Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Маиший хизмат кўрсатиш қоидалари ўзгаради

13.08.2020

Рус тилида ўқиш

Янги Қоидалар лойиҳаси ҚҲТБТда эълон қилинган, амалдаги ҳужжат 25 йил аввал қабул қилинган.

 

Ҳужжат лойиҳасини Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг савдо, умумий овқатланиш ва туризм соҳасида истеъмолчининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи Павел Магай шарҳлаб берди.

 

– Амалдаги Ўзбекистон Республикаси аҳолисига маиший хизмат кўрсатиш қоидалари 1995 йилда тасдиқланган эди. Сўнгги марта Қоидаларга фақат 2014 йилда ўзгартиришлар киритилган ва жиддий тусга эга бўлмаган.

 

Амалдаги Қоидалар «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунга зид. Чунончи, Қоидаларда назарда тутилишича, хўжалик юритувчи субъект буюртмани бажариш муддатини бузган тақдирда, у буюртмачига ҳар бир кун учун буюртманинг буюртма қабул қилинган пайтдаги қийматининг 1%и миқдорида, лекин иш ёки буюртма қийматининг 50%идан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди. Айни пайтда Қонунда пеня суммаси фақат ишнинг (хизматнинг) тўлиқ қиймати билан чекланади.

 

Шунингдек хизмат кўрсатиш ёки ишни бажариш учун берилган буюмни йўқотган ёки ишдан чиқарган ижрочи амалдаги Қоидаларга кўра фақат уни худди шундай буюм билан алмаштириши ёки истеъмолчига унинг қийматини тўлаши керак. Қонунга кўра эса истеъмолчи янада кенг ҳуқуқларга эга, у айнан ўхшаш буюмни талаб қилиш ёки ижрочи буни амалга ошириш имконига эга бўлмаган тақдирда – берилган буюмнинг қийматини икки баравар қилиб тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

 

Шунингдек амалдаги Қоидаларда белгиланган тартибга кўра, мебелни тайёрлаш ва тузатиш, уй-жой ва турар жой бўлмаган биноларни таъмирлаш ва қуриш, пойабзал тайёрлаш ва якка тартибда кийим тикиш бўйича хизматлар учун буюртмачи буюртмани расмийлаштиришда иш қийматининг 50%и миқдорида, мураккаб уй-рўзғор техникасини тузатиш хизмати учун 15% миқдорида аванс тўлайди, тантанали тадбирларда хизмат кўрсатиш, маросимларни ўтказиш, аҳолини курсларда ўқитиш ҳақи бир ой олдин тўланади, кимёвий тозалаш, кир ювиш, овоз ёзиб олиш студиялари, транспорт, маълумот-ахборот хизматлари учун тўловлар буюртмани расмийлаштиришда тўлиқ тўланади. Ушбу нормалар ҳам Қонунга зид, унга мувофиқ ўзаро ҳисоб-китоб қилиш шакли ва тартиби эркин шартномавий асосда белгиланади. Бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин.

 

Ушбу қарама-қаршиликлар, биринчи навбатда, мазкур Қоидалар 1995 йилда, «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун эса 1996 йилда қабул қилингани билан боғлиқ. Бошқа сабаби – аҳолига маиший хизмат кўрсатиш соҳасида ваколатли органнинг йўқлигида.

 

Бугунги кунга келиб савдо, хизмат кўрсатиш ва ишларни бажаришга оид деярли барча соҳалар тегишли қоидалар билан қамраб олинган. Бироқ аҳолига маиший хизмат кўрсатиш соҳаси бундан мустасно. Шу сабабли низоли ва ихтилофли вазиятлар юзага келганда уларни ҳал қилиш мушкул бўлади.

 

Агентлик истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид ишларни мунтазам равишда олиб боради. Ўрганиш якунларига кўра, Агентлик амалдаги Қоидаларга ўзгартиришлар киритмай, балки МДҲ мамлакатларининг мазкур масалага оид илғор тажрибасига таянган ҳолда янгисини ишлаб чиқиш ҳақида қарор қабул қилди.

 

Қоидалар лойиҳаси билан автомобилларни ювиш шохобчалари ва автоустахоналар, ҳаммом-соғломлаштириш комплекслари, косметик муолажалар, турли товарларни прокатга бериш хизматлари, клининг хизматлари сингари ва бошқа соҳаларни қўшимча равишда қамраб олиш режалаштирилмоқда.

 

Маиший хизмат кўрсатишга оид барча соҳаларда қуйидагиларни амалга ошириш мажбурий бўлади:

  • шартнома ёки квитанция расмийлаштириш;
  • буюртмани бажаришда белгиланган талабларга мослиги мувофиқлик сертификати (сертификатлаш мажбурий бўлган товарлар учун) билан тасдиқланган материаллардан фойдаланиш;
  • ишлатилган материал тўғрисида истеъмолчига ҳисобот бериш, унинг қолдиғини қайтариб бериш ёхуд буюртмачининг розилиги билан ишнинг баҳосини камайтириш;
  • ижрочига берилаётган буюмнинг тавсифини ва ундаги мавжуд камчиликларни шартномада ёки квитанцияда кўрсатиш;
  • ижрочи таъмирлаш ёки тайёрлаш учун қабул қилаётган заргарлик буюмларининг пробаларини бевосита истеъмолчи ҳузурида аниқлаши.

 

Агентлик барча истеъмолчиларнинг манфаатларини кўзлаб, амалдаги қонунчиликни такомиллаштиришга оид чора-тадбирларни кўришда давом этади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум