этилганми - buxgalter.uz да ўқингБош бухгалтер ФҲШ бўйича ишлай оладими? Бу ҳолда у нима учун жавоб беради? - buxgalter.uz да ўқингАудит бозорини либераллаштиришда янги босқич зарур - buxgalter.uz да ўқингҚҚС тўловчиларни янги қоидалар асосида рўйхатдан ўтказишдаги тўғаноқлар - buxgalter.uz да ўқингI чоракда ЖШДС бўйича тушум нималар ҳисобига ошди - buxgalter.uz да ўқингҲисобот саналари яқинлашмоқда! ҚҚС, дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисоб-китобларни топширишни ёддан чиқарманг - buxgalter.uz да ўқингЙҲҚни бузганлик учун жарималар: юридик шахслар учун йўл-йўриқлар - buxgalter.uz да ўқинг

Кичик бизнес: қийналиб қолдингизми ёрдам беришади

04.09.2019

Рус тилида ўқиш

ҚҲТБТ порталида тадбиркорлик фаолиятини юритишда чеклов белгиланган аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига номолиявий ёрдам кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилган ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.

 

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳукумат қарорини республикада тадбиркорликни янада ривожлантириш чора-тадбирларини ўз ичига олган Президентнинг 13.08.2019 йилдаги ПФ-5780-сон Фармонини амалга ошириш доирасида ишлаб чиқиш топширилган (шарҳларни бу ерда ва бу ерда қаранг).

 

Ўз бизнесини бошлашда қийналаётган аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига ёрдам кўрсатиш учун қуйидаги номолиявий қўллаб-қувватлаш усуллари таклиф этилмоқда:

  • талабгир касблар ва мутахассисликларга ўқитиш;
  • тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва юритиш кўникмаларига ўқитиш.

 

Аввал оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастури доирасидаги бўш турган кредитларни «Микрокредитбанк» АТБ ва «Халқ банки» АТБда жойлаштиришдан қўшимча даромадлар ушбу чора-тадбирларни молиялаштиришга жалб этилади. Мазкур маблағлар тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига ўтказилади ва 1.01.2020 йилдан қуйидаги миқдорларда юқорида айтиб ўтилган чора-тадбирларни амалга оширишга субсидиялар кўринишида йўналтирилади:

  • касб ва мутахассисликларга ўқитишга, ҳар бир ўқувчига ўқиш харажатларига – 3 БҲМ ҳамда ўқиш жараёнида озиқ-овқат ва ётоқхона билан таъминлаш харажатларига – 2 БҲМ;
  • тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва юритиш асосларига ўқитиш бўйича ҳар бир тингловчини 1 ойлик ўқиш даврида озиқ-овқат ва турар жой билан таъминлаш учун – 2 БҲМ;
  • тадбиркорлик билан шуғулланиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш ва бошқа харажатларга – ҳар бир субъектга 3 БҲМдан 10 БҲМгача.

 

Ҳужжат бизнес юритишда қийинчиликларга дуч келаётган тадбиркорлик субъектларига номолиявий ёрдам бўйича чора-тадбирларини ҳам ўз ичига олган. Улар учун бепул телефон ва онлайн-маслаҳат хизматлари, ўқув марказлари, бизнес-инкубаторлар, қонунчилик, янги технологиялар, маҳсулотлар, бозорлар ва бошқа масалалар бўйича ахборот хизматларини ташкил этиш таклиф этилмоқда.

 

Юқорида келтирилган аҳоли бандлигига кўмаклашиш турларини жорий этишга масъул этиб Меҳнат вазирлиги, Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси белгиланди.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

      

Ленара Хикматова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_