Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Харажатларга ва бошқа даромадларга бир томонлама ЭҲФни ким тақдим этадиИжарага олинган бинони таъмирлаш сарф-харажатларини бир неча йилга «чўзиш» мумкинмиХизматлар импортида Технопарк резидентлари ҚҚС тўлайдими

Крипто-дўкон фаолияти қандай амалга оширилади

13.09.2022

Рус тилида ўқиш

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг “Крипто-дўкон фаолиятини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

 

Лойиҳага мувофиқ, Крипто-дўкон мижозларга ўзининг электрон платформасига ва (ёки) савдо объектига мижозлар томонидан крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш учун киришга рухсат бериш орқали крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш бўйича операцияларни ташкиллаштиради.

 

Маълумот учун: крипто-дўкон крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари турига киради; мазкур фаолият Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан бериладиган лицензия асосида амалга оширилади (Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 2-банди).

 

Ўзбекистон Республикаси резидентлари – жисмоний шахслар, қуйидаги операцияларни амалга оширишга ҳақли:

  • крипто-дўконнинг электрон платформасида:
    • банк ўтказмаларини амалга ошириш орқали крипто-активларни миллий валютага сотиб олиш ва (ёки) сотиш бўйича;
  •  савдо объектида:
    • банк ўтказмаларини амалга ошириш орқали крипто-активларни миллий валютага сотиб олиш бўйича;
    • крипто-активларни нақд пул кўринишида миллий ва (ёки) хорижий валютага сотиб олиш бўйича;
    • крипто-активларни фақат миллий валютага сотиш бўйича.

 

Лойиҳада сотиб олиш объекти сифатида крипто-активларни танлаш ва бу танловнинг тегишли оқибатлари сотиб олувчининг ўз таваккалчилиги эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган.

 

Шунингдек, лойиҳа билан крипто-дўконда қуйидаги операцияларни амалга оширишни тақиқлаш назарда тутилган:

  • крипто-активлар билан, белгиланган тартибда мижозни идентификация қилиш жараёнини амалга оширмасдан;
  • аноним крипто-активлар билан;
  • Ўзбекистон резидентлари томонидан чиқарилган крипто-активлар билан;
  • ўзаро ўзгармас токенларни сотиш ва сотиб олиш.

 

Лойиҳада мижоз билан муносабатларни ўрнатиш учун крипто-дўкон қуйидаги маълумотларни сўраб олиши лозимлиги белгиланмоқда:

  • жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхасини ва Ўзбекистон фуқаролари учун ЖШШИР;
  • мижоз билан алоқа ўрнатиш учун контакт маълумотлари;
  • қонунчилик ҳужжатлари, шу жумладан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа маълумотлар.

 

Бунда крипто-дўкон қуйидагилар билан муносабат ўрнатишга ҳақли эмас:

  • вояга етмаган шахслар;
  • жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига асосан террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахсларнинг рўйхатига киритилган шахслар.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Собир Нурбердиев.