Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • «Маконга оид маълумотларнинг миллий инфратузилмаси тўғрисида»ги Қонун муҳокама қилинмоқда

«Маконга оид маълумотларнинг миллий инфратузилмаси тўғрисида»ги Қонун муҳокама қилинмоқда

07.11.2018

Рус тилида ўқиш

 

ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинаётган ҳужжат лойиҳаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган.

 

Маконга (геомаконга) оид маълумотлар – муайян шаклда ва координаталар тизимида кўрсатилган жой объектларининг жойлашган ери ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган ахборот; геомаконга оид объект ҳақидаги маълумотлар тўплами.  

 

«Маконга оид маълумотларнинг миллий инфратузилмаси» деганда қуйидагиларни ўз ичига оладиган тизим тушунилади:

  • ташкилий тузилма;
  • илмий-техник сиёсат;
  • техник ва дастурий воситалар, базавий ва соҳадаги маконга оид маълумотлар;
  • метамаълумотлар ва метамаълумотлар базалари (маконга оид маълумотлар тўпламлари ва сервисларини тавсифлайдиган ҳамда уларни излаш, инвентаризация қилиш ва қўллаш имконини берадиган ахборот – таҳр. изоҳи);
  • маконга оид маълумотлар сервислари;
  • техник тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатлар, маконга оид маълумотларни ишлаб чиқариш, янгилаш, қайта ишлаш, сақлаш, тақдим этиш, интеграциялаш ва қўллаш масалалари бўйича халқаро ва миллий стандартлар.

 

Қонун қонунчиликдаги камчиликларни бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилган. У қуйидаги соҳалардаги муносабатларни тартибга солади:

  • давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан бошқарув қарорлари самарали қабул қилинишини таъминлашга йўналтирилган Ўзбекистонда Маконга оид маълумотларнинг миллий инфратузилмаси яратилиши, фаолият ктиши ва ривожланиши;
  • жамиятнинг барча турдаги географик ахборотга бўлган эҳтиёжини қондириш;
  • геомаконга оид маълумотларнинг глобал инфратузилмасига интеграцияланиш.

 

Ҳужжат қоидалари маконга оид маълумотлар тўпламларининг таркибий элементларига бўлган интеллектуал мулк ҳуқуқларига ёки Маконга оид маълумотларнинг миллий инфратузилмаси яратилиши, фаолият кўрсатиши ва ривожланиши соҳасида фаолият юритувчи субъектларнинг ҳуқуқларига дахл этмайди.   

 

Қуйидагилар Маконга оид маълумотларнинг миллий инфратузилмаси яратилиши, фаолият кўрсатиши ва ривожланиши соҳасидаги фаолият объектлари ҳисобланади:

  • геомаконга оид объектлар (Ерда муайян жойда жойлашганлиги билан тавсифланадиган ҳамда макон ва вақтнинг белгиланган координаталари тизимида қайд этилган реал дунёдаги ва ижтимоий-иқтисодий муносабатлар объекти ёки ҳодисаси – таҳр. изоҳи);
  • геодезия ва картография материаллари ва маълумотлари;
  • маконга оид маълумотлар ва метамаълумотлар базалари;
  • маконга оид маълумотлар тўплами;
  • Маконга оид маълумотларнинг миллий инфратузилмаси.

 

Мамлакатимизда Маконга оид маълумотларнинг миллий инфратузилмаси геопорталини ташкил этиш режалаштирилмоқда. У геоахборот ресурслари тўғрисидаги метамаълумотларни сақлайдиган ва Интернет тармоғи орқали улардан фойдаланиш имкониятини таъминлайдиган интернет-воситалар ва маконга оид маълумотлар сервислари мажмуидан иборат бўлади.

 

Лойиҳа рад этилиши, ўзгартирилиши ёки унга қўшимча киритилиши мумкин.

 

Олег Гаевой.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16